- Тошкентдан гапирамиз
- 04.02.2026, 11:51
Чилонзорда ФВВ ўқув машқлари
ФВВ вазирининг биринчи ўринбосари, Тошкент шаҳар ФВББ бошлиғи биринчи ўринбосари ҳамда Чилонзор тумани ФВВ раҳбарияти иштирокида Бунёдкор шоҳ кўчасида жойлашган «ОЛТИН МАРКАЗИ» кўнгилочар савдо марказида фавқулодда вазиятлар ва ёнғин содир бўлиши мумкин бўлган ҳолатларда фуқаролар ҳамда ишчи-ходимларни тезкор, тартибли ва хавфсиз тарзда эвакуация қилиш бўйича ўқув-амалий машғулотлар ўтказилди.
Ўқув машғулотлари жараёнида шартли фавқулодда вазият ва ёнғин ҳолати моделлаштирилиб, эвакуация жараёнининг барча босқичлари амалиётда синовидан ўтказилди.
Мазкур ўқув-амалий машғулотлар аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг салбий оқибатларини камайтиришга қаратилган муҳим профилактик тадбир ҳисобланади.

Мажлисда коррупциянинг олдини олиш, очиқликни таъминлаш ҳамда 2025-йилда амалга оширилган ишлар ва 2026-йил устувор ваз...

Эслатиб ўтамиз, бугун, 31-январдан 1-февралга ўтар кечаси соат 00:00 дан «Ташаббускор халқ учун — янги имкониятлар ...

