Тошкент шаҳар ҳокимияти расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Коррупцияга қарши курашиш — самарали бошқарувнинг муҳим шарти

photo 2026 09 09 13 13 09 4

Бугун Учтепа тумани ҳокимлигида Тошкент шаҳар ҳокимининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари М. Мирхамидов ҳамда Учтепа тумани ҳокими Б. Мамаджанов иштирокида ҳокимлик ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказилди.

▫️Учрашувда коррупциянинг олдини олиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, давлат органлари фаолиятида очиқлик ва шаффофликни кучайтириш, шунингдек, хизмат фаолиятида қонунийлик ва одоб-ахлоқ меъёрларига қатъий риоя этиш масалалари муҳокама қилинди.

🟢Шунингдек, комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тизимининг асосий вазифалари, фаолият йўналишлари ҳамда ходимларнинг мазкур жараёнлардаги шахсий масъулияти юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.

✔️Ҳар бир ходимнинг хизмат вазифаларини ҳалол ва виждонан бажариши, қарорлар қабул қилишда қонунийлик, холислик ва масъулият тамойилларига амал қилиши муҳим экани алоҳида таъкидланди.

Коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат, очиқлик ва ҳалоллик — самарали ва ишончли давлат бошқарувининг муҳим мезонидир.