tashkent.uz
Фотогалерея
Видеогалерея
Ўзбекистон Республикасининг қонуни Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман кенгашларига сайлов тўғрисида

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

ТОШКЕНТ ШАҲАР ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШЛАРИГА САЙЛОВ ТЎҒРИСИДА

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 914-модда)

Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 15 августда қабул қилинган
Сенат томонидан 2017 йил 24 августда маъқулланган

 

Ушбу Қонун давлат ҳокимиятининг демократик асосларини, вакиллик органларининг ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ўзгаришларни амалга оширишдаги роли ва аҳамиятини янада мустаҳкамлаш, шунингдек маҳаллий Кенгашларга сайловни сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, сайловчиларнинг хоҳиш-иродасига тўла мувофиқ ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларини инобатга олган ҳолда ўтказиш мақсадида қабул қилинмоқда.

1-модда. 1992 йил 8 декабрда ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 4-модда; 1994 йил, № 1, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 3-4, 27-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 162-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда; 2011 йил, № 4, 100-модда, № 12/1, 343-модда; 2014 йил, № 4, 85-модда; 2017 йил, № 4, 135-модда, № 5, 201-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 99-моддадаги «шунингдек шаҳар таркибига кирувчи туманлардан» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2) 102-модданинг:

учинчи қисмидаги «тегишли вилоят ҳокими томонидан» деган сўзлар «вилоят, Тошкент шаҳар ҳокими томонидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисми чиқариб ташлансин;

бешинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги 913-XII-сонли Қонунига(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 241-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2007 йил, № 4, 163-модда, № 9, 420-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2013 йил, № 12, 350-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 1-модданинг биринчи қисмидаги «шунингдек шаҳарлар таркибига кирувчи туманлардан» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2) 2-модданинг:

еттинчи қисмидаги «вилоят ҳокими томонидан» деган сўзлар «вилоят, Тошкент шаҳар ҳокими томонидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўққизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Туманга бўйсунувчи шаҳар ҳокими туман ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод этилади ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан тасдиқланади»;

3) 21-модданинг тўртинчи қисмидаги «Шаҳардаги туман» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

4) 23-модданинг иккинчи қисмидаги «шаҳардаги туман ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

5) 251-модданинг:

иккинчи қисмидаги «вилоятларда тегишли мажлислар» деган сўзлар «вилоятларда ва Тошкент шаҳрида тегишли мажлислар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Туман ва шаҳар ҳокимининг ҳисоботини эшитишга тегишли сайлов округларидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари ва халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашлари депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, давлат бошқаруви органларининг вакиллари, вилоят, Тошкент шаҳар ҳокими ёки унинг ўринбосарлари, туман ва шаҳар ижроия ҳокимияти органлари таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари таклиф этилади»;

еттинчи қисмидаги «халқ депутатлари вилоят Кенгашларининг» деган сўзлар «халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги 1050-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 125-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 3, 38-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 206-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2003 йил, № 9-10, 134-модда; 2004 йил, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 12, 637-модда; 2012 йил, № 12, 331-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда) 7-моддасининг олтинчи қисмидаги «шунингдек шаҳар таркибига кирувчи туманларда» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 октябрда қабул қилинган «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги ЎРҚ–303-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 10, 273-модда) 10-моддаси биринчи қисмининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.

5-модда. Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов — 2017 йил декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилсин.

6-модда. Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларининг сайланган депутатлари ўз ваколатларини Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига мувофиқ 2019 йилда ўтказиладиган вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига навбатдаги сайлов натижалари бўйича Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларининг янги таркиблари шакллантирилгунига қадар амалга оширади.

7-модда. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ 2017 йилда Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайловни ташкил этиш ва ўтказиш учун туман сайлов комиссиялари тузилишини, сайлов округларининг сони белгиланишини таъминласин.

8-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайловни «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ сайлов комиссиялари томонидан ташкил этилиши ҳамда ўтказилиши, ушбу Қонуннинг ижрочиларга етказилиши ва аҳоли ўртасида моҳияти ҳамда аҳамияти тушунтирилиши юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин.

9-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2017 йил 30 августдаги 172 (6866)-сонида эълон қилинган.

 

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2017 йил 29 август,

ЎРҚ-439-сон


Печать 20 Октябрь 2017 Ўқилди: 834




Конституциясининг яратилиши тарихига бағишланган архив ҳужжатлари кўргазмаси очилди
Италиялик машҳур дизайнер ёшларга кенг имконият яратилганини эътироф этди
Сайтда фойдаланувчилар сони: 208
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

06.11.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимлигларига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

67

 

15463

 

43687

 

16060

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

610

 

2910

 

364

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

63

 

14853

 

40777

 

15969

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

102

 

61

 

69

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар