Тошкент шаҳар ҳокимияти расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:
Зайниддин бобо мақбараси
Зайниддин бобо мақбараси

Шайх Зайниддин — Тошкентнинг муқаддас ҳомийларидан бири, XII асрда Бағдодда туғилган ва отаси томонидан тасаввуф таълимотини тарқатиш учун Тошкентга юборилган. Тошкент аҳолиси Чингизхон қўшини босқинидан сўнг маънавий ёрдамга муҳтож эди. Шайх Зайниддин чиллахонада — ҳозиргача сақланиб қолган гумбазли ерости иншоотда яшаб, ибодат қилган.

Реконструкция жараёнида археологлар чиллахона милодий VII ёки VIII асрда барпо этилганини аниқладилар. Гумбаз тепасида ва юқори қаватнинг тагида тешиклар мавжуд бўлиб, ёзги куннинг қуёш тўриши пайтида улар орқали қуёш нурининг ўтиши деҳқончилик ишлари учун зарур бўлган тақвимни аниқлаш имконини берган.

Ривоятларга кўра, 95 йил умр кўрган Зайниддин бобо чиллахона ёнида дафн этилган, қабри устида эса Амир Темур фармони билан мақбара қурилган. Ҳозирда мақбара Кўкча ҳудудидаги катта қабристон ўртасида жойлашган бўлиб, кўплаб зиёратчилар ва сайёҳлар қадимий расадхонани томоша қилиш учун сақланиб қолган чиллахонага тушадилар.

Шунингдек қизиқарли жойлар
Қалдирғочбий мақбараси
Қалдирғочбий мақбараси

Тўлебий мақбараси (ёки Қалдирғочбий мақбараси) Ўзбекистоннинг энг машҳур ёдгорликларидан бири ҳисоб...

Интурист
Интурист

Собиқ «Интурист» маданий-ахборот маркази биноси 1986-йилда меъмор Владимир Нарубанский лойиҳаси бўй...

Яушевлар савдо уйи
Яушевлар савдо уйи

Яушев ака-укалари, татар княз оиласидан бўлган савдогарлар, 1911-йилда меъмор И. А. Маркевич лойиҳа...

ОДО ва Юридик университет
ОДО ва Юридик университет

Ҳарбий йиғин учун бино 1885-йилда қурилган ва унинг умумий кўриниши ҳозиргача сақланиб қолган. Ўша ...