- Тошкентдан гапирамиз
- 29.06.2026, 17:06
Энергетика тизими янада мустаҳкамланмоқда: «Бешқўрғон» подстанциясидаги ишлар кўздан кечирилди
Юнусобод тумани ҳокими А. Саидалиев «Бешқўрғон» подстанциясида олиб борилаётган реконструкция ишларини жойида ўрганди.
➡️ Ўрганиш давомида подстанциянинг 1 ва 2-секция ШИН 110/10 кВ тармоқлари тўлиқ янгиланиб, фойдаланишга топширилгани маълум бўлди. Шунингдек, КРУН 6 кВ қурилмаларидаги монтаж ишлари якунланиб, ҳозирги кунда реле ҳимояси учун зарур бўлган иккиламчи занжирларни ўрнатиш жараёнлари жадал олиб борилмоқда. ✅ Туман ҳокими томонидан масъулларга ишларни жадаллаштириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. Хусусан, эски КРУН 6 кВ ни демонтаж қилиш, янги ўрнатилган ускуналарни кабеллаш ҳамда ЗРУМ 10 кВ ни монтаж ва синовдан ўтказиш ишларини ўз вақтида тўлиқ якунлаш вазифаси белгиланди.
Юнусобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Бугун Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва...
Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов 11-август куни Чилонзор туманига ишчи ташрифи давомида Anhor.uz'га эксклюзив интер...
Транспорт воситалари ҳаракатини қулайлаштириш, ортиқча масофани қисқартириш ва чорраҳадаги тирбандликларнинг олдини олиш...

📝 Унда дастлаб жорий йилнинг 1-ярим йиллигида Тошкент шаҳрида жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган...