- Тошкентдан гапирамиз
- 28.10.2026, 14:01
Тошкентда «Билим Тошкент» илм-фан ва технологиялар маркази фаолият бошлади
27-октябр куни Олмазор туманида жойлашган Тошкент шаҳар Ёшлар марказида Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлигида ташкил этилган «Билим Тошкент» илм-фан ва технологиялар марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
▫️Тадбирда Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова, Туркия Технология Жамоаси Жамғармаси Бошқарув кенгаши раиси Элван Кузужу Ҳидир, Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Уфук Улуташ, шунингдек, талабалар, фаол ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
📈Янги марказ ёшларнинг замонавий билим ва кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилади.
🎓Бу ерда ёшлар робототехника, сунъий интеллект, авиация, космик технологиялар ва аниқ фанлар бўйича амалий билим олиш, шунингдек, хорижий тилларни интерактив усулларда ўрганиш имкониятига эга бўлади.
🔖Ёшлар ишлари агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «Беш ташаббус лойиҳа офиси» ҳамда Туркия Технология Жамоаси Жамғармаси ҳамкорлигида ташкил этилган марказ ёшларнинг илм-фан ва инновацияларга қизиқишини ошириш, уларни халқаро таълим ва меҳнат бозорига тайёрлашга қаратилган.
🏙«Билим Тошкент» марказининг фаолият бошлаши пойтахт ёшларининг илмий ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш, келажак ихтирочилари ва етук мутахассисларни тайёрлаш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

Бугун Халқ қабулхонасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти томонидан фуқаролар қабули ўтказилади.🔹 11:30Шахноза Султан...
▫️Тошкент кўчаларида қарийб 100 та махсус техника ёрдамида сув пуркаш ишлари олиб борилмоқда. Йўл қопламасини мунтазам н...
🏓🏟️Тошкент шаҳрининг маҳаллаларида кўкаламзорлаштириш, спорт ва болалар майдончаларини қуриш, хиёбонлар ташкил этиш ҳа...

Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази (ЙҲТМ) маълумотларига кўра, пойтахтнинг учта кўчасида жамоат транспорти учун алоҳида ...