tashkent.uz Tashkent.Uz - Ёшларимиз Қўллаб-Қувватланмоқда
Фотогалерея
Видеогалерея
Ёшларимиз қўллаб-қувватланмоқда

Юртбошимизнинг 2014 йил 6 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори баркамол авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришда дастуруламал бўлмоқда.

Мазкур қарор асосида тасдиқланган дастурга биноан республикамизнинг ҳар бир ҳудудида «Камолот» уйларини қуриш ва уларни ҳар бир соҳада катта муваффақиятларга эришган ёш оилаларга имтиёзли кредит асосида бериш ҳамда ушбу турар жойлар негизида келажакда «Камолот» шаҳарчаларини бунёд этиш кўзда тутилган.

Мазкур уйлар «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони соҳиблари, Республика ва Халқаро олимпиадалар, мусобақалар ва танловларда фахрли ўринларни эгаллаган ёш оилаларга бошланғич бадал тўламасдан, 20 йил муддатга имтиёзли ипотека кредити асосида фойдаланишга топширилади. Унинг дастлабки беш йили имтиёзли давр ҳисобланиб, бошланғич бадал тўланмайди.

Ёшларни мустақиллик ғоялари руҳида тарбиялаш, маънавияти ва дунёқарашини шакллантириш, уларга таълим бериш сифатини яхшилаш, ҳар томонлама баркамол шахс бўлиб вояга етишишлари учун барча шароитлар яратиб бериш давлатимизнинг устувор вазифалари сирасига киради.

Юртимизда амалга оширилаётган эзгу ишлар замирида бугунги кун ёшларининг ёрқин келажаги, мустаҳкам соғлиғи, бахтли ва фаровон ҳаёти мужассам. Бизнинг келажагимиз пойдевори бўлган ёшларимизнинг бахти ва саодати ҳар нарсадан устундир.

М.ЗУФАРОВ,

халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг

Ёшлар сиёсати ва соғлом авлод масалалари

бўйича доимий комиссияси

11.03.2015



Печать 16 Июнь 2015 Ўқилди: 4243


Тошкент шаҳар ҳокимияти: шаҳарда ўтказиладиган фестиваллар анъанага айланади
Улуғбек шаҳарчаси олимлар шаҳарчаси бўлади
Сайтда фойдаланувчилар сони: 309
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

22.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

112

 

98

 

443

 

821

 

548

 

Ижродаги мурожаатлар

 

51

 

12

 

132

 

122

 

154

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

61

 

86

 

331

 

699

 

394

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

7

 

5

 

21

 

114

 

27

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар