- Тошкентдан гапирамиз
- 12.05.2026, 10:31
Расмий ахборот
10 май куни Тошкент шаҳрида кучли ёғингарчилик натижасида шаҳарнинг 8 та туманидаги 23 та манзилдан сув тўпланиши ҳолатлари бўйича мурожаатлар келиб тушди.
Туманлар кесимида мурожаатлар қуйидаги манзиллар бўйича қайд этилди:
- Мирзо Улуғбек тумани — 6 та манзил;
- Яшнобод тумани — 3 та манзил;
- Шайхонтоҳур тумани — 4 та манзил;
- Миробод тумани — 3 та манзил;
- Яккасарой тумани — 1 та манзил;
- Олмазор тумани — 2 та манзил;
- Чилонзор тумани — 2 та манзил;
- Юнусобод тумани — 2 та манзил.
Тегишли хизматлар маълумотига кўра, 10 май куни ёғингарчилик миқдори 35 мм ни ташкил этган. Бу миқдорнинг асосий қисми икки соатдан камроқ вақт ичида ёғган бўлиб, ўртача ойлик ёғингарчилик меъёрининг ярмидан кўпини ташкил этади.
Таққослаш учун: Тошкентдаги мавжуд ёмғир сувларини оқизиш тизими бир кеча-кундузда 20 мм гача ёғингарчиликни қабул қилишга мўлжалланган. Ишлаб чиқилган бош режга мувофиқ, тизимнинг ўтказувчанлик қувватини бир кеча-кундузда 36 мм гача босқичма-босқич ошириш кўзда тутилган.
Шундай қилиб, энг кучли ёмғир пайтида шаҳар сув оқизиш инфратузилмаси бош режала назарда тутилган истиқболдаги ҳисоб-китоб параметрларига яқин бўлган кескин ва қисқа муддатли юкламага дуч келди.
Айрим нуқталарда келаётган сув ҳажми бир вақтнинг ўзида мавжуд ирригация тармоқлари ва қувурларнинг ўтказувчанлик қувватидан ошиб кетди. Натижада бир қатор ҳудудларда ёмғир суви тўпланиб қолди.
Бундан ташқари, айрим жойларда маҳаллий омиллар вазиятни янада мураккаблаштирмоқда: сув оқизиш элементларининг чиқиндилар билан тиқилиб қолиши, ўзбошимчалик билан қурилган иншоотлар, ариқ ва ирригация тизимларининг автотураргоҳ ёки бошқа хўжалик эҳтиёжлари учун тўсиб қўйилиши шулар жумласидандир. Ҳар бир бундай ҳолат арзимасдек туйулиши мумкин, аммо шаҳар миқёсида бу каби аралашувлар бутун сув оқизиш тизимининг фаолиятига бевосита таъсир кўрсатади.
Оқибатларни зудлик билан бартараф этиш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, дренаж-коллектор тизимлари, каналлар, коммунал хизматлар ва бошқа тегишли ташкилотларнинг мутахассислари ҳамда бригадалари жалб этилди. Жойларда 60 дан ортиқ махсус техника ишлади.
Кўрилган чоралар натижасида сув тўпланиши оқибатлари бир соат ичида тўлиқ бартараф этилди.
Ҳар бир манзил бўйича ишчи гуруҳлар томонидан вазият бирламчи тарзда ўрганилиб, зарур чоралар белгиланди. Хусусан, қуйидагилар кўриб чиқилмоқда:
— 5 та манзилда ирригация тизимини қуриш; — битта ҳудудни лойиҳачилар билан биргаликда қайта ўрганиб чиқиш; — қўшимча 3 та дюкер ўрнатиш; — битта объектда диаметри 800 мм бўлган, бошқа бир қатор ҳудудларда эса диаметри 500 мм бўлган қувурларни ўрнатиш; — қўшимча насос агрегатларини ўрнатиш ва сув чиқариш қувватини ошириш; — 6 та қўшимча сув қабул қилиш панжарасини монтаж қилиш; — тизимнинг айрим қисмлари ўтказувчанлик қувватини кучайтириш.
Ишлар манзилли давом эттирилади. Асосий эътибор ёмғир сувларини чиқариш тизимини босқичма-босқич модернизация қилиш, муаммоли ҳудудларнинг ўтказувчанлик қувватини ошириш ва келажакда локал сув тошиши хавфини камайтиришга қаратилади.
Халқаро оила куни муносабати билан туманимиздаги узоқ йиллик аҳил ва ибратли оилаларни табриклаш мақсадида самимий учраш...

⚠️ pressa.uz нашрида Тошкент бозорларида кимёвий бўёқлар билан ишлов берилган помидорлар оммавий сотилаётгани ҳақида маъ...
➡️ Биз эса унинг бетакрорлигини аллақачон билардик.⚡️ Баъзи шаҳарлар шунчаки кўрилади, Тошкент эса ҳис қилинади. Бу ерда...

Юнусобод туманидаги айрим фанлар чуқур ўқитиладиган 239-сонли мактаб ўқувчилари жорий йилнинг 6–10 май кунлари спортнинг...