tashkent.uz
Фотогалерея
Видеогалерея
Ер муносабатларини тартибга солиш

 

Ер муносабатларини тартибга солиш бўйича ахборотлар тақдим этиш ва ерга эгалик қилиш хуқуқини бериш юзасидан хужжатлар қабул қилиш, қарор чиқариш интерактив-ахборот хизмати регламенти (PDF 191 Кб)

 

                    Хизматлар фойдаланиш                                                                            

 

Размер: 1,24 MB

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

ШАҲАРСОЗЛИК ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ҲАМДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА ОИД БЎЛМАГАН ЭҲТИЁЖЛАР УЧУН ЕР УЧАСТКАЛАРИ БЕРИШ, ШУНИНГДЕК ОБЪЕКТЛАРНИ ҚУРИШГА РУХСАТНОМАЛАР БЕРИШ ТАРТИБИНИ ТУБДАН СОДДАЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 10-сон, 125-модда; 2013 й., 23-сон, 301-модда)

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкалари бериш тизимини янада соддалаштириш, объектларни қуришга рухсат берувчи тартиботлар сони, муддатлари ва қийматини тубдан қисқартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагича тартиб ўрнатилсин, унга мувофиқ:

ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ҳамда уларни ваколатли органлар билан келишиш Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси таркибига кирувчи хўжалик ҳисобидаги давлат корхоналари томонидан «бир ойна» тамойили бўйича амалга оширилади;

берилган ариза қонун ҳужжатларида белгиланган муддат мобайнида ваколатли органлар томонидан асосли рад этилмаган тақдирда, берилган буюртманомалар маъқулланган деб ҳисобланади (мураккаблик (хавф)нинг максимал тоифасига эга бўлган объектлар бундан мустасно);

ер участкалари бериш учун зарур бўлган материалларни тайёрлаш ва келишиш жараёнига давлат органлари томонидан ариза берувчиларнинг жалб этилишига йўл қўйилмайди.

2. Қуйидагилар:

Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун аҳоли пунктларида ер участкалари бериш, қурилиш объектларини лойиҳалаштириш ва рўйхатдан ўтказиш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;

Қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар, шунингдек икки ва ундан ортиқ туманлар (шаҳарлар) ёки вилоятлар ҳудудида жойлаштириладиган объектлар қурилиши учун аҳоли пунктлари ташқарисидан ер участкалари бериш тартиби тўғрисида Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:

ер участкаларини танлаш ва бериш бўйича материалларни ваколатли ташкилотлар билан келишиш тартиботини амалга оширишнинг, шунингдек қурилишга рухсатномалар беришнинг электрон тизимини кенг жорий этиш;

туманлар (шаҳарлар) архитектура ва қурилиш бўлимлари (бошқармалари) ҳузуридаги хўжалик ҳисобидаги ишлаб чиқариш бўлимлари фаолиятини такомиллаштириш;

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И.Закиров зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири                                                                                              Ш. МИРЗИЁЕВ

 

Тошкент ш.,

2013 йил 25 февраль,

54-сон

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги 54-сон қарорига 1-илова

ШАҲАРСОЗЛИК ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН АҲОЛИ ПУНКТЛАРИДА ЕР УЧАСТКАЛАРИ БЕРИШ, ҚУРИЛИШ ОБЪЕКТЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ ВА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ, ШУНИНГДЕК ОБЪЕКТЛАРНИ ФОЙДАЛАНИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМ

 

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ва Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ аҳоли пунктларида юридик ва жисмоний шахсларга шаҳарсозлик фаолияти учун ер участкаларини доимий, вақтинча фойдаланиш ва ижарага бериш, объектларни қуриш лойиҳасини ишлаб чиқиш, объектларни рўйхатдан ўтказиш, шунингдек уларни фойдаланишга қабул қилиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом талаблари ер участкаларини:

аҳоли пунктлари ерлари таркибига кирмайдиган ерлардан;

иккита ва ундан кўп туманлар (шаҳарлар) ёки вилоятлар ҳудудида жойлашадиган объектларни қуриш учун;

лойиҳаларни махсус иқтисодий зоналарда амалга оширадиган инвесторлар учун;

Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл бўйи инфратузилмаси ва сервис объектлари қуриш учун беришга татбиқ этилмайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

аҳоли пунктларининг ерлари — шаҳарлар ва посёлкалар, шунингдек қишлоқ аҳоли пунктлари чегаралари доирасидаги ерлар;

ер участкаси — белгиланган чегарага, майдонга, манзилга, ҳуқуқий режимга ва давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа тавсифларга эга бўлган ер фондининг бир қисми;

давлат ер кадастри — ерларнинг табиий, хўжалик ва ҳуқуқий режими, уларнинг тоифалари, сифат тавсифи ва қиммати, ер участкаларининг манзили ва ўлчамлари, уларнинг ер эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорлари бўйича тақсимланиши тўғрисидаги маълумотлар ва ҳужжатлар тизими;

ер участкасини юридик ва жисмоний шахсларга бериш (реализация қилиш) — ер участкасини жойлаштириш, уни танлаш ва ажратиш материалларини тайёрлаш ҳамда ер участкаси бериш юзасидан давлат ҳокимияти тегишли органи томонидан қарор қабул қилиш бўйича чора-тадбирлар комплекси;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқи — юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган ер участкасига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни ижарага олиш ҳуқуқи;

ер участкасини олиб қўйиш — юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқларини тўхтатиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга ошириладиган юридик ҳаракат;

аҳоли пункти чегараси — шаҳар, посёлка, қишлоқ аҳоли пункти ерларининг шаҳарсозлик ва ер тузиш ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда тасдиқланадиган ташқи чегаралари;

аҳоли пунктининг бош режаси — ҳаёт фаолияти муҳитини шакллантиришнинг комплекс шартларини, аҳоли пунктларини ҳудудий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгиловчи шаҳарсозлик ҳужжати;

қишлоқ (овул) фуқаролари йиғини ҳудудини меъморий режалашни ташкил этиш лойиҳаси — аҳолининг яшаш шароитларини яхшилашни таъминлашни, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада ривожлантиришни, атроф муҳитни муҳофаза қилишни, табиий, одам ва моддий ресурслардан фойдаланишни таъминлайдиган қишлоқ аҳоли пунктларининг режали тузилмасини, тўла қимматли архитектура қиёфасини яратган ҳолда қишлоқ (овул) фуқаролари йиғини ҳудудини комплекс ривожлантириш ва зоналаштиришдан иборат асосий шаҳарсозлик вазифалари ечимларини назарда тутувчи комплекс шаҳарсозлик ҳужжати;

қурилиш лойиҳаси — бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, шунингдек ободонлаштириш ишлари қийматини белгилайдиган, ҳажмий-режали, конструктив ва техник ечимларни белгилайдиган, объектни қуришга рухсат бериш учун асос ҳисобланадиган ҳужжатлар;

шаҳарсозлик фаолияти — тегишли давлат ҳокимияти органларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг фуқаролар, ижтимоий ва давлат манфаатлари, шунингдек ҳудудлар ва аҳоли пунктларининг миллий, тарихий-маданий, экологик, табиий хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда ҳудудларни, аҳоли пунктларини ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш, ер участкаларидан фойдаланиш, қурилиш материаллари ва буюмлар ишлаб чиқариш турларини белгилаш, бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларни лойиҳалаш, қуриш ҳамда реконструкция қилиш соҳасидаги фаолияти;

давлат шаҳарсозлик кадастри — давлат шаҳарсозлик кадастри объектлари, уларнинг географик ҳолати, ҳуқуқий мақоми, миқдор ва сифат тавсифлари ҳамда иқтисодий баҳоси тўғрисидаги янгилаб бориладиган ишончли маълумотлар тизими;

Республика комиссияси — ер участкаларини эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этиладиган доимий ишловчи комиссия.

3. Ер участкаларини жойлаштиришда шаҳарсозлик, иқтисодий, экологик, санитария ва бошқа талаблар қонун ҳужжатларида белгиланади.

4. Юридик ёки жисмоний шахслар эгалик қилаётган, фойдаланаётган, ижарага олган ёки уларнинг мулки бўлган ер участкасини шаҳарсозлик фаолияти учун бериш фақат ушбу участка улардан белгиланган тартибда олингандан (ҳақ тўлаб олингандан) кейин амалга оширилади.

