Тошкент шаҳар ҳокимияти расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Энди пойтахтда уйга яқин ҳудуддан ишни Тошкент шаҳрининг интернет тармоғидаги электрон хариталари орқали топиш мумкин!

🟢 «15 дақиқалик шаҳар» концепциясини амалга ошириш доирасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда «2GIS» компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

🏘 Меморандумга мувофиқ, интернет тармоғидаги 2gis.uz электрон харитасида пойтахтнинг барча 585 та маҳалласи ҳудудидаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилади.

💼 Бунинг натижасида фуқаролар харита орқали ўз яшаш жойига яқин ҳудудлардаги бўш иш ўринларини топиш, таклиф этилаётган иш ҳақи миқдори, малака талаблари билан танишиш ҳамда ўзларига энг мақбул таклифларни танлаш имкониятига эга бўладилар.

▫️Лойиҳа қулай иш ўрнини топиш жараёнини соддалаштиради, вақтни тежайди ҳамда иш жойига бориш учун сарфланадиган транспорт харажатларини қисқартириш ҳисобига фуқаролар даромадларини ошириш имконини беради.

✔️Лойиҳа пилот тартибида пойтахтнинг Чилонзор туманидаги барча маҳаллаларда бошланди ва 2gis.uz сайтида дастлабки амалдаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар аллақачон жойлаштирилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги бошқа компаниялар билан ҳам шу каби лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликка очиқ эканлигини билдиради.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Toshkent shahar hokimligida ijro intizomi va topshiriqlar ijrosi yuzasidan hisobot yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi
21.10.2026, 16:04
Toshkent shahar hokimligida ijro intizomi va topsh...

Toshkent shahar hokimligida ijro intizomi va topshiriqlar ijrosi yuzasidan hisobot yig‘ilishi bo‘lib o‘tdiToshkent shaha...

Тошкентда дарахт ва ўсимликларни чангдан ювиш ишлари олиб борилмоқда
21.10.2026, 15:35
Тошкентда дарахт ва ўсимликларни чангдан ювиш ишла...

🌧 Бу йилги куз ҳам, худди ўтган йилдагидек, ёғингарчилик танқислиги муаммосини яна бир бор ёдга солмоқда. Ўзгидромет ма...

Азиз юртдошлар! Сизларни 21-октябр — Ўзбек тили байрами куни билан чин қалбдан табриклаймиз!
21.10.2026, 10:08
Азиз юртдошлар! Сизларни 21-октябр — Ўзбек тили ба...

Ўзбек тили — халқимизнинг бебаҳо маънавий бойлиги, миллий ўзлигимиз, бой тарихимиз ва кўп асрлик қадриятларимизни ўзида ...

Тошкентда яшил ҳудудлар кўпаяди: маҳаллаларда микроўрмонлар, янги боғлар ва сояли сайр кўчалари ташкил этилади
20.10.2026, 12:03
Тошкентда яшил ҳудудлар кўпаяди: маҳаллаларда микр...

🌳 Тошкент шаҳрида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида маҳаллаларни кўкаламзорлаштириш, дарахтларни асраш ва аҳол...