- Тошкентдан гапирамиз
- 29.11.2019, 15:34
"Cybersport" ўйинларининг якуний натижалари маълум бўлди
"StudFest" талабалар фестивали доирасида ташкил этилган "Cybersport" ўйинлари ўз ниҳоясига етди. Унга кўра, "CS GO" ўйини бўйича финалда Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти талабалари Низомий номидаги Тошкент давлат педогогика университети талабалари билан куч синашдилар. Узоқ кечган жангда 2:1 умумий ҳисобда автомобиль йўллари институти талабаларининг қўли баланд келди.
"PES 2020" футбол мусобақасида ҳам Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти талабаси Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети талабасидан устун келди. Умумий ҳисоб: 2:1.
Стратегия йўналиши бўйича дунё рейтингини забт этаётган "Dota 2" ўйинида ҳам Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти талабалари Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети талабаларига имкон қолдирмади ва 2 та кетма-кет ютган ҳолда мутлоқ чемпионга айландилар.

Жамоатчилик кенгаши июнь ойида ўз ишини вақтинча тўхтатган эди. 8 ноябрь куни Диёр Мирзааҳмедов раислигида кенгаш яна йи...

Ўзаро мулоқот давомида хорижий ҳамкорлар билан биргаликда “Ақлли шаҳар” лойиҳасини амалга ошириш ҳамда турли...

Автотранспорт воситалари ҳақида маълумотлар 1-илова 10-банд. Давлат иштирокидаги корхоналар, шунингдек, ушбу корхонал...