Ер участкасини олиб қўйиш ҳамда уй-жойларни, бошқа иморатлар, иншоотлар ёки дов-дарахтларни кўчириш тўғрисидаги қарор бош режаларга, шунингдек турар жой туманларини ва аҳоли пунктлари микрорайонларини батафсил режалаштириш ва қуриш лойиҳаларига мувофиқ қабул қилинади.

5. Қурилиш учун ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ҳамда уларни ваколатли органлар билан келишиш туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) томонидан бир жойнинг ўзида тамойили бўйича амалга оширилади.

6. Ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ва келишиш ишлари юридик ёки жисмоний шахс билан шартномавий асосда бажарилади.

Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) томонидан шартномавий мажбуриятларни бажариш натижасида тушган маблағлар бўлим (бошқарма)нинг ҳисоб-китоб рақамига ўтказилади, ушбу Низомда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

7. Ер участкалари бериш билан боғлиқ шаҳарсозлик фаолияти аҳоли пунктлари ва аҳоли пунктлариаро ҳудудларни ривожлантириш ва қуриш бўйича қуйидаги шаҳарсозлик ҳужжатларига (кейинги ўринларда шаҳарсозлик ҳужжатлари деб аталади) асосланади:

аҳоли пунктларининг бош режалари;

шаҳар ва посёлка чегараларининг лойиҳалари;

аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантиришнинг тармоқ схемалари;

қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини меъморий режалаштиришни ташкил этиш лойиҳалари (ҲМРТЛ);

аҳоли пункти ҳудуди қисмларининг батафсил режалаштириш лойиҳалари (БРЛ);

қуриш лойиҳалари.

8. Аҳоли пунктининг бош режасисиз, қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини меъморий режалаштиришни ташкил этиш лойиҳасисиз ва аҳоли пункти ҳудуди қисмларининг батафсил режалаштириш лойиҳасисиз аҳоли пунктлари ҳудудида ер участкалари бериш тақиқланади, ушбу Низомда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

 

II. ШАҲАРСОЗЛИК ҲУЖЖАТЛАРИ МАВЖУД БЎЛМАГАН ТАҚДИРДА ЕР УЧАСТКАСИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ

9. Ер участкаси берилишидан манфаатдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар сўралаётган ер участкаси жойлашган жойдаги туман (шаҳар) ҳокимига ариза берадилар.

Тошкент шаҳрида юридик ва жисмоний шахслар ер участкаси бериш тўғрисидаги ариза билан шаҳар ҳокимига мурожаат қиладилар.

Ер участкаси бериш тўғрисидаги аризада ер участкаси зарур бўлган мақсадлар, унинг жойлашган жойи ва ўлчами, талаб қилинадиган майдоннинг асосланиши, қурилиш ишларини бошлаш ва тугаллашнинг тахминий муддатлари, юридик шахснинг почта манзили, реквизитлари ёки жисмоний шахснинг паспорти маълумотлари кўрсатилган бўлиши керак.

10. Туман (шаҳар) ҳокими икки кун мобайнида юридик ва жисмоний шахсларнинг аризасини объектни қуриш учун ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш учун туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)га юборади.

11. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ўн тўққиз кун мобайнида ер участкасини танлаш бўйича материалларни тайёрлайди ва ваколатли органлар (ташкилотлар) билан келишади.

Ер участкасини танлаш бўйича материалларни тайёрлаганлик ва келишганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда тўлов ундирилади.

(11-банднинг 2-хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 майдаги 150-сон қарори таҳририда - Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 23-сон, 301-модда)

12. Ер участкасини танлаш ишларини бажариш давомида:

унинг умумий майдони аниқланади;

шаҳарсозлик ва ер тузиш ҳужжатлари, ер ва шаҳарсозлик кадастрлари маълумотлари ўрганилади;

(12-банднинг 3-хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 майдаги 150-сон қарори таҳририда - Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 23-сон, 301-модда)

объектлар қуриш учун ер участкасини, биринчи навбатда, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлардан ёки қишлоқ хўжалигини юритиш учун яроқсиз ёхуд сифати ёмон қишлоқ хўжалиги ерларидан танлаш имконияти ўрганилади;

ер участкалари қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ва ўрмон фонди ерларидан танланган ҳолатларда алоҳида қимматли, унумдор суғориладиган ерларни, ҳудуднинг мавжуд архитектуравий режалаштириш ва ички хўжалик ташкилоти ташкил этилишини энг тўлиқ даражада сақлаб қолиш, экологик вазиятни яхшилаш ва сақлаш, эрозия жараёнларини, ерларнинг ботқоқланишини тўхтатиш зарурлиги ҳисобга олинади;

ер участкаларини танлашда бинолар ва иншоотларнинг, айниқса уй-жойларнинг асоссиз равишда бузиб ташланишига йўл қўймаслик, сув хўжалиги объектларидан, муҳандислик инфратузилмасидан фойдаланишда ноқулайликлар яратмаслик имконияти қидирилади;

танланаётган ер участкасида бинолар, иншоотлар ва уй-жойларнинг, шу жумладан, ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларнинг, ерости муҳандислик тармоқларининг мавжудлиги, қишлоқ хўжалиги ерларининг таркиби аниқланади;

атмосфера ҳавосини ифлослантириш манбалари ҳисобланадиган объектлар атрофида кенглиги жойлаштириладиган ишлаб чиқариш класси билан аниқланадиган санитария-ҳимоя зонасини таъминлаш имконияти ҳисобга олинади.

Ер участкаси бериш тўғрисидаги аризада юридик ва жисмоний шахс томонидан ер участкасининг аниқ жойлашган жойи кўрсатилмаганда, шунингдек муайян зарурият пайдо бўлганда ер участкалари бир неча вариантларда танланиши мумкин.

13. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) томонидан объектни қуриш учун ер участкасини танлаш материаллари қуйидаги таркибда тайёрланади:

кўриб чиқилаётган ҳудуднинг ер участкасини жойлаштириш плани (тегишли аҳоли пунктининг 1:2000 масштабли навбатчи планидан (мавжуд бўлганда) ёки вазият плани акс эттирилган 1:10000 масштабли қишлоқ хўжалиги харитасидан нусха);

объектнинг архитектура-режалаштириш нуқтаи назаридан баҳолаш имконини берадиган эркин масштабдаги фасадлари эскизи ва бош режаси (ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш юзасидан шартнома тузишда юридик ёки жисмоний шахс томонидан тақдим этилади);

(13-банднинг 3-хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 майдаги 150-сон қарори таҳририда - Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 23-сон, 301-модда)

ер участкасининг камида икки томондан ўраб турган объектлар билан боғлиқ ҳолдаги (15 х 20 см ўлчамли) фотосурати.

14. Ер участкасини жойлаштириш плани қуйидагилар билан келишилади:

туман (шаҳар) ҳокими;

туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими;

ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарордан олдин, атроф муҳитга таъсир тўғрисидаги ариза лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида давлат экология экспертизаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2001 йил 31 декабрдаги 491-сон қарорида назарда тутилган объектлар бўйича давлат экология экспертизаси хулосасини олиш шарти билан Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг ҳудудий органи;

туман (шаҳар) санитария-эпидемиология хизмати;

давлат ёнғин назорати ҳудудий органи;

маданий мерос ёдгорликларини қўриқлаш зонасида объект қуриш учун ер участкаси танлашда — маданий мерос объектларини қўриқлаш ва улардан фойдаланиш ҳудудий инспекцияси;

табиий ҳудудлар, магистрал қувурлар, темир йўл ва автомобиль йўллари, электр қуввати узатиш ва алоқа линиялари қўриқланадиган муҳофаза, сув муҳофазаси ва санитария-ҳимоя зоналарида, шунингдек аэродромлар ҳамда чиқиндилар ва бошқа заҳарли моддаларни кўмиш жойлари яқинида ер участкаларини танлашда — тегишли режимли ҳудудлар ва иншоотлардан фойдаланувчи ташкилотлар;

улардан ер участкалари олинаётган юридик ва жисмоний шахслар (юридик шахсларнинг юқори бошқарув органлари мавжуд бўлган тақдирда ер участкасини жойлаштириш режаси юқори органлар билан келишилади);

ер участкаси қишлоқ хўжалиги ерларидан ажратилган ҳолатларда — қишлоқ ва сув хўжалиги органлари;

ер участкаси автомобилларнинг тўхтаб туриш жойлари ва йўл ҳаракати хавфсизлигига таъсир кўрсатадиган бошқа объектлар учун ажратилган ҳолатларда — давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳудудий органи билан келишилади.

