tashkent.uz Tashkent.Uz - 2013 Йил Сессия Кун Тартиблари
Фотогалерея
Видеогалерея
2013 йил сессия кун тартиблари

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг

йигирма еттинчи сессияси

К У Н   Т А Р Т И Б И

 

  1. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг бўшаб қолган сайлов округларида бўлиб ўтган депутатлар сайлови якунлари тўғрисида.

Ахборот берувчи – шаҳар сайлов комиссияси раиси Иноғомов Омонулла Саидамирович.

 

  1. “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ва “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг қоидалари рўёбга чиқарилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ҳақида.

Ахборот берувчи – Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Турдикулов Шухрат Худойкулович

 

  1. “Обод турмуш йили” давлат дастурининг бажарилиши ва Тошкент шаҳрини 2013 йил I-ярим йилликда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг кутилаётган якунлари ҳамда 2013 йил II-ярим йилликда ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга доир вазифалар тўғрисида.

Ҳисобот берувчи – Тошкент шаҳар ҳокими Усманов Рахмонбек Жаҳонгирович.

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги ПҚ-451-сонли «Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги қарори ҳамда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2007 йил 13 июлдаги 115/3-12-сонли қарорининг бажарилишининг бориши тўғрисида.

 

Ҳисобот берувчи – Тошкент шаҳар ҳокимининг маънавий маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси Акромов Акмал Махмудович.

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13 апрелдаги                «Соғлом авлодни шакллантириш, оналар ва болаларни муҳофаза қилиш бўйича қўшимча чоралар тўғрисида»ги ПҚ-1096-сонли ҳамда
    2009 йил 1 июлдаги «2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларини янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора тадбирлари Дастури тўғрисида»ги ПҚ-1144-сонли қарорларининг Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан ижроси ҳақида.

 

Ахборот берувчи – Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Мамажонов Бахтиёр Обидович.

 

  1. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2013 йил 15 январдаги “2013 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 40-сонли қарорини ижроси тўғрисида.

 

Ҳисобот берувчи – Тошкент шаҳар Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси Зупаров Ғайрат Зубарович.

 

  1. “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижроси юзасидан туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш юзасидан устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича Бектемир ва Олмазор туман ҳокимларининг ҳисоботлари тўғрисида.

 

Ҳисобот берувчилар –

Бектемир тумани ҳокими Махаметов Сарвар Тошматович,

Олмазор тумани ҳокими Зайниддинов Обиджон Салохиддинович.

 

  1. Тошкент шаҳрида 9-синф битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қамраб олиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида.

 

Ахборот берувчи Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси Бурхонов Шукур Бурхонович.

 

  1.  Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг коммунал хўжалик ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича доимий комиссиясининг фаолияти тўғрисида.

 

Ҳисобот берувчи – доимий комиссия раисининг ўринбосари Аюпов Дониёр Эркинов

 

  1.  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг 2013 йил 17 майдаги “Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг ижтимоий-маданий ривожланиш ҳамда ёшлар сиёсати ва соғлом авлод масалалари бўйича доимий комиссияларнинг фаолиятини мониторинг қилиш натижалари тўғрисида”ги қароридан келиб чиқадиган вазифалар тўғрисида.

 

Ахборот берувчи - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакилик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясига ёрдам берувчи шаҳар Кенгаши ишчи гуруҳи раиси, сенатор Абдураҳимова Фарида Йўлдашевна.

 

  1.  Тошкент шаҳридаги баъзи географик объектлар номларини тартибга келтириш тўғрисида.
  2.  Тошкент шаҳар ҳокимининг ер ажратиш ва ажратилган ер бўлакларини бекор қилиш тўғрисида қабул қилган қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.

 

  1.  Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг айрим доимий комиссияси таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида.

 

  1.  Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2013 йил
    9 апрелдаги “Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларида ундириладиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида.

 

  1.  Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясини тайёрлаш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида.


Печать 26 Январь 2015 Ўқилди: 2448


Шавкат Мирзиёев: ҳар бир лойиҳа ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши керак
Табиат қучоғига талпининг
Сайтда фойдаланувчилар сони: 319
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 Ҳолати

   

      I – Чорак 2017 - йил

     

      II – Чорак 2017 - йил     

     

       III – Чорак 2017 - йил     

   

IV – Чорак 2017 - йил     

   

Кирувчи

8

11

 

 

Ижрода

1

2

 

 

Ижроси таъминланган

7

9

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар