tashkent.uz Tashkent.Uz - Ватан, Баҳор Ва Гўзаллик Куйчиси
Фотогалерея
Видеогалерея
Ватан, баҳор ва гўзаллик куйчиси

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ барча таълим масканлари, маҳаллалар, меҳнат жамоаларида шоиранинг қутлуғ юбилейига бағишланган ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари, адабий-бадиий кечалар бўлиб ўтди.

1 март куни пойтахтимиздаги Зулфия ҳайкали қад ростлаган хиёбонда кенг жамоатчилик вакиллари, шеърият ихлосмандлари, шоиранинг оила аъзолари, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари, талаба-ёшлар тўпланди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда устоз ижодкор ҳақидаги ёрқин хотиралар ёдга олинди.

 Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси М.Аҳмедов, Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Абдураҳимова, Ўзбекистон халқ шоири О.Ҳожиева, Зулфиянинг келини Р.Олимжонова ва бошқалар миллий адабиётимиз равнақи йўлида яратилаётган улкан имкониятлар қалам аҳлини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларни бадиий жиҳатдан етук асарлар яратишга руҳлантириш, ижодини янада юксак босқичда йўлга қўйишда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.

 Президентимизнинг 1999 йил 10 июндаги “Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ адабиёт, санъат, маданият, фан, таълим соҳаларида фаол изланаётган, интилувчан ва ташаббускор қизлар ушбу юксак мукофотга сазовор бўлмоқда. Бу мукофот юртимизнинг турли ҳудудларида истиқомат қилаётган қизларнинг орзу-интилишларини юзага чиқариш, уларга қанот бағишлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

 – Зулфия издошлари сафига қўшилганимдан беҳад мамнунман, – дейди Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси, синхрон сузиш бўйича халқаро мусобақалар совриндори, Тошкент туризм касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Хуршида Ҳакимова. – Ушбу мукофот севимли шоирамиз номига, халқимизнинг ишончига, мамлакатимизда биз – ёшларга кўрсатилаётган чексиз меҳр-эътиборга ҳамиша муносиб бўлиш масъулиятини зиммамизга юклайди.

 Тадбирда шоира ижодидан намуналар ўзбек ва хорижий тилларда ўқилди. Унинг ҳайкали пойига гуллар қўйилди.

 Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова сўзга чиқди.

 

 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги



Печать 25 Март 2015 Ўқилди: 3586


Тошкент шаҳар ҳокимлиги Тошкент шаҳар Перинитал марказининг вакант директори лавозимига танлов эълон қилади
Денис Истомин «Australian Open – 2018» турнирини ғалаба билан бошлади
Сайтда фойдаланувчилар сони: 269
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

15.01.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

 12

 

16

 

86

 

178

 

112

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

7

 

31

 

69

 

36

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

9

 

9

 

55

 

109

 

76

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

0

 

0

 

0

 

0

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар