tashkent.uz
Фотогалерея
Видеогалерея
Эълонлар ва тендерлар

 

 

ҲУРМАТЛИ ИШБИЛАРМОН ВА ТАДБИРКОРЛАР!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 мартдаги "Тадбиркорлик субъектлари ва кенг аҳоли қатламига микрокредитлар ажратиш тизимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2844-сонли қарори ижроси тўғрисидаги Тошкент шаҳар ҳокимининг 2017 йил 23 мартидаги қарори

Сизни Савдо саноат палатаси Тошкент шаҳар бўлими қўйидаги кўргазмаларга  таклиф этади

Давлат рақобат қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан 2016 йилнинг январ-июн ойларида жойларда жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилиш кунлари ЖАДВАЛИ

"Ko`chmas mulk savdo xizmati" Тошкент шаҳар филиалининг ер участкалари тўғрисидаги маълумоти

Давлат рақобат қўмитаси ва Тошкент шахар хокимлиги томонидан 2016 йилнинг июль-декабр ойларида жойларда жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилиш кунлари жадвали

"Кўчмас мулк савдо хизмати"  МЧЖнинг Тошкент шаҳар филиали  барча тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан кичик бизнес вакиллари ҳамда ҳусусий тадбиркорларни очиқ танлов савдоларига таклиф этади

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитасининг Тошкент шахар ҳудудий бошқармаси “нол” харид киймати бўйича очик танлов савдоларига таклиф этади

Диққат! Диққат! Диққат! 
Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижлик сармоядорлар диққатига! Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитасининг Тошкент шахар ҳудудий бошқармаси Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан “нол” харид қийматида сотиладиган давлат активлари бўйича очиқ танлов савдоларига таклиф этади. 

Диққат, танлов!

Батафсил...
Объект номи Жойлашган манзили Балансда сақловчи Идоравий мансублиги Объектнинг тавсифи Объектга киритиладиган инвестициянинг энг кам миқдори
(млн. сўм)
Объект негизида ташкил этиладиган фаолият йўналиши Инвестициянинг бажариш муддати
(йил)
Объектда яратиладиган янги иш ўринлари сони
(дона)

Тошкент шаҳар Бектемир туманида жойлашган объектлар

 

1 Қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотлар Бектемир тумани, Бинокор қўрғони   Бектемир туман ҳокимлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги Фундаменти бетон 46 000     Ишлаб чиқаришни ташкил этиш 3 250

Тошкент шаҳар Сергели туманида жойлашган объектлар

 

2

Собиқ 2-сонли давлат 
мева-сабзавот тайёрлов савдо базаси мулкий мажмуа си

 

Сергели тумани, 
Олтин Водий 
2 -тор кўчаси, 
59 -уй
Давлат рақобат қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси Давлат рақобат қўмитаси Фундаменти бетон, деворлари ғишт 170 000  Ишлаб чиқаришни ташкил этиш 3 300
3

Қурилиши тугалланмаган турар жой биноси

 

Сергели тумани, Қурувчилар мавзеси “Ягона буюртмачи хизмати” ИК Тошкент шаҳар ҳокимлиги Фундамент темир-бетон 3 500 Турар-жой биносини барпо этиш  2 10
4

Қурилиши тугалланмаган турар жой биноси

 

Сергели тумани, Сергели 
5 -мавзеси
“Ягона буюртмачи хизмати” ИК Тошкент шаҳар ҳокимлиги Фундамент темир-бетон 3 500 Турар-жой биносини барпо этиш 2 10
5 Қурилиши тугалланмаган турар жой биноси Сергели тумани, Қурувчилар мавзеси, Хонобод кўчаси “Ягона буюртмачи хизмати” ИК Тошкент шаҳар ҳокимлиги Фундамент темир-бетон 4 000 Турар-жой биносини барпо этиш 2 10

Инвестиция киритиш мобайнида яратилган ишчи ўринлари, ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш йўлга қўйилгандан сўнг, кейинги 1 йил давомида сақланади.

Танловда ғолиб деб топилган талабгор шартнома имзолангандан кейин 30 кун муддат ичида танлов объектини мустақил бахоловчи ташкилот томонидан бахолатади, бунда бахолашга кетадиган сарф харажатлар танлов ғолиби томонидан қопланади.

Инвестиция киритиш шарти билан “нол” харид қийматида хусусийлаштиришда инвестор томонидан инвестиция киритиш муддати тугаб, ишлаб чиқариш йўлга қўйилгандан сўнг, хусусийлаштирилган объектининг 60 фоизидан кам бўлмаган ҳудуди (бино ва иншоотлар) ишга туширилган ва ишлаб чиқариш билан банд бўлган бўлиши лозим.

Танлов савдолари натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.

Танловда қатнашиш учун оғзи муҳрлаб қўйилган таклифлар (конвертларда) ушбу эълон берилган пайтдан бошлаб ҳар иш кунлари 9 00 дан 18 00 гача қабул қилинади ҳамда 2015 йил 3 июл 18-00да тўхтатилади ва танлов бўлиб ўтмаганда оммавий ахборот воситаларида олдиндан эълон қилинган санасидан ва конвертларни очиш вақтидан икки иш куни олдин тўхтатилади.

Талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертлари 2015 йил 7 июл куни, соат 15-00 да Тошкент шахар ҳокимлиги биносининг  2-қаватидаги мажлислар залида очилади, шунингдек, танлов савдоси ушбу куни бўлиб ўтмаган тақдирда, такрорий савдолар хар ойнинг биринчи ҳамда учинчи сешанба кунлари, соат 15-00да бўлиб ўтади.

Танлов шартлари ва қўшимча маълумотларни олиш мумкин бўлган манзил: 100160, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, А.Темур шох кўчаси, 16 а-уй манзилида жойлашган Давлат рақобат қўмитаси Тошкент шахар бошқармаси.

Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили шахсан ёхуд почта орқали ҳудудий танлов комиссиясининг ишчи органига танлов тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатда танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда икки нусхада буюртманома тақдим этади:

   -   танловда қатнашиш истаги билдирилган ариза;

- нодавлат юридик шахслар учун — давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, таъсис ҳужжатларининг нусхаси ҳамда ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини илова қилган ҳолда;

- жисмоний шахслар учун - паспорт нусхаси, танловда ваколатли вакил қатнашганда шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини илова қилган ҳолда;

икки нусхадаги муҳрланган конвертга солинган танлов ҳужжатларига мувофиқ тузилган танлов таклифи, унда қуйидагилар бўлиши керак:

бизнес-режа ва уни бажариш, асбоб-ускуналар етказиб бериш (назарда тутилган бўлса) муддатлари, ишлаб чиқариш режалаштирилаётган маҳсулот турлари ёхуд кўрсатиладиган хизматлар рўйхати ва уларнинг рақобатбардошлилиги, хом-ашё, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, мавжуд асбоб-ускуналардан ва ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш тадбирлари, кутилаётган иқтисодий самара кўрсатилган бизнес-режа, шу жумладан инвестиция киритиш режаси;

инвестиция мажбуриятларининг таклиф этилаётган суммаси, инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг тури, муддати ва уларни бажариш, шу жумладан давлат мулки объектини ёки унинг ҳудудидан хўжалик жиҳатидан фойдаланиш шартлари;

Талабгорнинг молиявий жиҳатдан тўловга қодирлигини ва (ёки) тегишли тармоқда илгари амалга оширилган инвестиция лойиҳаларини тасдиқловчи ҳужжатлар.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Мурожаат учун манзил: 100160, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, А.Темур шоҳ кўчаси, 16 а-уй. Маълумот учун телефонлар: 233-35-08, 233-22-83, 233-74-72. Факс: 233-74-72. Интернет тармоғидаги веб-сайт www.gkktashkent.uz.

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар! Савдоларни ўтказиш жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда Давлат рақобат қўмитасининг 259-21-37 ёки Тошкент шахар бошқармасининг 233-21-52 рақамли Ишонч телефонларига шунингдек, Тошкент шахар ҳокимлигининг 233-78-23 телефон рақамларига хабар беришингиз сўралади.

Савдоларга марҳамат қилинг!

Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги “Ягона буюртмачи хизмати” инженеринг компанияси томонидан Тошкент шаҳрида мактабгача таълим муассасалари, мактаб, академик лицей ва коллежлар,соғлиқни сақлаш объектларини қайта тиклаш ва қуриш бўйича 2015 йилга лойиҳага куйилган объектлар бўйича тендер эълон қилинмоқда.

Батафсил...

Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги “Ягона буюртмачи хизмати” инженеринг компанияси томонидан Тошкент шаҳрида мактабгача таълим муассасалари, мактаб, академик лицей ва коллежлар,соғлиқни сақлаш объектларини қайта тиклаш ва қуриш бўйича 2015 йилга лойиҳага куйилган объектлар бўйича тендер эълон қилинмоқда.

Тендер танловида қатнашиш истагини билдирмоқчи бўлган ташкилотлар батафсил маълумотларни www.tashkent.uz сайтида ва (99871) 227 46 59, 239 14 89 телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин. Тендер танлови ҳужжатларни 2015 йил 31 январгача қабул қилинади.

Тошкент шаҳар капитал қурилиш бўйича тендерлар - 2017 йил

Тошкент шаҳар капитал қурилиш бўйича тендерлар - 2016 йил

Тошкент шаҳар капитал қурилиш бўйича тендерлар - 2015 йил

  Тошкент шаҳар капитал қурилиш бўйича тендерла - 2014 йил

Тошкент шаҳридаги капитал қурилиш соҳасига масъул: Ягона буюртмачи инжинеринг хизмати компанияси - С.Орипов. Телефон: 239-40-27, 227-46-59, Манзил: 100027, Ўзбекистон кўчаси, 16а

 

Давлат рақобат қўмитаси ва  Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан 2015 йилнинг июль-декабрь ойларида жойларда жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр кабул килиш кунлари жадвали

 

ФАРЗАНДЛАРИ СОҒЛОМ ЮРТ ҚУДРАТЛИ БЎЛУР!

Дарҳақиқат, Юртбошимизнинг ушбу сўзлари замирида чуқур маъно мужассам. Истиқлол шарофати билан юртимизда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Шулар қаторида ёшларнинг билимли, ақл-заковатли, энг муҳими, соғлом ва баркамол бўлиб етишишлари учун барча шарт-шароитлар яратилганлигини эътироф этамиз.

Батафсил...

Дарҳақиқат, Юртбошимизнинг ушбу сўзлари замирида чуқур маъно мужассам. Истиқлол шарофати билан юртимизда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Шулар қаторида ёшларнинг билимли, ақл-заковатли, энг муҳими, соғлом ва баркамол бўлиб етишишлари учун барча шарт-шароитлар яратилганлигини эътироф этамиз.

Ўқувчиларнинг ёзги таътилни мазмунли ўтказишлари, спортга ошно бўлиб соғлом ва чиниққан ҳолда ўсишлари учун шаҳримизнинг барча туманларидаги спорт мажмуаларида ҳар куни соат 08:00 дан кечки соат 20:00 гача спортнинг кўплаб турлари бўйича тўгараклар ташкил этилган. Ушбу тўгаракларда малакали мутахассислар томонидан машғулотлар олиб борилади.
АЗИЗ ҲАМШАҲАРЛАР, ҚАДРЛИ МАҲАЛЛАДОШЛАР!
Фарзандларимизни ШАҲРИМИЗ туманларидаги бепул ташкил этилган қуйидаги спорт тўгаракларига ТАКЛИФ ЭТАМИЗ.

Спорт иншоаатлари бўйича элонлар

ҲУРМАТЛИ ИШБИЛАРМОН ВА ТАДБИРКОРЛАР!

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тошкент шахар ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги "Давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат унитар корхонаси хусусий секторни кенгайтириш, кичик бизнесни ва тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш ҳамда давлат мулкларидан янада оқилона фойдаланиш мақсадида бўш турган ва фойдаланилмаётган давлат объектларини ижарага олишга таклиф этади.

Батафсил...

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тошкент шахар ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги "Давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат унитар корхонаси хусусий секторни кенгайтириш, кичик бизнесни ва тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш ҳамда давлат мулкларидан янада оқилона фойдаланиш мақсадида бўш турган ва фойдаланилмаётган давлат объектларини ижарага олишга таклиф этади.

