Бино Амир Темур кўчасида жойлашган бўлиб, ўзига хос металл қуёшдан ҳимоя панеллари билан танилган. У 1981-йил бошида лойиҳалаштириш институти ГСПИ-2 (СССР Алоқа вазирлигининг 2-сонли Давлат лойиҳалаштириш институти) учун қурилган ва фойдаланишга топширилган бўлиб, лойиҳа ҳам шу институт томонидан ишлаб чиқилган.
Ноёб дизайндаги қуёшдан
ҳимоя панеллари ТАПОиЧда ишлаб чиқарилган.
2009–2010-йилларда бино
реконструкция қилинди: дастлабки ёшил ранг оқ рангга алмаштирилди, лекин
қуёшдан ҳимоя панеллари сақланиб қолди.
Турли йилларда бинода алоқа
соҳаси ташкилотлари — Ўзбектелеком, пейжинге компаниялари ва СП Уздонробита /
МТС / UMS / Mobiuz жойлашган.
2025-йил июн ойида
Ўзбекистон Давлат активларини бошқариш агентлиги Mobiuz (Universal Mobile
Systems МЧЖ) мобил операторининг устав капиталидаги 100% давлат улушни халқаро
очиқ хусусиласштириш жараёнини бошлаш тўғрисида эълон қилди, шунинг учун
келажада бино янги эгаси топиши мумкин.

Тошкентнинг муқаддас ҳомийларининг шартли рўйхати анъанавий равишда биринчи исломий уйғониш даврин...

Ёшлар ижод сарайи — 2008 йилда Ислом Каримов ташаббуси билан «Ёшлар йили» давлат дастури доирасида ...

XIX аср охирида Тошкентда иккита етим болалар ҳовлиси — Александровский ва Кауфман ҳовлиси ишлаб ту...

Яушев ака-укалари, татар княз оиласидан бўлган савдогарлар, 1911-йилда меъмор И. А. Маркевич лойиҳа...