Ер участкасини жойлаштириш планини ваколатли туман (шаҳар) органлари ва бошқа шахслар билан келишиш уч кун мобайнида амалга оширилади.

Жойлаштиришнинг келишилган плани келишилган органлар томонидан кўрсатилган муддатда тақдим этилмаган тақдирда ер участкасини жойлаштириш плани келишилган деб ҳисобланади (мураккаблиги (хавфлилиги) жиҳатидан IV ва V тоифалардаги объектлар бундан мустасно) .

(14-банднинг 13-хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 майдаги 150-сон қарори таҳририда - Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 23-сон, 301-модда)

15. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ер участкаси танлаш бўйича материалларни тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитасига ёки вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармасига юборади, улар материалларни тўрт кун мобайнида кўриб чиқадилар ва маъқулланган тақдирда — уларни бош лойиҳа-қидирув ташкилотларига келишиш учун юборадилар.

16. Ер участкасини танлаш бўйича материаллар етти кун мобайнида Тошкент, Самарқанд шаҳарларида, Тошкент вилоятининг шаҳарлари, туманларнинг маъмурий марказлари ва посёлкаларда — «ТошкентбошпланЛИТИ» давлат унитар корхонаси бош лойиҳа-қидирув ташкилоти билан, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда бошқа вилоятларнинг шаҳарлари, туманларнинг маъмурий марказлари ва посёлкаларда — «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» давлат унитар корхонаси бош лойиҳа-қидирув ташкилоти билан, қишлоқ аҳоли пунктларида — «Қишлоққурилишлойиҳа» масъулияти чекланган жамияти бош лойиҳа-қидирув ташкилоти билан келишилади.

Бош лойиҳа-қидирув ташкилотлари билан келишиш улар томонидан, ер участкасини жойлаштириш режаси илова қилинган ҳолда, ваколатли мансабдор шахс имзолаган ва ташкилот муҳри билан тасдиқланган ижобий хулосани Қорақалпоғистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитасига, вилоят ёки Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармасига юбориш йўли билан амалга оширилади.

Бош лойиҳа-қидирув ташкилотлари билан фақат ер участкасини жойлаштириш плани келишилади. Мазкур ер участкасида қурилиши мўлжалланаётган объектнинг плани ва фасадларни келишиш талаб қилинмайди.

Бош лойиҳа-қидирув ташкилотлари билан келишиш бўйича харажатлар улар томонидан жорий қурилиш устидан муаллифлик назоратини ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан шартномалар асосида амалга оширилаётган аҳоли пунктларининг бош режаларини бажариш мониторингини олиб боришдан тушадиган маблағлар ҳисобига қопланади.

17. Қорақалпоғистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси, вилоят ёки Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси ер участкаси танлаш бўйича келишилган материаллар олингандан кейин бир иш куни мобайнида уларни ер участкаси ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш учун туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)га юборадилар.

18. Шаҳарлар ва шаҳарчалар (туман марказлари)даги илгари ишлаб чиқилган ва тасдиқланган лойиҳалар бўйича қурилиши тугалланган маъмурий марказлар, тураржой микрорайонлари ҳудудларида жойлаштириладиган ҳолатларда ер участкаси танлаш бўйича материаллар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ижтимоий ва фуқаро объектларини лойиҳалаш ва қуришда тегишли тартиб ўрнатиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 27 декабрдаги ПҚ-1666-сон қарори билан тузилган Қуриш ва реконструкция қилиш Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати даражасида тасдиқланиши керак бўлган объектларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлаш бўйича Ҳукумат комиссияси билан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишилади.

19. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ўн кунгача бўлган муддатда, ер участкаси танлаш бўйича материаллар асосида уни ажратиш бўйича материалларни тайёрлайди ва ваколатли органлар билан келишади, ер участкаси ажратиш далолатномасини белгиланган тартибда расмийлаштиради.

Ер участкаси ажратиш бўйича материалларни тайёрлаганлик ва келишганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда тўлов ундирилади.

(19-банднинг 2-хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 майдаги 150-сон қарори таҳририда - Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 23-сон, 301-модда)

20. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) сўрови бўйича, ер участкаси ажратиш материалларига қўшиб қўйиш учун беш кун мобайнида ваколатли органлар томонидан қуйидаги хулосалар тақдим этилади:

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2001 йил 31 декабрдаги 491-сон қарорида назарда тутилган объектлар бўйича давлат экологик экспертизаси тўғрисида Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси тегишли органининг хулосаси;

туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими хулосаси;

туман (шаҳар) санитария-эпидемиология хизмати хулосаси;

давлат ёнғин назорати ҳудудий органи хулосаси.

Хулосалар тақдим этилганлиги учун тўлов ундирилмайди.

Тегишли органлар томонидан, кўрсатилган муддатда хулоса тақдим этилмаган тақдирда архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ер участкаси ажратиш бўйича материалларни туман (шаҳар) ҳокими ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссиясига (кейинги ўринларда туман (шаҳар) комиссияси деб аталади) келишиш учун киритади ва шу ҳақда тегишли органга билдиришнома тақдим этади, мураккаблиги (хавфлилиги) жиҳатидан IV ва V тоифалардаги объектлар бундан мустасно.

(20-банднинг 7-хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 майдаги 150-сон қарори таҳририда - Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 23-сон, 301-модда)

21. Туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими хулосасида қуйидагилар кўрсатилади:

мулкдорлар, ер эгалари, фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг (мавжуд бўлса) экин майдонлари бўйича берилаётган ер участкасининг умумий майдони;

ер участкасининг сифат тавсифлари;

Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2006 йил 29 майдаги 97-сон ҳамда «Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарорларидаги тартибда белгиланган ер эгалари, фойдаланувчилар, ижарачилар ва ер участкаларининг мулкдорлари ерларининг улардан олиб қўйилиши (ҳақ тўлаб олиниши) муносабати билан уларга етказган зарарлар миқдорлари (зарарлар ва йўқотишлар мавжуд бўлса);

ер участкасини унумдор қилишнинг зарурлиги ва унинг (қишлоқ, ўрмон, балиқчилик хўжалигида ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш учун) йўналиши), тупроқнинг унумдор қатламини кўчириб олишнинг зарурлиги;

ер эгалари, фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлардан ер участкасини олиб қўйишнинг шартлари (мавжуд бўлса);

янги ер участкалари ёки квартира олишни хоҳловчилар кўрсатилган ҳолдаги кўчирилаётган фуқаролар оилаларининг таркиби (мавжуд бўлса).

22. Ер участкаси ажратиш бўйича материаллар туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) томонидан туман (шаҳар) комиссиясига келишиш учун киритилади.

Туман (шаҳар) комиссияси ер участкаси ажратиш материалларини уч кун мобайнида кўриб чиқади ва келишилган тақдирда, уларни белгиланган шаклдаги, туман (шаҳар) комиссияси аъзолари ва масъул котиби имзолари билан тасдиқланган ер участкаси ажратиш далолатномасини туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)га қайтаради.

Ер участкаси ажратиш далолатномаси фақат аъзолари танланаётган ер участкаси уларнинг манфаатларига тааллуқли бўлган ташкилотларнинг вакиллари бўлган туман (шаҳар) комиссияси томонидан имзоланади.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ер участкаси ажратиш материаллари тегишли равишда Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрида ер участкалари бериш ва улардан мақсадли фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 22 августдаги 189-сон ҳамда «Тошкент вилоятида юридик ва жисмоний шахсларга ер участкалари бериш ва улардан мақсадли фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 20 январдаги 16-сон қарорлари билан ташкил этилган комиссиялар томонидан, белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

23. Ер участкаси ажратиш бўйича қуйидаги материаллар туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) томонидан туман (шаҳар) ҳокимига кўриб чиқиш учун киритилади:

туман (шаҳар) ҳокимининг туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими билан келишилган қарори лойиҳаси;

ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича материаллар;

ер участкаси ажратиш далолатномаси;

туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими билан келишилган ер участкасининг унинг чегараларини аниқ кўрсатиш имконини берадиган масштабдаги режаси (режада ер участкасининг чегаралари чизилади, участкалар бир неча юридик ва жисмоний шахсларнинг ерлардан ажратилган тақдирда ушбу ер участкаларининг чегаралари ҳам чизилади, бурилиш нуқталари координатлари бўйича чегараларнинг тавсифи келтирилади);

янги ер участкалари ёки квартира олишни хоҳловчилар кўрсатилган ҳолдаги (мавжуд бўлганда) фуқароларнинг кўчириладиган оилалари рўйхати;

ер участкалари мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачиларининг кўрган бошқа зарарлари миқдорини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришлари нобудгарчиликлари миқдорини (мавжуд бўлганда) аниқлаш далолатномаси;

ер участкаси ўрмон хўжалиги корхоналари тасарруфидан чиқарилган тақдирда, ажратилган ер участкасининг техник текшириш далолатномаси;

баҳоловчи ташкилотнинг бузиладиган бинолар ва иншоотлар баҳоси тўғрисидаги ҳисоботи (мавжуд бўлса);

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2001 йил 31 декабрдаги 491-сон қарорида назарда тутилган объектлар бўйича Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси органининг давлат экология экспертизаси тўғрисидаги хулосаси;

туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг танланган ер участкасининг ер қонунчилиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

туман (шаҳар) санитария-эпидемиология хизмати хулосаси;

туман (шаҳар) давлат ёнғин назорати ҳудудий органи хулосаси;

24. Туман (шаҳар) ҳокими ўз ваколати доирасида, ер участкаси ажратиш тўғрисида икки кун мобайнида қарор қабул қилади ва уни ер участкасини ажратиш ва унинг чегараларини натурада кўрсатиш бўйича йиғмажилдни шакллантириш учун, ер участкаси ажратиш бўйича материаллар нусхаларини илова қилган ҳолда, туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)га тақдим этади.

25. Ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорда қуйидаги масалалар акс эттирилиши керак:

ер участкаси кимга, қандай мақсадлар учун ва қанча муддатга (ер вақтинча фойдаланишга ва ижарага берилганда аниқ муддати кўрсатилади) берилади, шунингдек, мавжуд бўлганда, ерлари олиб қўйиладиган (ҳақ тўлаб олинадиган) ер мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачиларининг номи;

ер участкалари мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачиларининг ерлари бўйича (мавжуд бўлганда) берилаётган ер участкасининг умумий майдони;

ер участкалари мулкдорларига, эгаларига, фойдаланувчилари ва ижарачиларига қопланиши керак бўлган кўрилган зарарлари миқдорлари ҳамда уларни тўлаш муддатлари (мавжуд бўлганда);

қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришлари нобудгарчиликлари миқдорлари ҳамда уларни тўлаш муддатлари (мавжуд бўлганда);

ер участкасини унумдор қилишнинг зарурлиги, олиб қўйилган ер участкасини унинг мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачиларига қайтариш шартлари (мавжуд бўлса);

тупроқнинг унумдор қатламини кўчириб олишнинг зарурлиги (мавжуд бўлганда);

сув муҳофазаси, экологик, ёнғинга қарши, санитария шартлари ва талаблари (зарурат бўлганда).

(25-банднинг 8-хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 майдаги 150-сон қарори таҳририда - Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 23-сон, 301-модда)

Туман (шаҳар) ҳокимининг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорига, унинг ажралмас қисми сифатида, ажратилаётган ер участкасининг чегаралари режаси илова қилинади.

26. Қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган ерларни қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадлар учун ажратиш уларнинг амалда зарурлигига кўра ҳамда, қоидага кўра, уларда етиштирилган ҳосил йиғиштириб олингандан кейин амалга оширилади.

27. Ер участкасини вақтинча фойдаланишга (қурилиш даврига) беришда қарорда ер участкаси берилаётган аниқ муддат назарда тутилади.

Вақтинча фойдаланишга берилган ер участкалари белгиланган муддатда юридик ва жисмоний шахслар томонидан қайтарилмаганда, тегишли давлат ҳокимияти органлари ер участкасини унинг олиб қўйилган (ҳақ тўлаб олинган) эгаси, фойдаланувчиси, ижарачиси ва мулкдорига ёки уларнинг ҳуқуқий ворисига, ҳуқуқий вориси бўлмаган тақдирда эса — ер захираси таркибига қайтариши мумкин.

Фойдаланиш муддати узайтирилганда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг йўқотишлари қўшимча равишда қопланади, шундан кейин узайтирилган муддатда вақтинча фойдаланишга ажратилган ер участкасидан фойдаланишга йўл қўйилади.

28. Ер участкасини мавжуд корхоналар, бинолар ва иншоотларни кенгайтириш учун ажратишда илгари ажратилган ерлар текширувдан ўтказилади, улардан белгиланган мақсадда фойдаланганлиги, шунингдек бузилган ерларни унумдор қилиш ишларининг ҳолати текширилади.

Ер участкасини қўшимча равишда ажратиш вақтинча фойдаланиш учун илгари ажратилган ер участкаси белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтирилгандан кейин амалга оширилади.

29. Ер участкаси майдонидан қатъи назар, ер участкаларини шаҳар чегаралари доирасида ажратиш (Тошкент шаҳридан ташқари) шаҳар ҳокими ваколатига киради, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ташкилотларининг ерлари бундан мустасно.

Ер участкаси қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ерларидан ажратилган тақдирда ер участкалари ажратиш бўйича материаллар шаҳар ҳокими томонидан уч кун муддатда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ёки вилоят ҳокимига тасдиқлаш учун юборилади.

30. Туман ҳокимининг ваколатига бир нафар ер эгаси ва ердан фойдаланувчига қуйидагилардан ўн гектаргача ўлчамда ер участкаси ажратиш киради:

қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан, уларни тубдан яхшилаш бўйича ишлар олиб борилган суғориладиган ерлар, пичанзорлар ва яйловлар бундан мустасно;

ўрмон фонди ерларидан, ўрмон ўсимликлари билан қопланган ерлар бундан мустасно;

саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадлар учун мўлжалланган ерлардан;

сув фонди ерларидан.

Туман ҳокимининг ваколатига, ер участкаси ўлчами ва ерларнинг турларидан қатъи назар, захира ерлардан ер участкаси ажратиш ҳам киради.

31. Ер участкаси ажратиш туман (шаҳар) ҳокимининг ваколатига кирмайдиган ҳолатларда, ер участкаси ажратиш бўйича материаллар икки кун мобайнида тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва вилоят ҳокимига кўриб чиқиш учун юборилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимлари ер участкаси ажратиш бўйича тушган материалларни ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича тегишли комиссияларга уч кун мобайнида юборадилар.

Комиссиялар тақдим этилган материаллар ва ҳужжатларни кўриб чиқиб, ушбу ер участкасини аниқ объект қурилиши учун беришнинг мақсадга мувофиқлиги ёки номувофиқлиги тўғрисида беш кун мобайнида ўз хулосасини юборадилар.

32. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўз ваколатлари доирасида, комиссияларнинг ижобий хулосаси асосида ер участкаси ажратиш тўғрисида беш кун мобайнида қарор қабул қиладилар.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ваколатига барча ерлардан ер участкалари ажратиш киради, қуйидагилар бундан мустасно:

кадастр баҳоси ўртача туман бонитет балидан 20 фоиздан зиёд ошадиган, алоҳида қимматли унумдор суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари;

алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудлардаги ерлар (табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреацион ва тарихий-маданий жойлар);

шаҳар атрофидаги ерлар ва шаҳарларнинг яшил зоналари ерлари;

илмий-тадқиқот ташкилотлари ва таълим муассасаларининг тажриба далалари ерлари;

ўрмон ўсимликлари билан қопланган ерлар.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимла


Печать 15 Июль 2014 Ўқилди: 19925




“Бирлашиб, биз – катта кучмиз!”
Ўзбекистон Президенти Туркия ташқи ишлар вазирини қабул қилди
Сайтда фойдаланувчилар сони: 387
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 Ҳолати

   

      I – Чорак 2017 - йил

     

      II – Чорак 2017 - йил     

     

       III – Чорак 2017 - йил     

   

IV – Чорак 2017 - йил     

   

Кирувчи

8

 

 

 

Ижрода

1

 

 

 

Ижроси таъминланган

7

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар