- Тошкентдан гапирамиз
- 17.03.2026, 16:24
Пойтахтимизда «Ақлли бекатлар» жорий этилади 🚌
🏙Яқин вақтларда Тошкент шаҳрида жамоат транспорти тизимини янада замонавий ва қулай қилиш мақсадида «Ақлли бекатлар» ўрнатиш бошланади. Инновацион бекатларда хавфсизлик ва қулайлик биринчи ўринда бўлади. 🔹 Ҳар бир бекат марказлашган кузатув тизимига уланган 2 та видеокамера билан жиҳозланади 🔹 Фавқулодда ҳолатлар учун «SOS» тугмаси ўрнатилади 🔹 Имконияти чекланган фуқаролар учун махсус кутиш жойи ташкил этилади 📊 Шунингдек, бекатларда автобуслар ҳаракат жадвалини кўрсатувчи электрон мониторлар, тезкор харидлар учун вендинг қурилмалари ҳам бўлади. 🚍 Бу янгиликлар жамоат транспортидан фойдаланишни янада хавфсиз, қулай ва замонавий даражага олиб чиқади. «Ақлли бекатлар» қаерларда ўрнатилади? 🔔 Бу ҳақда батафсил маълумотни яқин постларимизда эълон қиламиз.

Бу йилги байрам нафақат анъаналар, балки кутилмаган сюрпризлар, ўзгача кайфият ва унутмас лаҳзалар билан ёдингизда қолад...

Мирзо Улуғбек тумани. Туман ободонлаштириш ходимлари томонидан ҳудудлардаги йўллар ва ариқлар чиқиндилардан тозаланиб, т...

Ижтимоий тармоқларда Миробод ва Яккасарай туманларида электромобиллар учун мўлжалланган электр зарядлаш станцияларининг ...

⭕️ 15 март куни пойтахтда йўл инфратузилмасининг техник ҳолатини яхшилаш, ҳаракат хавфсизлиги ва йўлларнинг ўтказувчанли...