Тадбиркорлар ва кичик бизнес соха вакиллари давлат мулки бўлган бино ва иншоотларни (транспорт воситаларини, асбоб-ускуналарни) энг кам ставкаларда ижара асосида фойдаланишлари орқали уларнинг негизида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни ташкил этишлари, ўз фаолиятларини кенгайтиришлари шунингдек қўшимча иш ўринлари яратишлари мумкин. Бу борада Тошкент шахар ижара маркази барча тадбиркорлар ва кичик бизнес соха вакилларига яқиндан ёрдам беришга хамиша тайёр эканлигини маълум қилади.
Бўш турган давлат объеклари тўғрисидаги маълумотлар билан қуйидаги манбаълар орқали мунтазам равишда танишиб боришингиз мумкин:
Интернет тармоғидаги веб-сайт: www.poytaxt.uz, www.gki.uz/ru/-competitiontenders
“Биржа”, “Менинг мулким”-газеталари нашрлари
Мурожаат учун манзилимиз: 100077, Тошкент шаҳар, М.Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 107-уй
Қўшимча маълумотлар учун 268-42-15, 268-42-14, 268-42-17 рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Диққат, танлов!

“Янги нигоҳ” “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Ўзбектуризм” Миллий компанияси, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Фанлар академияси, “Олтин мерос” халқаро хайрия жамғармаси, Республика Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази билан ҳамкорликда “Янги нигоҳ” видеороликлар танловини эълон қилади.

Батафсил...

“Янги нигоҳ” “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Ўзбектуризм” Миллий компанияси, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Фанлар академияси, “Олтин мерос” халқаро хайрия жамғармаси, Республика Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази билан ҳамкорликда “Янги нигоҳ” видеороликлар танловини эълон қилади.

Танловнинг асосий мақсади:
Ўзбекистонда ёшлар туризмини ривожлантириш, туман ва шаҳарларнинг туристик салоҳияти, жойлардаги тарихий обидалар, зиёратгоҳлар, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни тарғиб этиш, медиа маҳсулотларнинг кенг тарқалган тури – видеороликлар ёрдамида мамлакатнинг туризм салоҳияти тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилишдан иборат.

Танлов номинациялари:
- “Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини намоён этган энг яхши видеоролик”;
- “Ўзбекистоннинг экотуризм салоҳиятини намоён этган энг яхши видеоролик”;
- “Миллий қадрият ва урф-одатларни тарғиб этишга қаратилган энг яхши видеоролик”;
- “Видеоролик сценарийси учун энг яхши ғоя”;
- “Ўзбекистоннинг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари тўғрисидаги энг яхши видеоролик”.

Танлов қуйидаги босқичларда ўтказилади:
- Ижодий ишларни қабул қилиш – 2014 йилнинг 1 октябригача.
- Ғолибларни аниқлаш ва тақдирлаш маросимини ташкил этиш – 2014 йилнинг 15 ноябригача.
Танловда таълим муассасаларининг ўқувчи ва талабалари, ижодий бирлашмалар, марказ ва клублар аъзолари, журналистлар, видеомаҳсулотлар яратиш билан шуғулланувчи мутахассислар иштирок этиши мумкин.
Ижодий ишлар “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг туман (шаҳар), вилоят кенгашларида қабул қилинади.
Батафсил маълумотларни www.kamolot.uz сайти ва (8 371) 241-02-72, 241-00-50 телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин.


 

Хажми: 25,0 Кб

 

 


Печать 13 Июнь 2015 Ўқилди: 11439




“Бирлашиб, биз – катта кучмиз!”
Ўзбекистон Президенти Туркия ташқи ишлар вазирини қабул қилди
Сайтда фойдаланувчилар сони: 601
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 Ҳолати

   

      I – Чорак 2017 - йил

     

      II – Чорак 2017 - йил     

     

       III – Чорак 2017 - йил     

   

IV – Чорак 2017 - йил     

   

Кирувчи

8

 

 

 

Ижрода

1

 

 

 

Ижроси таъминланган

7

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар