tashkent.uz
Фотогалерея
Видеогалерея

Мирзо Улуғбек тумани

    Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги (Мустақиллик кўчаси 122 уй) - Тумандаги маъмурий-ҳудудий бирлик (1935 йилгача - Пролетар тумани, 1992 йил майгача Куйбишев тумани, 1992 йил 8 майдан Мирзо Улуғбек тумани). 1929 йил 29 ноябрда ташкил қилинган. Тошкентнинг шимолий-шарқий қисмида жойлашган бўлиб, Ҳамза, Юнусобод туманлари ҳамда Тошкент вилоятининг Қибрай тумани билан чегарадош. Тошкент маркази (Амир Темур хиёбони)дан бошланиб, шимоли-шарқий томонга, Катта ҳалқа йўлигача боради. Феруза мавзеси, Тошкент трактор заводи, Тошкент трактор заводи, Улуғбек шаҳарчаси ҳам туман ҳудудига киради. Туман ҳудудидан-2 канал (Салор ва Қорасув) ва 5 ариқ оқиб ўтади. Майдони 3515 гектар, шу жумладан, кўкаламзорлаштирилган ҳудуд - 757,4 гектар. Аҳолисй 245,5 минг киши ). Кўчалар сони 314 та. Асосийлари: Амир Темур шоҳ-кўчаси, Мустақиллик, Дўрмон йўли, Паркент, Темур Малик, Оққўрғон, Буюк ипак йўли, Мирзо Улуғбек кўчалари, Кичик ҳалқа йўли. 52 та маҳалла мавжуд. Туманда 5095 корхона ва ташкилот бўлиб, шундан 26 таси йирик саноат корхонаси (жумладан, «Тошкенткабель», трактор заводлари, «Ўзбекистон пахлик машинасозлиги» ОАЖ), қўшма корхона, 4116 кичик корхона ва микрофирма бор. Муҳимлари «Ўзкабель», «Тошкент лок-бўёқ заводи», «Универсал-фарм», «Дойче Кабель», “БФ Текстиль”. Туманда 2 автобаза («Махсустранс», «Авек-Моторс») ва 3 автопарк ишлаб турибди. 27 и.т. институти, 10 лойиҳа институти, 6 олий ўқув юрти (Маданият институти, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия ун-ти ва б.) ҳамда Олий ҳарбий умум-қўшин қўмондонлик билим юрти, Ҳарбий академия, Ички ишлар вазирлиги академияси, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, композиторлар, меъморлар ижодий уюшмалари ва театр жамияти, 36 умумий таълим мактаби, 11 касб-ҳунар коллежи, 4 болалар мусиқа мактаби ва санъат мактаби, 3 болалар спорт мактаби, 15 даволаш профилактика муассасаси, 4 шифохона, «Она ва бола» м-зи, 7 оилавий поликлиника ишлаб турибди. Аҳолига 200 га яқин озиқ-овқат дўкони, 50 дан зиёд саноат моллари дўкони, 135 умумий овқатланиш корхоналари, 500 дан ортиқ маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси хизмат қилмоқда. Мухтор Ашрафий, С.Бородин, Тамарахоним, Сергей Есенин, Ў.Тансиқбоев, М.Турғунбоева уй-музейлари, 9 янги турдаги кутубхона, маданият уйи ва саройлари, 4 маданият ва истироҳат боғи, ҳайвонот боғи, Мирзо Улуғбек хиёбони, «Жасорат» боғи, Пушкин майдони ва б. мавжуд. Туманда «Буюк ипак йўли», «Пушкин», «Ҳамид Олимжон», «Юнус Ражабий», «Амир Темур» метро бекатлари жойлашган. Мирзо Улуғбек туманида 10 та республика аҳамиятидаги шунингдек, маҳаллий аҳамиятдаги маданий мерос объектлари мавжуд. Жумладан, Консерваториянинг эски биноси (1934), Олий ҳарбий ўқув юрти (20-а. боши), Ёзувчилар уюшмасининг аввалги биноси (1938), «Гулшан» маданият саройи (20-а.), Авлиё Гермоген черкови (20-а.) ва б. Туманда 15 спорт мажмуаси («Динамо», «Умид», «Камолот-Ёшлик», «Ёшлар» спорт маркази, «Турон» спорт мажмуалари ва ҳ.к.) мавжуд. «Трактор», «НБУ», «Солиқчи» стадионлари, 10 сузиш ҳавзаси, «Динамо»    жисмоний тарбия ва спорт жамияти, Республика от спорти     олий маҳорат мактаби, Республика альпинистлар спорт клуби,    3 футбол клуби бор. Тумандаги    спорт мажмуаларида теннис   бўйича Осиё чемпионатлари,   Тошкент Опен турнири, Универсиада тадбирлари, енгил атлетика мусобақалари мунтазам   равишда ўтказилади. Туманда 7 хорижий давлат элчихонаси, 9 маданий ва миллий марказ жойлашган.

  Мирзо Улуғбек тумани ҳокими 

  Иргашев Шавкатбек Турдиевич 

  Манзил: 100052, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик кўчаси 122 уй 

  Телефон  (+9989 71) 268-94-04,  268-07-07

 e-mail: m.ulugbek@tashkent.uzҲуқуқий мақоми

 

 

 

 32,0 КБ (32 768 байт)


Печать Ўқилди: 82630




Давлат идоралари раҳбарлари Яккасарой кичик саноат зонасида тадбиркорлик субъектлари билан учрашдилар
Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар қилади!
Сайтда фойдаланувчилар сони: 899
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

22.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

112

 

98

 

443

 

821

 

548

 

Ижродаги мурожаатлар

 

51

 

12

 

132

 

122

 

154

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

61

 

86

 

331

 

699

 

394

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

7

 

5

 

21

 

114

 

27

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар