Рус |   Eng
   
 

 

Умумий маълумотнома
Ташкилотлар манзиллари
АКТ бўйича ўқув семинарлари
Мақолалар
  1. Соғлом она – соғлом бола
  2. “Баркамол авлод тарбияси учун”
  3. Шерият мулкининг султони
  4. 2010 йил —Баркамол авлод йили
  5. Асрларга тенгдош мерос
  6. Пойтахтимизнинг энг обод ва кўркам маскани
  7. Азиз ва муқаддас зиёратгоҳлар
  8. Ҳофиз Кўҳакий
  9. Гўзал санъат қасри
  10. Пойтахтимизга ярашган ноёб дурдона
  11. Катта, обод, кўркам шаҳар...
  12. Жанубнинг бетакрор жавоҳири
  13. Меҳр ва саҳоват бошкенти
  14. Навқирон ёшинг муборак бўлсин!
  15. Тотувлик ва ҳамжиҳатлик манзили
  16. Маърифат ва тарбия масканлари
  17. Тошкент номи дунё узра жаранглайверсин
  18. Нурли ва ойдин кўчалар
  19. Пойтахтимизнинг йирик маърифат масканлари
  20. Қаффол Шоший
  21. Тошкент метрополитени – мўъжизавий ер ости қасри
  22. Ватан ва миллат тимсоли

«Оилавий тадбиркорликка ижтимоий кўмак» танлови якунлари - Бўлимга қайтиш

Шаҳримиздаги Миллий Санъат марказида “Аёллар кенгаши” Республика жамоат бирлашмаси, Микромолиявий ташкилотлар ва кредит уюшмалари миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган «Оилавий тадбиркорликка ижтимоий кўмак» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда 118 нафар танлов лауреатлари деб топилган аёллар ташкилий кенгаш раиси Гулнора Каримова томонидан тақдирландилар.
Аёлларнинг микрозаём олишлари учун танлов қуйидаги йўналишларда амалга оширилди: қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ишлаб чиқариш, тўқимачилик ва тикувчилик саноати, ҳунармандчиликни ривожлантириш, хўжалик ва ижтимоий хизматлар, чакана савдо ва жамоат овқатланиш хизматларини тақдим этишдан иборат бўлди.
Микрокредитлаштириш тизими лойиҳаси аёлларнинг ўз лойиҳаларига масъулиятларини ошириш ва ўз бизнесини мустақил равишда бошқариш кўникмасини ривожлантириш имконини яратади. Кичик ишлаб чиқариш корхоналари, бу – микрокредит ва заёмларга талаб манбаларидир.  
Юртимиздаги кичик корхоналар бутун жаҳондаги каби маҳаллий иқтисодиётнинг муҳим бўғини ҳисобланади ва шу боис энг долзарб ва самарали бизнес-лойиҳалари ҳаётга тадбиқ этиш учун пул маблағлари ажратувчи жамоат ташкилотлари томонидан фаол равишда қўллаб-қувватланмоқда.
Лойиҳанинг асосий мақсадлари – аёллар тадбиркорлигини янада ривожлантиришга ҳисса қўшиш, кичик бизнесга ахборот ва маслаҳат кўмагини тақдим этиш, аёлларга ўз шахсий лойиҳаларини амалга оширишда кўмаклашиш, янги иш ўринлари яратиш, кейинчалик эса ҳудудларда ўз шахсий ишини юргизмоқчи бўлган тадбиркор-аёллар тизимини йўлга қўйишдир.
Танловда иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган аёллар учун мамлакатимизнинг йирик молиявий ташкилотлари раҳбарлари томонидан маҳорат-дарслари ўтказилиши кўзда тутилган бўлиб, у ерда аёллар бизнесни бошқариш, кредитлар билан ишлаш кўникмалари, бизнес-режалар тузиш масалалари бўйича барча саволларига жавоб олишлари мумкин бўлади.     Шунингдек, Танлов ғолибларининг энг муваффақиятли лойиҳалари тақдимоти ўтказилиши кўзда тутилган.

Рухсора КАРИМОВА Тошкент шаҳар Компьютерлаштириш маркази

Олдин      Кейин


Воқеалар тақвими

 июль 2010
Дш Сш Чр Пш Жм Шн Як
      01 02 03 04
05 06 07 08 09 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  


Установите Macromedia Flash Player для просмотра ролика.
МаълумотномаМаълумотнома
телефонлар, манзиллар, электрон манзил
МаълумотномаМаълумотнома
Савол ёки хабар юбориш
Онлайн сўровномаОнлайн сўровнома
фикрингиз