Тошкент воҳаси Тянь Шаннинг ғарбий ёнбағирларидан бошланиб Сирдарё этакларига тушадиган кенг тоғолди текислигининг бир қисмида жойлашган. Шаркда у учта - Угом, Писком ва Чатқол тоғ тизмалари билан ўралган бўлиб, бу тизмаларни шу номлар билан аталувчи дарёлар оқиб ўтувчи даралар ажратиб туради. Бу дарёлар қўшилиб Чирчиқ дарёсини ҳосил килади. Чирчик дарёси Чорвоқ ҳавзасининг тор дарасидан ўтиб, Ғазалкентдан қуйироқка тушганда кенглиги баъзи жойларда 20 кмдан ошадиган кадимий текислик бўйлаб оқади.
Тахминан уч минг йил илгари Тошкент вохасида дастлабки дсхкон жамоалари пайдо бўлган. Улар бир вақтнинг ўзида чор вачилик билан ҳам шуғулланишган. Текисликлар, адирлар ва тог ёнбағирлари хўжалик асосларини ҳар томонлама ривожлантириш учун жуда кулай шароит яратган. Ҳозир Тошкент шаҳри жойлашган вохадаги табиий сув тармоклари табиий суғоришга асосланган деҳқончиликни ривожлантириш учун имконият яратган.
Тошкент воҳасида ўтроқ деҳқончилик ва илк шаҳар маданияти қадимий бўлишига қарамай, шаҳарнинг ўз тарихини милоддан аввалги I аср охиридан ёзма манбалар ва ҳозирги шаҳар ичидаги қадимги шаҳар харобаси (Мингўрик) сақланиб қолган вақтдан бошлаганини кузатиш мумкин. Мингўрик Салор канали бўйида, ҳозирги Шимолий вокзал яқинида жойлашган бўлиб, унинг номи бу ерда XIX асрда мавжуд бўлган катта ўрикзордан олинган. Ўша давр хариталарига кўра, кадимги шаҳар ўрни тахминан 35 га жойни эгаллаган.
Култепадан 8 км шимоли-ғарбда, бир вақтларда Шошнинг илк ўрта асрдаги шаҳар даҳасига кирган янги ерда пойтахт қайтадан барпо этилди. Унинг харобалари Тошкентда XIX аср давомида олиб борилган қурилишлар натижасида кўмилиб кетди.
Шундай қилиб, XIV аср бошларига келиб Тошкент ўз аҳолисининг аввалги сонини тиклади. Шаҳар унинг музофотини ташкил қилувчи қишлоқлар билан ўралган эди. У мусулмон маданияти маркази сифатидаги аввалги шуҳратига қайта эга бўлди.
Ўзаро урушлар, Амир Темур ва темурийлар салтанатининг парчаланиб кетиши натижасидаги жароҳатларга қарамай, XVI асрда ҳам Тошкент обод шаҳар бўлиб қолаверди.
Шаҳар чеккасида, Кайковус ариғи ёқасидаги хушманазара жойда шайбоний султонларнинг қароргоҳи жойлашган бўлиб, "Шоирлар боғи" деб аталган боғ вужудга келтирилганди. Бу ерда олимларнинг баҳс мунозаралари бўлиб ўтар, мушоиралар ташкил қилинарди.
1991 йилдан Ўзбекистон ва унинг пойтахти Тошкент тарихида янги давр бошланди. Мустақилликнинг 18-йили мобайнида бутун мамлакатнинг ҳам, унинг пойтахтининг ҳам киёфаси таниб бўлмас даражада ўзгарди.