Рус |   Eng
   
 
Виртуал қабулхонаВиртуал қабулхона
Фуқаролар учунФуқаролар учун
ЛицензиялашЛицензиялаш
Норматив қонунчилик базасиНорматив қонунчилик базаси
Обод маҳаллаОбод маҳалла
Халқаро алоқаларХалқаро алоқалар
Расмий рамзларРасмий рамзлар
МанзилМанзил
ТадбиркорликТадбиркорлик
Баркамол авлодБаркамол авлод
Маданият кунлариМаданият кунлари
Статистик маълумотларСтатистик маълумотлар
ЎзбегимЎзбегим

 

Умумий маълумотнома
Ташкилотлар манзиллари
ОАВ ва жамоа ишлари бўлими
Мақолалар
  1. Соғлом она – соғлом бола
  2. “Баркамол авлод тарбияси учун”
  3. Шерият мулкининг султони
  4. 2010 йил —Баркамол авлод йили
  5. Асрларга тенгдош мерос
  6. Пойтахтимизнинг энг обод ва кўркам маскани
  7. Азиз ва муқаддас зиёратгоҳлар
  8. Ҳофиз Кўҳакий
  9. Гўзал санъат қасри
  10. Пойтахтимизга ярашган ноёб дурдона
  11. Катта, обод, кўркам шаҳар...
  12. Жанубнинг бетакрор жавоҳири
  13. Меҳр ва саҳоват бошкенти
  14. Навқирон ёшинг муборак бўлсин!
  15. Тотувлик ва ҳамжиҳатлик манзили
  16. Маърифат ва тарбия масканлари
  17. Тошкент номи дунё узра жаранглайверсин
  18. Нурли ва ойдин кўчалар
  19. Пойтахтимизнинг йирик маърифат масканлари
  20. Қаффол Шоший
  21. Тошкент метрополитени – мўъжизавий ер ости қасри
  22. Ватан ва миллат тимсоли

Бектемир тумани

         Тошкентдаги маъмурий-ҳудудий бирлик (туман ҳокимияти Ҳусайн Бойқаро кўч., 2-уйда жойлашган). Ҳудуднинг номи тумандан оқиб ўтувчи Бектемир канали номидан олинган. 1960-73 й.лар Т. вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидаги Бектемир шаҳарчаси, 1973- 90 й.ларда шаҳар, 1981-90 й.ларда давлат ва жамоат арбоби Наримон Наримонов (1870-1925) номи билан юритилган. 1990 йил 27 февралдан Тошкент шаҳар тумани.

Бектемир тумани Тошкент шаҳрининг жанубий-шарқ томонида бўлиб, Катта ҳалқа йўлининг ташқарисида, асосан, Чирчиқ дарёсининг чап соҳилида жойлашган. Бектемир тумани шимолий ва шимолий-ғарбда ва Тошкент вилоятининг Қибрай тумани, Тошкент шаҳрининг Ҳамза ва Миробод туманлари, шарқда Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ, жанубий-шарқда Ўрта Чир­чиқ туманлари, жанубий-ғарбда Тошкент вилоятининг Зангиота ва Тошкент шаҳрининг Сергели туманлари, жан.да Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ тумани билан чегарадош. Майдони 2050 гектар, шу жумладан кўкаламзорлаштирилган майдони 0,012 минг гектар. Аҳолиси 27,5 минг киши (2009). Кўчалар сони 47 та, асосийлари: Бектемир, Оҳангарон, Ҳусайн Бойқаро, Олтинтопган. 12 маҳалла бор.
Туманда 765 корхона ва ташкилот мавжуд. 628 та кичик корхоналар ва микрофирмалар рўйхатдан ўтказилган. 65 та қўшма корхона фаолият кўрсатади: «Соса-Cola ичимлиги Ўзбекистон ЛТД» (Ўзбекистон-АҚШ), «Мармакс» (Ўзбекистон-Исроил), «Ханнури» (Ўзбекистон-Корея Республикаси), «Асклепий свифт» (Ўзбекистон-Ирландия), «Фуллонг индустри­ал» (Ўзбекистон-Хитой) ва бошқалар. Шунингдек, туманда 533 микрофирма, 131 кичик корхона, 135 дўкон, 243 савдо, 66 умумий овқатланиш, 101 маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, 4 бозор (Қўйлиқ деҳқон бозори, Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори, Бектемир мол, ем-ҳашак ва тирик парранда бозори, Қўйлиқ буюм бозори) бор.
Бектемир туманидаги 12 мактабгача таълим муассасасида 1598 бола тарбияланади, 5 мактабда 5540   ўқувчи таълим олади, поликлиника, касалхона ва даволаш-профилактика муассасасида (450 ўринли) 55 врач хизмат қилади. Туманда - «Фарҳод» кинотеатри, «Қуёшча нури» болалар боғи, дам олиш зонаси бор. Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчиларга «Ниҳол» спорт мажмуаси, туман спорт мажмуаси, Гольф клуби, 9 спорт зали хизмат кўрсатади. Уларнинг 1 кунлик сиғими 6280 киши. Туманда 7,9 минг киши спорт билан шуғулланади.
Туманда Рус маданият маркази, Корейс маданият маркази фаолият кўрсатади.
 Мустақиллик йилларида ту­манда спорт мажмуаси, маъмурий бинолар, маҳалла гузарлари, Ўрта Осиёдаги ягона Гольф клуби қурилди, кўчалар ободонлаштирилди. Бектемир туман спорт мажмуаси реконструкция қилинди. Аҳолига уй-жой қуришлари учун ер участкалари берилди.
 
(2009 йил 31 август)


Воқеалар тақвими

 март 2010
Дш Сш Чр Пш Жм Шн Як
01 02 03 04 05 06 07
08 09 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31        


Установите Macromedia Flash Player для просмотра ролика.
МаълумотномаМаълумотнома
телефонлар, манзиллар, электрон манзил
МаълумотномаМаълумотнома
Савол ёки хабар юбориш
Онлайн сўровномаОнлайн сўровнома
фикрингиз