(Абдулла Қодирий кўч., 7а-уй) - Т.даги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1929 й. 29 ноябрда Октябрь тумани номи б-н тузилган. 1992 й. 8 майда Шайхонтоҳур (Шайх Хованди Тоҳур) тумани деб ўзгартирилган. 1978 й.дан ҳоз. чегарада. Шим.-ғарбда Зангиота тумани, шим.да Собир Раҳимов, шим.-шарқда ва шарқда Юнусобод, жан.да Чилонзор ва Яккасарой, ғарбда Учтепа туманлари б-н чегарадош. Майд. 2970 гектар, жумладан, кўкаламзорлаштирилган майд. 0,832 минг гектар. Аҳолиси 286,4 минг киши (2009), асосан, ўзбеклар (71,7%), шунингдек, рус ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Кўчалар сони 548 та, асосийлари - Абдулла Қодирий, Навоий, Ўзбекистон, Беруний, Фурқат, Уйғур, Самарқанд дарвоза. Истиқлол, Ҳадра, Чорсу, Оқтепа майдонлари, 49 та маҳалла бор. Туман ҳудудидан Абай, Кўкча, Бўзсув, Кайковус каналлари оқиб ўтади. Туманда 4110 дан зиёд корхона ва ташкилот мавжуд (2009). Шундан 13 таси йирик саноат корхонаси, жумладан «Шарқ гули» бадиий, Т. тикувчилик, «Орзу» и.ч. бирлашмалари, кўн-мўйна з-ди ва б. ишлаб турибди. 3204 кичик ва ўрта бизнес субъектлари, 289 қўшма корхона («ЎзТексако», «Тошкент труба з-ди» ва б.) фаолият кўрсатади (2009). Ш.т.да 18 вазирлик, давлат қўмиталари ва йирик идоралар, меъморлик ва шаҳарсозлик бош бошқармаси, 11 лойиҳалаш ин-ти, Ўзбекистон Республикаси ФАнинг Навоий номидаги адабиёт музейи, Сейсмология, полимерлар кимёси ва физикаси, микробиология ин-т-лари, 5 та олий ўқув юрти, 11 касб-ҳунар коллежи ва 5 академик лицей, 37 умумий таълим мактаби ва б. муассаса, ташкилотлар бор. 10 оилавий поликлиника, 8 касалхона хизмат кўрсатади. Мустақиллик йилларида туман ҳудудида Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ислом ун-ти, Божхона ин-ти, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия ун-ти қошидаги академик лицей қурилди. Ўзбек миллий академик драма театри, «Чорсу» савдо маркази бинолари ҳамда Эскижува деҳқон бозори қайта таъмирланди.
|
Номи
|
Қурилган вақти
|
Манзили
|
|
Кўкалдош мадрасаси
|
16-а.
|
Навоий, 46.
|
|
Шайх Зайниддинбобо мақбараси
|
13-14-а.лар
|
Маннон Уйғур кўч., Шайх
|
|
|
|
Зайниддинбобо кабристонида.
|
|
Нуриддинбобо мақбараси
|
16-а.
|
Самарқанд дарвоза, 105.
|
|
Хўжа Аламбардор мажмуаси
|
19-а.
|
Қозиработ кўч.
|
|
Шайх Хованди Тоҳур мажмуаси
|
15-20-а.лар
|
Навоий ва Абдулла Қодирий кўч.
|
|
Сузукота мажмуаси
|
16-а.
|
Сузукота кўч., 48.
|
|
Коота мажмуаси
|
19-а.
|
Коҳота кўч., 17.
|
(2009 йил 31 август)











