Рус |   Eng
   
 

 

Умумий маълумотнома
Ташкилотлар манзиллари
АКТ бўйича ўқув семинарлари
Мақолалар
  1. Соғлом она – соғлом бола
  2. “Баркамол авлод тарбияси учун”
  3. Шерият мулкининг султони
  4. 2010 йил —Баркамол авлод йили
  5. Асрларга тенгдош мерос
  6. Пойтахтимизнинг энг обод ва кўркам маскани
  7. Азиз ва муқаддас зиёратгоҳлар
  8. Ҳофиз Кўҳакий
  9. Гўзал санъат қасри
  10. Пойтахтимизга ярашган ноёб дурдона
  11. Катта, обод, кўркам шаҳар...
  12. Жанубнинг бетакрор жавоҳири
  13. Меҳр ва саҳоват бошкенти
  14. Навқирон ёшинг муборак бўлсин!
  15. Тотувлик ва ҳамжиҳатлик манзили
  16. Маърифат ва тарбия масканлари
  17. Тошкент номи дунё узра жаранглайверсин
  18. Нурли ва ойдин кўчалар
  19. Пойтахтимизнинг йирик маърифат масканлари
  20. Қаффол Шоший
  21. Тошкент метрополитени – мўъжизавий ер ости қасри
  22. Ватан ва миллат тимсоли

Резюме тузиш қоидалари

   Резюме тузиш қоидалари. Резюме (инглизча – Curiculum Vitae ёки қисқача СV) бу меҳнат бозорида ўзи хақида маълум қилиш истагида бўлган кишининг ўзига хос ташриф коғози.
  Биз одамнинг жонига тегиб кетган “автобиография” сўзи ўрнига резюме деб гапиришга кўникиб ҳам кетдик. Бироқ бизнинг мартаба оширишимиздаги энг муҳим ҳужжат ҳисобланган бу ҳужжатни ёзишда ҳар бир киши учун айрим қийинчиликлар вужудга келиши мумкин. Биз резюмени қандай тузиш кераклиги, у нималарни ўз ичига олиши лозимлиги, шунингдек, даъвогарларнинг резюмесида энг кўп учрайдиган хатолар ҳақида қисқача гапириб ўтишга ҳаракат қиламиз.
  Ҳозирги пайтда иш берувчининг тасаввурида, ишга даъвогар ҳақида ижобий тассавур юзага келиши учун, амал қилиш лозим бўлган резюме тузиш бланки намунаси мавжуд.
  Резюмеси ёқмаган даъвогар ҳеч қачон суҳбатлашишга таклиф этилмайди. Айтишадики, яхши резюме бу - муваффақиятнинг тахминан ўттиз фоизи. Бироқ ёмон резюме бу – юз фоиз муваффақиятсизликдир.
  Кўринишидан осон туюлишига қарамай, резюмени кадрлар бозори талаб қиладиган кўринишда тузиш анча қийин ва сермашаққат ишдир.
  Талаба ва ОЎЮ битирувчисининг резюмесини тузиш ўзига хос жараён бўлиб, у ёки бу фаолият соҳасида иш тажрибасига эга бўлган мутахассислар резюмесини ёзишдан бирмуча фарқ қилади.
  Асосий фарқ шундаки, битирувчи иш берувчига ўз номзодини етарли даражага тўлиқ тақдим этишга имкон берадиган ахборотнинг барчасидан ҳам фойдалана олмайди.  Хусусан, битирувчиларда мутахассислик бўйича тажриба бўмаслиги мумкин, шу сабабли улар мутахассислик бўйича лойиҳалардаги иштирокини, асосий ютуқларини тавсифлай олмайдилар.
  Иш берувчи буларнинг барчасини тушунади. Бироқ исталган ҳолата ҳам доимий иш тажрибасисиз резюме тузишда ҳеч бўлмаганда битирувчида мавжуд бўлган амалий фаолият ва тажриба элементарини тақдим этиш муҳим аҳамият касб этади. Гап бу ерда иш берувчини қизиқтириб колиши мумкин бўлган талабалик “ишчи биографисидан бир-иккита ҳолатни қисқача шаклда тақдим этиш ҳақида боради. Резюмега киритиш нуқтаи назаридан ўз ютуқларини таҳлил қилишда даъвогар биринчи навбатда иш берувчининг талаблари ўзига хосликларидан ва фақат шундан кейингина у нимани яхшироқ ёки ёмонроқ бажара олишидан келиб чиқиши лозим.
  Резюме қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади:
  1.                Резюме олувчини (адресатни) кўрсатиш.
  2.                Иш излашдан мақсад.
  3.                Умумий маълумотлар.
  4.                Маълумоти.
  5.                Иш тажрибаси.
  6.                Қўшимча маълумотлар.
 
  1.                Резюме олувчини (адресатни) кўрсатиш
  Агар Сиз резюмени ким ўқишини аниқ билсангиз, унинг юқоридаги чап бурчагида: Жаноб (хоним) N диққатига ёки Ходимлар билан ишлаш бўлими раҳбари диққатига деб ёзинг. Бу одоб белгиси бўлиб, яхши таассурот қолдиради.
  Тажрибали “джобсикерлар” (ингл. Job – иш ва seek – излаш) – даъвогарнинг иш излаш бўйича буюртмасини бажарувчи мутахассислар HR – менеджерлар (кадрлар масаласи бўйича мутахассислар)да шубҳасиз яхши таассурот қолдирадиган усулларни яхши билади:
  -              Агар резюмени бир нечта потенциал иш берувчиларга жўнатадиган бўлсангиз, унга ҳар бир муайян ҳолатда “бўш ўринга мослаштириб тузатиш киритиш лозим. Резюмега бўш ўрин сифатида эълон қилинган лавозим киритилади.
  -              Агар резюме битта адресатга жўнатилса (масалан, рекрутинг агентларига), барибир бирданига бир нечта хилма-хил лавозимлар кўрсатмаслик, лекин икки-учта бир-бирига яқин “номинация”, масалан PR , бўйича мутахассис, копирайтер қайд этилиши лозим.
  2.                Иш излашдан мақсад
  Мақсад: даъво қилинаётган лавозимни қисқача кўрсатиш.
  Резюмега сиз олишни даъво қилаётган иш ҳақи миқдорни киритиш керакми?
  Бу саволга бир маъноли жавоб йўқ. Агар, вокант жой сифатида эълон қилишган иш ўрнида, белгиланган иш ҳақи кўрсатилган бўлса, у ҳолда резюмеда ҳам сиз истаётган иш ҳақи суммасини қистириб ўтишингиз мумкин.
  Бевосита иш берувчига жўнатилган СV да эса пул ҳақида умуман ёзмаган маъқул. Бу масалани ишга ёлловчининг ўзи билан келишиб олиш керак (тахмин қилинаётган иш ҳақи ҳақида биринчи телефон суҳбатинингўзида сўраб олиш ўринли бўлади).
  Резюмеда ушбу бўлимдан кейин ёзиладиган ҳар бир нарса кўрсатилган лавозимга номзоднинг даъволарини асослаб бериши лозим.
 
  3.                Умумий маълумотлар
  Номзоднинг ёши, оилавий аҳволи (паспорт маълумотларига мувофиқ), манзили ва телефон рақами кўрсатилади.
 
  4.                Маълумоти
  Таълим муассасаси, факультет ва олинган диплом, шунингдек, мутахассислик йўналиши аниқ қўрсатилади.
  Битирувчи ўзинг таълим олиш жараёнига батафсил тўхталиб ўтиши лозим (айниқса, агарда у олинган мутахассислик бўйича лавозимга даъво қилинаётган бўлса). Ихтисослик, синов муддати ва амалиёт хусусиятларини кўрсатиш, шунингдек, курс ишлари ва битирув-малакавий ишни батафсил тавсифлаш лозим. Бундан ташқари, аъло баҳолар, турли олимпиада ва кўрикларда қатнашганлиги ҳақидаги ва бошқа маълумотлар резюме учун қўшимча ютуқ бўлади.
  Агарда битирув-малакавий иши мавзуси бўш ўрин билан бевосита боғлиқ бўлса, буни резюмеда кўрсатиш лозим.
  Агар, ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТ номзод даъвогарлик қилинаётган лавозимга алоқаси бўлса, у иштирок этган курслар, семинар ва тренинглар кўрсатилади.
  Агарда сиз турли курс ва тренинг якунлашни жуда яхши кўрадиган бўлсангиз, резюмеда олинган барча аттестатларни кўрсатиш шарт эмас. Резюмеда фақат бир нечта кўшимча маълумотлар бўлгани маъқул, бунда фақат салмоқли ва бўлғуси лавозим билан боғлиқ маълумотларни танланг.
  5.                Иш тажрибаси
  Шубҳасизки, бу резюменинг энг муҳим қисми. Мазкур бўимда тескари хронологик тартиба номзоднинг барча иш ўринлари кўрсатилади, лавозим ва мажбуриятлар доираси айтиб ўтилади.
  Эътиборни резюме бошида ифодаланган мақсадларга мос келадиган функция ва натижаларга қаратинг. Талаба бўлган ҳолда, айтайлик, қўриқлаш пультида навбатчи бўлиб ишлаганингизни резюмеда батафсил баён қилиш шарт эмас. Биографиянгиздаги бу жиҳатларни шахсий суҳбатда маълум қилиш мақсадга мувофиқ (шунда ҳам фақат буни вазият талаб қилган ҳолларда).
  Агар сизда иш тажрибаси умуман бўлмаса, резюмеда шахсий хислатларингизни баён қилиб ўтинг. Бунда айнан танланган бўш ўрин учун муҳим аҳамиятга эга бўлган хислатлар рўйхатини тузиш лозим. Масалан, агар даъвогар бош бухгалтер бўлиб ишлаш истагида бўлса, у ўзининг математик қобилиятларини, синчковлиги ва ҳалоллигини қайд этади.
  Зеҳни ўткирлик, чиқишимлилик, ижодкорликка мойиллик ва шу кабилар доимо маъқулланади.
  6.                Қўшимча маълумотлар
  Мазкур бўлим иш берувчи ёки кадрлар агентлигини ижобий қизиқтириши мумкин бўлган ахборотни: чет тиллари ва компьютерда ишлашни билиш, ҳайдовчилик гувоҳномаси мавжудлиги ва ҳ.к.ни ўз ичига олади.
  Асосийси - аниқ жавоб беринг. Агар сиз компьютердан фойдаланишни билсангиз, унда сиз ишлай оладиган дастурлар номини ёзинг, “ишонч билан фойдаланувчи” ёки “эркин фойдалана оламан” иборалари эса – фақат сизнинг баҳоингиз ҳисобланади ва ҳеч қандай қимматли ахборот бермайди.
  Барча хобби ва қизиқишларни ҳам санаб ўтмаслик керак (фақат кутилаётган иш билан боғлиқ қизиқишларни киритиш мумкин).
  Резюмеда ахборот тақдим этишга йўл қўйиладиган типик хатоларга эътибор қаратинг:
  -               Профессионал рекрутерларнинг фикрига кўра, резюмеда энг кўп хато даъвогар иш берувчи нимани исташини яхши тушунмаганлиги туфайли йўл қўйилади.
  -               Асосий хато меҳнат дафтарчасидаги қайдларни сўзма-сўз кўчириш ҳисобланади.
  Ҳаёт ҳақиқати шундайки, бу – структураланмаган, лирика ва таржимаи ҳолга бой бўлган резюме - саватга бориб тушиши аниқ: қоидага кўра, уларни кўриб чиқишга 2-3 дақиқадан ортиқ вақт сарфланмайда.
  Тўғри тузилган резюме потенциал иш берувчининг ёки кадрлар агентлиги менежерининг даъвогарга эътиборини жалб қилишни уддасидан чиқилмаган бўлса, демак, резюме иш бермаган ҳисобланади. Бундай ҳолатда иш хақида таклиф кутиш узоқ ойларга чўзилиб кетиши мумкин.
  Резюме тузиш ҳақида қарор қабул қилгач, даъвогар резюмени ўқийдиган кишилар, даъвогарнинг шахси ва профессионал маҳорати ҳақида фақат нимани кўришлари ва ўқишларига таянган ҳолда тассавур ҳосил қилишларини унутмаслиги лозим.
  Резюме тузиб, уни биринчи мартда кўриб турган киши нуқтаи назаридан баҳолаш лозим – НИМА ёзилганлигигина эмас, балки бу ҚАНДАЙ бажарилгани ҳам муҳим.
  Тўғри тузилган резюмега эга бўлгач, уни қўрқмасдан кадрлар агентликларига тарқатиш ва иш берувчига таклиф этиш мумкин.
  Ютуққа олиб келадиган резюме тузиш бу – узун хизмат пиллапояси бўйлаб биринчи ва муҳим қадамдир.


Воқеалар тақвими

 сентябрь 2010
Дш Сш Чр Пш Жм Шн Як
    01 02 03 04 05
06 07 08 09 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30      


Установите Macromedia Flash Player для просмотра ролика.
МаълумотномаМаълумотнома
телефонлар, манзиллар, электрон манзил
МаълумотномаМаълумотнома
Савол ёки хабар юбориш
Онлайн сўровномаОнлайн сўровнома
фикрингиз