ЎзР ФА Темурийлар тарихи давлат музейи 1996 йилда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ташаббуси ва раҳнамолигида бунёд этилган. Музейни ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 14-мартдаги 99-сонли қарори қабул қилинган.
Маълумки, тарих музейлари халқ хотирасининг ифодаси ҳисобланади. 1999 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов ташаббуси билан мамлакатимизда қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш ва “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуасини барпо этишга қарор қилинди ва бу борада улкан ишлар амалга оширилди.
1991 йил 31 августда ўзбек халқи узоқ вақтлардан бери орзиқиб кутган Мустақилликка эришди. Ҳаётимизнинг барча соҳалари каби музейлар фаолиятида ҳам катта тарихий ўзгаришлар содир бўлди. Вазирлар Махкамасининг 1992 йил 21 апрел қарорига мувофиқ Ўзбекистон тарихи Давлат музейи қайта ташкил этилди.
Музейлар ижтимоий ҳаётда ўзига хос ўринга эга. Кишилар учун энг аввало маърифий-маданий, илмий ва дам олиш маскани бўлган музейларни ўтмиш ва ҳозирги ҳаётимизнинг ойнаси дейиш мумкин. Бу таъриф биз яшаётган табиий – жўғрофий муҳитни мужассам равишда акс эттириши лозим бўлган табиат музейларига, айниқса, тааллуқлидир.
1927 йилда Ўзбекистон усталарининг энг яхши ижод намуналари кўргазмаси ташкил қилинган эди. Сўнг бу доимий кўргазмага айлантирилиб, "Ўзбекистон халқ хўжалиги кўргазмаси" номини олди. Кўргазмага қўйилган экспонатлар йилма-йил йиғилиб борилди.
Алишер Навоий номидаги Давлат Адабиёт музейи – Республика миқиёсидаги илмий ва илмий – маърифий маскан.Ўзбекистон Фанлар академиясининг Алишер Навоий номидаги Давлат Адабиёт музейи 1968 йили Алишер Навоийнинг 525 йиллик юбилейи муносабати билан ташкил этилган бўлиб, у шу чоққача халқимизнинг кўп асрлик адабий меросини жамлаш, уни муҳофазалиш, тарғиб этиш ва тадқиқ қилишда катта ишларни амалга ошириб келмоқда.