tashkent.uz Tashkent.Uz - “Менинг Ўғлим – Ватан Ҳимоячиси” Шиори Остида Ўтказилаётган “Тошкент - Термез” Видеоконференцияси Ҳақида Матбуот Хабарномаси
Фотогалерея
Видеогалерея
“Менинг ўғлим – Ватан ҳимоячиси” шиори остида ўтказилаётган “Тошкент - Термез” видеоконференцияси ҳақида Матбуот хабарномаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Ислом Каримов раҳнамолигида миллий армиямизни ислоҳ этиш ва унинг мудофаа қудратини, жанговар салоҳиятини, мамлакатимиз суверенитетини ҳимоя қилиш сарҳадларимиз даҳлсизлиги ва халқимизнинг тинч ҳаётини кўз қорачиғидек асраш бўйича тайёргарлигини янада мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.      

Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 9 декабрдаги “Ватан ҳимоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги 4390-ф-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимиз бўйлаб ҳарбий қисмлар, ташкилот, муассаса ва ўқув юртларида Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган маданий-маърифий тадбирлар, учрашувлар ўтказилмоқда.

 Бугун Тошкент шаҳар ва Сурхондарё вилояти ҳокимликлари, хотин-қизлар қўмиталари, Мудофаа ишлари бошқармалари, “Камолот” ЁИҲ, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган  “Менинг ўғлим – Ватан ҳимоячиси” шиори остидаги “Тошкент-Термез” видеоконференцияси ҳам шулар жумласидандир.

Видеомулоқот байрам шукуҳини халқимиз, хусусан ёшларимиз қалбига янада чуқурроқ сингдириш, ўсиб келаётган ёш авлод, ота-оналар ва муддатли ҳарбий хизматчиларнинг бошқа яқинлари қалбида ҳарбий хизматга нисбатан фахр, ифтихор туйғуларини уйғотиш, ҳарбий хизмат нуфузини янада ошириш мақсадида уюштирилган бўлиб, унда Тошкент шаҳридаги ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган сурхондарёлик ва Сурхондарё вилоятида шарафли бурчини адо этаётган тошкентлик ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг ота-оналари, устозлари, дўсту-яқинлари ва ёшлар иштирок этмоқдалар. 

Тадбирда “Ўзбеккино” миллий агентлиги ва “Соғлом авлод учун” жамғармасининг Тошкент шаҳар таянч маскани билан ҳамкорликда аскарларнинг оила аъзолари билан суҳбати, уларнинг тиббий кўриги ҳақида тасвирга олинган видеолавҳа намойиш этилади.

Видеоконференция давомида келажакда ҳарбий хизматга боришни астойдил ният қилган “Камолот” ЁИҲ фаоллари, лицей ва коллеж талабалари, умумтаълим мактаблари ўқувчилари аскарлар билан мулоқот қилиб, ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қиладилар.

 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги



Печать 25 Март 2015 Ўқилди: 3337


Ўзбекистон Республикаси Президенти "Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида" халқаро конференцияси иштирокчилари билан учрашди
Япония саҳна асари Ўзбекистонда
Сайтда фойдаланувчилар сони: 310
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

04.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимлигларига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

44

 

14307

 

41573

 

14560

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

594

 

2473

 

307

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

41

 

13713

 

39100

 

14253

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

163

 

0

 

12

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар