tashkent.uz
Фотогалерея
Видеогалерея
Катта ёшдаги ногиронларнинг реабилитация марказига ордер олишлари учун электрон ариза тақдим этиш

 

 

 16 ва ундан катта ёшдаги ногиронларнинг реабилитация марказига ордер олишлари учун электрон ариза тақдим этиш

 

 

 

 

Хизмат ҳақида

16 ва ундан катта ёшдаги ногиронларнинг реабилитация марказига ордер олишлари учун электрон ариза тақдим этиш.

 

 

Хизматнинг соҳага тегишлилиги

Ижтимоий ҳимоя

 

 

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси

Ногиронлар ва уларнинг қонуний вакиллари.

 

 

 

Боғланиш

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, 100017, Тошкент ш., Юнусобод т-ни, Мустақиллик майдони, 5

Телефонлар: (+998 71) 239-88-22, 239-88-31

Факс: (+998 71) 239-88-22, 239-17-94

 

 

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар

Онлайн ариза.

 

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси

«Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги «Интерактив давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 378-сон қарори.

 

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби

Хизмат бепул кўрсатилади.

 

Хизматни кўрсатиш муддати

Ордер бериш ёки рад этиш тўғрисидаги қарор Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясининг ваколатли ходими томонидан ариза қабул қилинган вақтдан бошлаб 2 кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.

 

Натижани олиш усуллари

Фойдаланувчи (ногиронлар ёки уларнинг қонуний вакили) ордерни олиш учун бош, ихтисослашган, туманлараро, туман (шаҳар) «Тиббий-меҳнат эксперт комиссия»ларига хабарномада кўрсатилган муддат ичида мурожаат қилишлари ва 7 иш куни мобайнида ордерни паспортни тақдим этиш орқали олиб кетишлари шарт. Кўрсатилган муддат ичида олиб кетилмаган ордер ўз кучини йўқотади ва қонуний кучга эга эмас деб ҳисобланади.

 

Хизмат натижаси

16 ва ундан катта ёшдаги ногиронларнинг реабилитация марказига ордер олишлари хизматнинг натижаси ҳисобланади.

 

Рад этиш сабаблари

Реабилитацион марказ фаолиятига тўғри келмаслиги (ногироннинг ўта оғир касаллик билан оғриши ёки реабилитацион марказда шундай касалликларни аниқловчи тармоқларга мос келмаслиги).

Хизмат кўрсатишга мурожаат қилган шахснинг уни олишга ҳуқуқи йўқлиги ёки бошқа бир шахс номидан ҳаракат қилиш ваколати йўқлиги.

Ҳужжатларнинг ўрнатилган тартибга номутаносиблиги (рўйхатнинг тўлиқ эмаслиги, ҳужжатнинг нотўғри тўлдирилиши).

Тақдим қилинган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳақиқатга мос келмаслиги.

 

Шикоят аризаси бериш тартиби

Аризачи сифатсиз кўрсатилган хизмат ва масъул ходимнинг эътиборсизлиги юзасидан қонун доирасида юқори турувчи ташкилотларга мурожаатнома юбориш ҳуқуқига эга.

 

 

 

 

 

       (25 Кб)

 

Файл кўринишда кўчириб олиш

 


Печать 02 Апрель 2015 Ўқилди: 9247




Инновацион ғоялар ярмаркасига хуш келибсиз!
Ўзбекистон ва Польша Президентлари бир-бирларини қутладилар
Сайтда фойдаланувчилар сони: 362
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 Ҳолати

   

      I – Чорак 2017 - йил

     

      II – Чорак 2017 - йил     

     

       III – Чорак 2017 - йил     

   

IV – Чорак 2017 - йил     

   

Кирувчи

8

 

 

 

Ижрода

1

 

 

 

Ижроси таъминланган

7

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар