Эски версия
Республика болалар кутубхонаси
Республика болалар кутубхонаси

Ц-1 ҳудудидаги айлана минорали гўзал бинога кўпчиликнинг кўзи тушган, кўпчилик бу ерда Республика болалар кутубхонаси жойлашганини ҳам билади. Ушбу бино 1893 йилда ака-ука Вадьяевлар томонидан меъмор И.А. Маркевич лойиҳаси асосида қурилганини кам одам билади. Вадьяевлар йирик пахта савдоси билан шуғулланган савдогарлар бўлиб, совет ҳокимияти ўрнатилгандан кейин мамлакатни тарк этганлар, лекин ундан олдин бу бинони шаҳарга ҳадя қилганлар.

Бино икки қисмдан иборат бўлган. Биринчи қисми Садовая кўчасига (кейинчалик Советская, ҳозирги Ўзбекистон овози) чиқарди, унда Жамоат йиғилиши, сўнг Озодлик уйи, кейинчалик Оперетта театри, 1948 йилдан эса машҳур “30 лет ВЛКСМ” кинотеатри, афсонавий “Ўттизлик” (“Тридцатка”) жойлашган эди.

1990 йилларда бино бузиб ташланган, чунки унинг қамиш шифтлари бутунлай емирилган ва таъмирлаш имкони бўлмаган.

Иккинчи бино собиқ Гоголь кўчасига, ҳозирги Яҳё Ғуломов кўчасига чиқарди. Тарихчиларнинг ёзишича, 1914 йилдан 1917 йилгача унда Тошкент ҳарбий билим юртининг 1-ротаси жойлашган. Кейинроқ бир неча ташкилотлар бинодан фойдаланган, 1964 йили эса у ерда Болалар кутубхонаси очилган.

Қарийб 60 йиллик тарихи давомида кутубхона биноси бир неча марта таъмирланган. Яқинда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан реконструкция амалга оширилди, кутубхонада очиқ майдонлар, коворкинг, лаборатория ва студия пайдо бўлди. Реконструкция вақтида бинонинг тарихий кўриниши сақлаб қолинди. У яна узоқ йиллар давомида йўловчиларни хурсанд қилиб, ўтган аср бошидаги марказнинг бир қаватли қурилишини эслатиб туради.

Шунингдек қизиқарли жойлар
45-уй
45-уй

Амир Темур проспектидаги (илгари — Пролетар кўчаси) икки қаватли бино 1927-йилда меъмор Георгий Сва...

Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона
Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона

Мустақилликнинг 20 йиллиги (2011 йил) муносабати билан Навоий кўчасида қурилган «Маърифат маркази» ...

Мустақиллик майдони
Мустақиллик майдони

Мустақиллик майдони асосий кўринишини 1966-йилги зилзиладан кейин олди — собиқ Қизил майдон ўлчами ...

Алишер Навоий номидаги Катта театр
Алишер Навоий номидаги Катта театр

Тошкентнинг энг чиройли ва таниш биноларидан бири — Навоий номидаги театр. У 1934-йилда очиқ танлов...

Сайтнинг янги версиясини ишга туширдик, эски версияга қайтишни истасангиз, бу ерга босинг

Эски версия