Рус |   Eng
   
 

 

Умумий маълумотнома
Ташкилотлар манзиллари
АКТ бўйича ўқув семинарлари
Мақолалар
  1. Соғлом она – соғлом бола
  2. “Баркамол авлод тарбияси учун”
  3. Шерият мулкининг султони
  4. 2010 йил —Баркамол авлод йили
  5. Асрларга тенгдош мерос
  6. Пойтахтимизнинг энг обод ва кўркам маскани
  7. Азиз ва муқаддас зиёратгоҳлар
  8. Ҳофиз Кўҳакий
  9. Гўзал санъат қасри
  10. Пойтахтимизга ярашган ноёб дурдона
  11. Катта, обод, кўркам шаҳар...
  12. Жанубнинг бетакрор жавоҳири
  13. Меҳр ва саҳоват бошкенти
  14. Навқирон ёшинг муборак бўлсин!
  15. Тотувлик ва ҳамжиҳатлик манзили
  16. Маърифат ва тарбия масканлари
  17. Тошкент номи дунё узра жаранглайверсин
  18. Нурли ва ойдин кўчалар
  19. Пойтахтимизнинг йирик маърифат масканлари
  20. Қаффол Шоший
  21. Тошкент метрополитени – мўъжизавий ер ости қасри
  22. Ватан ва миллат тимсоли

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

  Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Амир Темур шоҳ кўчаси, 3) – маҳаллий давлат бошқарув органи. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси пойтахти – Тошкент шаҳри мақоми ва тузилмаси тўғрисида”ги қарорида Тошкент шаҳар Кенгашининг Тошкент шаҳар ҳокимлигини ташкил этиш ва Тошкент шаҳар ҳокими лавозимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

  Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари 8-чақириқ сессиясида (1992 йил 11 январь) Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси негизида) тузилди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунга мувофиқ фаолият юритади. Мазкур ҳуқуқий ҳужжатларга биноан шаҳар ҳокимлиги давлат, хўжалик ва ижтимоий-маданий қурилишга раҳбарлик қилади, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш режаларини ва маҳаллий бюджетни тасдиқлайди, ўзига бўйсунган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг фаолиятига раҳбарликни амалга оширади, қонунларга риоя этилишини, давлат ва жамоат тартибини, фуқароларнинг ҳуқуқлқрини муҳофаза қилинишини таъминлайди.ҳокимлик бошқарма, бўлим ва турли бўлинмалардан иборат бўлиб, уларнинг таркиби, ташкилий тузилмаси ва фаолияти Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Низом билан белгиланади. Тошкент шаҳар ижроия ҳокимияти тузилмаси ва ходимлари сони Халқ депутатларишаҳар Кенгаши томонидан тасдиқланган бюджет чегарасида Ҳоким томонидан ўрнатилади ва ўзгартирилади.
  Тошкент шаҳар ҳокими шаҳарнинг олий мансабдор шахси ҳисобланади ва бир вақтда шаҳар ҳудудида вакиллик ва ижроия ҳокимиятни бошқаради. Ҳоким Ўзбекистон Президенти ва Халқ депутатлари шаҳар Кенгашига бўйсунади. Ҳоким Ўзбекистон Президенти томонидан тайинланади, озод этилади ва Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан тасдиқланади. Ҳокимнинг ваколат муддати – 5 йил.


Воқеалар тақвими

 сентябрь 2010
Дш Сш Чр Пш Жм Шн Як
    01 02 03 04 05
06 07 08 09 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30      


Установите Macromedia Flash Player для просмотра ролика.
МаълумотномаМаълумотнома
телефонлар, манзиллар, электрон манзил
МаълумотномаМаълумотнома
Савол ёки хабар юбориш
Онлайн сўровномаОнлайн сўровнома
фикрингиз