ТЎХТАЕВ АБДУКАҲҲОР ҲАСАНОВИЧ
1956 йил Тошкент шаҳрида туғилган.
Миллати - ўзбек
Маълумоти - олий. 1979 йили Тошкент политехника институтини (кундузги), 1988 йили Тошкент политехника институтини (сиртқи) тамомлаган. Мутахассислиги: муҳандис-педагог, қурилиш-ташкилотчиси.
2000 йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қурувчи унвони билан тақдирланган.
2005 йили Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, 2005 йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
1974 - 1979 - Тошкент политехника институти талабаси
1979 - 1986 - Тошкент қурилиш бош бошқармаси 159-қурилиш трести 9-қурилиш бошқармаси устаси, омилкори, катта омилкори
1986 - 1986 - Капитал таъмирлаш бошқармаси 1-трести 1-қурилиш бошқармаси омилкори
1986 - 1989 - Тошкент қурилиш бош бошқармаси 159-қурилиш трести 9-қурилиш бошқармаси омилкори, катта омилкори
1989 - 1989 - Тошкент қурилиш бош бошқармаси 159-қурилиш трести 9-қурилиш бошқармаси бош муҳандиси
1989 - 1995 - Тошкент қурилиш бош бошқармаси 159-қурилиш трести 9-қурилиш бошқармаси бошлиғи
1995 - 1996 - "Тошуйжойинвестқурилиш" корпорацияси очиқ турдаги "4-қурилиш трести" ҳиссадорлик жамияти раиси
1996 - 1999 - Шайхонтоҳур тумани ҳокими
1999 - 2001 - Тошкент шаҳар ҳокимининг қурилиш, уй-жой ва коммуникация масалалари бўйича ўринбосари
2001 - 2004 - Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари
2004 - 2005 - Тошкент шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари
2005 - 2005 - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари
2005 йил 22 апрелдан Тошкент шаҳар ҳокими
(2009 йил 31 август)












