2009 йилнинг бошига келиб Тошкентнинг доимий аҳолиси сони 2206.3 минг кишига етди. Бундан 50.8% - аёллар, 49.2% - эркаклар. Аҳоли сони бўйича Тошкент шаҳри МДҲ давлатлари орасида тўртинчи ўринда туради (Москва, Киев ва Санкт Петербург шаҳарларидан кейин).
Шаҳарда 100 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари истиқомат қилади.












