Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 28 июлда қабул қилинган фармойишига биноан, юртимизда август ойи ободонлаштириш ва тозалик ойлиги деб эълон қилинди. Мазкур тадбир доирасида 15-16 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди.
Пойтахтимиздаги “Ёшлик” талабалар шаҳарчасида ҳашар кунлари кўчалар, маҳаллалар, ўқув бинолари, талабалар турар жойлари тозаланди. Боғ-роғларни тартибга келтириш, дарахтларга шакл бериш, оқлаш ишлари бажарилди.












