- Тошкентдан гапирамиз
- 11.08.2026, 11:02
Чилонзор туманида «Ақлли туман» платформаси ва Вазиятлар маркази фаолиятига бағишланган тақдимот бўлиб ўтмоқда
Чилонзор туманида Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков иштирокида «Ақлли туман» платформаси асосида фаолият юритаётган Вазиятлар маркази ҳамда пойтахтни рақамлаштириш йўналишида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтмоқда.
🔺Тақдимотда шаҳар бошқармалари раҳбарлари, масъул ташкилотлар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этмоқда.
🧠 Унда Вазиятлар марказининг имкониятлари, тегишли идоралар билан интеграцияси, ҳудуддаги вазиятни реал вақт режимида кузатиш, маълумотларни таҳлил қилиш ва улар асосида тезкор бошқарув қарорларини қабул қилиш механизмлари намойиш этилмоқда.
📈 Шунингдек, солиқ тушумлари ва яширин иқтисодиёт, коммунал соҳа, реновация, туризм кўчалари, бозорлар ва автотураргоҳлар ҳамда шаҳар ҳаётининг бошқа йўналишларини рақамлаштириш бўйича ишлаб чиқилаётган ечимлар ҳақида маълумот берилмоқда.
🤩Тақдимотнинг асосий мақсади — амалга оширилаётган ишлар, жорий этилаётган рақамли воситалар ва уларнинг аҳоли учун амалий аҳамияти ҳақида жамоатчиликка очиқ ахборот беришдир.
🤔Жараён давомида Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков оммавий ахборот воситалари вакилларининг ҳудуддаги лойиҳалар, рақамлаштириш жараёнлари ва шаҳар бошқарувига оид саволларига жавоб бермоқда.

▫️Мирзо Улуғбек туманидаги маҳаллалардан бирида дераза панжараларини демонтаж қилиш ишлари тўхтатилди. Вазият пойтахт ҳо...

🏛 Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Обиджон Муминов ҳамда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Давронбек Ра...

😈 2026-йил 9-октябр куни соат 10:00 да Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси биносида Тошкент шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал...