Рус |   Eng
   
 

 

Умумий маълумотнома
Ташкилотлар манзиллари
АКТ бўйича ўқув семинарлари
Мақолалар
  1. Соғлом она – соғлом бола
  2. “Баркамол авлод тарбияси учун”
  3. Шерият мулкининг султони
  4. 2010 йил —Баркамол авлод йили
  5. Асрларга тенгдош мерос
  6. Пойтахтимизнинг энг обод ва кўркам маскани
  7. Азиз ва муқаддас зиёратгоҳлар
  8. Ҳофиз Кўҳакий
  9. Гўзал санъат қасри
  10. Пойтахтимизга ярашган ноёб дурдона
  11. Катта, обод, кўркам шаҳар...
  12. Жанубнинг бетакрор жавоҳири
  13. Меҳр ва саҳоват бошкенти
  14. Навқирон ёшинг муборак бўлсин!
  15. Тотувлик ва ҳамжиҳатлик манзили
  16. Маърифат ва тарбия масканлари
  17. Тошкент номи дунё узра жаранглайверсин
  18. Нурли ва ойдин кўчалар
  19. Пойтахтимизнинг йирик маърифат масканлари
  20. Қаффол Шоший
  21. Тошкент метрополитени – мўъжизавий ер ости қасри
  22. Ватан ва миллат тимсоли

Мирзо Улуғбек тумани

           (Мустақиллик кўчаси, 122) - Тумандаги маъмурий-ҳудудий бирлик (1935 йилгача - Пролетар тумани, 1992 йил майгача Куйбишев тумани, 1992 йил 8 майдан Мирзо Улуғбек тумани). 1929 йил 29 ноябрда ташкил қилинган.

 Тошкентнинг шимолий-шарқий қисмида жойлашган бўлиб, Ҳамза, Юнусобод туманлари ҳамда Тошкент вилоятининг Қибрай тумани билан чегарадош. Тошкент маркази (Амир Темур хиёбони)дан бошланиб, шимоли-шарқий томонга, Катта ҳалқа йўлигача боради. Феруза мавзеси, Тошкент трактор заводи, Тошкент трактор заводи, Улуғбек шаҳарчаси ҳам туман ҳудудига киради. Туман ҳудудидан-2 канал (Салор ва Қорасув) ва 5 ариқ оқиб ўтади. Майдони 3515 гектар, шу жумладан, кўкаламзорлаштирилган ҳудуд - 757,4 гектар. Аҳолисй 245,5 минг киши ). Кўчалар сони 314 та. Асосийлари: Амир Темур шоҳ-кўчаси, Мустақиллик, Дўрмон йўли, Паркент, Темур Малик, Оққўрғон, Буюк ипак йўли, Мирзо Улуғбек кўчалари, Кичик ҳалқа йўли. 52 та маҳалла мавжуд.
   Туманда 5095 корхона ва ташкилот бўлиб, шундан 26 таси йирик саноат корхонаси (жумладан, «Тошкенткабель», трактор заводлари, «Ўзбекистон пахлик машинасозлиги» ОАЖ), қўшма корхона, 4116 кичик корхона ва микрофирма бор. Муҳимлари «Ўзкабель», «Тошкент лок-бўёқ заводи», «Универсал-фарм», «Дойче Кабель», “БФ Текстиль”. Туманда 2 автобаза («Махсустранс», «Авек-Моторс») ва 3 автопарк ишлаб турибди. 27 и.т. институти, 10 лойиҳа институти, 6 олий ўқув юрти (Маданият институти, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия ун-ти ва б.) ҳамда Олий ҳарбий умум-қўшин қўмондонлик билим юрти, Ҳарбий академия, Ички ишлар вазирлиги академияси, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, композиторлар, меъморлар ижодий уюшмалари ва театр жамияти, 36 умумий таълим мактаби, 11 касб-ҳунар коллежи, 4 болалар мусиқа мактаби ва санъат мактаби, 3 болалар спорт мактаби, 15 даволаш профилактика муассасаси, 4 шифохона, «Она ва бола» м-зи, 7 оилавий поликлиника ишлаб турибди.
Аҳолига 200 га яқин озиқ-овқат дўкони, 50 дан зиёд са­ноат моллари дўкони, 135 уму­мий овқатланиш корхоналари, 500 дан ортиқ маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси хизмат қилмоқда. Мухтор Ашрафий, С.Бородин, Тамарахоним, Сер­гей Есенин, Ў.Тансиқбоев, М.Турғунбоева уй-музейлари, 9 янги турдаги кутубхона, мада­ният уйи ва саройлари, 4 мада­ният ва истироҳат боғи, ҳайвонот боғи, Мирзо Улуғбек хиёбони, «Жасорат» боғи, Пушкин майдони ва б. мавжуд. Туман­да «Буюк ипак йўли», «Пушкин», «Ҳамид Олимжон», «Юнус Ражабий», «Амир Темур» метро бекатлари жойлашган.
М.У.т.да 10 та республика аҳамиятидаги шунингдек, маҳаллий аҳамиятдаги маданий мерос объектлари мав­жуд. Жумладан, Консерваториянинг эски биноси (1934), Олий ҳарбий ўқув юрти (20-а. боши), Ёзувчилар уюшмасининг аввалги биноси (1938), «Гулшан» маданият саройи (20-а.), Авлиё Гермоген черкови (20-а.) ва б.
 Туманда 15 спорт мажмуаси («Динамо», «Умид», «Камолот-Ёшлик», «Ёшлар» спорт маркази, «Турон» спорт мажмуалари ва ҳ.к.) мавжуд. «Трактор», «НБУ», «Солиқчи» стадионлари, 10 сузиш ҳавзаси, «Динамо»    жисмоний тарбия ва спорт жамияти, Республика от спорти     олий маҳорат мактаби, Республика альпинистлар спорт клуби,    3 футбол клуби бор. Тумандаги    спорт мажмуаларида теннис   бўйича Осиё чемпионатлари,   Тошкент Опен турнири, Универсиада тадбирлари, енгил атлетика мусобақалари мунтазам   равишда ўтказилади.           

Туманда 7 хорижий давлат элчихонаси, 9 маданий ва миллий марказ жойлашган.

 

(2009 йил 31 август)



Воқеалар тақвими

 сентябрь 2010
Дш Сш Чр Пш Жм Шн Як
    01 02 03 04 05
06 07 08 09 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30      


Установите Macromedia Flash Player для просмотра ролика.
МаълумотномаМаълумотнома
телефонлар, манзиллар, электрон манзил
МаълумотномаМаълумотнома
Савол ёки хабар юбориш
Онлайн сўровномаОнлайн сўровнома
фикрингиз