Рус |   Eng
   
 

 

Умумий маълумотнома
Ташкилотлар манзиллари
АКТ бўйича ўқув семинарлари
Мақолалар
  1. Соғлом она – соғлом бола
  2. “Баркамол авлод тарбияси учун”
  3. Шерият мулкининг султони
  4. 2010 йил —Баркамол авлод йили
  5. Асрларга тенгдош мерос
  6. Пойтахтимизнинг энг обод ва кўркам маскани
  7. Азиз ва муқаддас зиёратгоҳлар
  8. Ҳофиз Кўҳакий
  9. Гўзал санъат қасри
  10. Пойтахтимизга ярашган ноёб дурдона
  11. Катта, обод, кўркам шаҳар...
  12. Жанубнинг бетакрор жавоҳири
  13. Меҳр ва саҳоват бошкенти
  14. Навқирон ёшинг муборак бўлсин!
  15. Тотувлик ва ҳамжиҳатлик манзили
  16. Маърифат ва тарбия масканлари
  17. Тошкент номи дунё узра жаранглайверсин
  18. Нурли ва ойдин кўчалар
  19. Пойтахтимизнинг йирик маърифат масканлари
  20. Қаффол Шоший
  21. Тошкент метрополитени – мўъжизавий ер ости қасри
  22. Ватан ва миллат тимсоли

“Раҳбар аёллар” клуби йиғилиши - Бўлимга қайтиш

“Аёлни улуғламоқ – оилани, Ватанни улуғламоқ демакдир.”

                                         Ислом КАРИМОВ
 
  Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги томонидан “8-март Хотин-қизлар” байрамига бағишланган “Раҳбар аёллар” клубининг байрамолди “Раҳбар аёл имижи” мавзусидаги йиғилиши бўлиб ўтди.
  Давра суҳбатини Шайхонтоҳур тумани хотин-қизлар қўмитаси раиси, ҳоким ўринбосари Пўлатова Сурайё Насимовна ва Хотин-қизлар қўмитаси қошидаги “Раҳбар аёллар” клуби раҳбари Джалилова Саида Шавкатовна очиб бердилар.
  Аёлларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллаши борасида кейинги пайтда кўп ишлар олиб борилмоқда. Хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш масаласи бугунги кунда давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишига айланган.
  “Раҳбар аёллар” клуби туман раҳбар аёлларини ихтиёрий равишда бирлаштирувчи ташкилот бўлиб, ўз фаолияти доирасига тадбиркор раҳбар аёллар, санъат, маданият, адабиёт соҳасидаги раҳбар аёллар, таълим, соғлиқни сақлаш, ички ишлар, прокуратура ва бошқа соҳалардаги раҳбар аёлларни жалб этган.
  Анжуманда Шайхонтоҳур тумани бош акушер-гинекологи – Алимова Озода Закировна, Шайхонтоҳур тумани 1-давлат нотариал контора нотариуси - Ишанова Донохон Азизовна, МЧЖ “Лахисам” корхонаси раҳбари – Исмоилова Мактуба Хидоятовна, Ўзбекистон Телерадиокомпанияси журналисти – Муҳаббат Ҳамроева, Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси Оила маросимлари маркази директори – Кадирова Уктамхон, “Азиза Сайфи қизи” хусусий корхонаси раҳбари – Гулямова Азиза Сайфуллаевна, Тошкент Ислом Университети “Ислом ҳуқуқи” кафедраси доценти, Хотин-қизлар қўмитаси раҳбари –Юлдашева Умида Садуллаевна ва бошқа қириқга яқин раҳбар аёллар иштирок этдилар.
  Тадбир бошида Ўзбекистон миллий университети олимаси, фалсафа факултети доценти, Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар Қўмитаси эксперти, Ўзбекистон Республикаси юрист аёллар жамоа бирлашмаси ижрочи директори, Ўзбекистон-Туркия “Ризқи улуғ” қўшма корхонаси бош директори, Аёллар Кенгаши жамоат бирлашмасининг фахрий аъзоси – Шермухамедова Жамила Тошпўлатовна сўзга чиқиб, раҳбар аёлнинг жамиятдаги ўрни, у қандай хусусиятларга эга бўлмоғи лозимлиги, раҳбар аёлнинг имижи борасидаги саволларга тўлиқ жавоб бердилар.
  Суҳбат давомида тадбир иштирокчилари ўзаро фикр-мулоҳазалар алмашиб, “Раҳбар аёллар” клубини янада ривожлантириш борасида ўз таклифларини билдирдилар.

  Мазкур йиғилишни ўтказишдан кўзланган мақсад, аёлларнинг функционал вазифаларини аниқ ўрганиш, дунёқарашини кенгайтириш ва билимларини ошириш, аёлнинг бошқарувдаги ўзига хос услуби, муомала, кийиниш ва нутқ маданиятини шакллантириш, ёш олималар сафини кенгайтириш мақсадида Олий ўқув юртларида фаолият юритаётган фан номзодлари, профессор ўқитувчилар иштирокида ўқув муассасаларида турли тадбирлар ўтказиш, хотин-қизларни иш билан таъминлаш, уларнинг иш шароитларини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, хотин-қизларни ўзларига бўлган ишончларини мустаҳкамлаш, жамиятдаги мавқеини ошириш хисобига аёллар муаммоларини бартараф этишда кўпроқ ўзларининг имкониятларидан фойдаланишни ташкил этиш масалаларида аниқ ва мақсадли фаолият олиб боришдир.

 

Рухсора КАРИМОВА, Тошкент шаҳар Компьютерлаштириш маркази

Олдин      Кейин


Воқеалар тақвими

 июль 2010
Дш Сш Чр Пш Жм Шн Як
      01 02 03 04
05 06 07 08 09 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  


Установите Macromedia Flash Player для просмотра ролика.
МаълумотномаМаълумотнома
телефонлар, манзиллар, электрон манзил
МаълумотномаМаълумотнома
Савол ёки хабар юбориш
Онлайн сўровномаОнлайн сўровнома
фикрингиз