Тошкент вилоятида ҳарбий-техник спорт тури – авиамодел бўйича мамлакат чемпионати якунланди.
Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан ўтказилаётган турли мусобақалар, ўқув машғулотлари ёшларни ҳарбий хизматга тайёрлаш, улар ўртасида ҳарбий-техник спорт турларига бўлган қизиқишни оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Мазкур ташкилот ҳамда Республика техник ва амалий спорт турлари маркази ҳамкорлигида ташкил этилган чемпионатда 60 нафардан зиёд ёш спортчи ўзаро куч синашди.
Мусобақада Тошкент шаҳри вакиллари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринга сазовор бўлди. Самарқандликлар иккинчи, Фарғона вилояти спортчилари учинчи ўринни эгаллади.
Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
ЎзА, Л.Сувонов, 27.07.2010 14:19






Олдин





