tashkent.uz Tashkent.Uz - Уй-Жой Коммунал Хўжалиги
Фотогалерея
Видеогалерея
Уй-жой коммунал хўжалиги

 

Электр энергияси учун маиший истеъмолчилар (аҳоли)

115. Аҳолидан тўловларни қабул қиладиган ташкилот (тижорат банкларининг бўлимлари, «Ўзбекистон почтаси» давлат-акциядорлик жамиятининг бўлимлари ва аҳолидан тўловни нақд маблағлар билан қабул қилиб олиш пунктлари) тўлов ҳужжатларини ўрам, бандероллар ва электрон реестрларга жамлайдилар.

Ҳар қайси бандеролда (банк бўлими томонидан маълум даврда қабул қилиб олинган маиший истеъмолчиларнинг тўлов ҳужжатлари тўпламида) ҳудудий электр тармоқлари корхонасига бериш вақтида ёрлиқ бўлиши лозим, ёрлиқда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
бандеролни шакллантириш бошланган ва тугалланган сана;
бандеролдаги ҳужжатлар сони;
қабул қилиб олинган тўловларнинг умумий суммаси;
касса хизмати кўрсатилганлиги учун тўлов сифатида ушлаб қолинган сумма;
ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳисоб рақамига ўтказиладиган сумма.
Бунда аҳолидан тўловни қабул қилиб олувчи ташкилотлар, шартномада белгиланган муддатларда, электр энергияси учун тўлов сифатида келиб тушган пул маблағларини ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига ўтказилишини таъминлаши шарт.
116. Маиший истеъмолчилар тўлов бўйича қарздор бўлишганда, тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг         0,1 фоизи миқдорида, лекин муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайдилар.
117. Арифметик хатоликлар, тарифларни нотўғри қўллаш туфайли пайдо бўладиган кам ва ортиқча тўловлар тегишли тариф бўйича кВт.соатларда қайта ҳисоблаб чиқилади ва ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан, уларнинг аниқланишига қараб, даъво муддати доирасида, ортиб борувчи якун бўйича, кўрсаткичлардаги тафовут ёки қўшимчалар билан ҳисобга олинади.
118. Тариф ўзгарганда тариф ўзгарган санагача истеъмол қилинган электр энергияси ҳажми олдинги тўлов вақтидан бошлаб ўртача суткалик истеъмол бўйича аниқланади ва унга эски тариф бўйича ҳақ тўланади. Ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичлари тўлов кунида ёзиб олинган деб ҳисобланади.
119. Маиший истеъмолчи, ўз хоҳишига кўра, 12 ойдан кўп бўлмаган муддат учун электр энергиясидан фойдаланиш ҳақини олдиндан тўлаб қўйиши мумкин, бу ҳолда тариф ўзгарса ҳам қиймат қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.
120. Маиший истеъмолчида амалдаги электр энергияси истеъмоли кўрсаткичларини камайтириш мақсадида ҳисобга олиш приборини улаш схемаси ўзгартирилгани, унинг (истеъмолчи айби) билан бузилгани ёки йўқлиги, пломбалар кўчирилгани, электр қабул қилгичлар ҳисобга олиш приборидан ташқари улангани ва бошқа қоида бузилишлари аниқланган тақдирда, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси охирги текшириш кунидан бошлаб ўтган (лекин даъво муддатидан кўп бўлмаган) давр учун маиший истеъмолчи томонидан истеъмол қилинган электр энергияси ҳақини қайта ҳисоб-китоб қилиши шарт.
Бунда қайта ҳисоб-китоб қилиниши истеъмолчини электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибдаги жавобгарликдан озод қилмайди.
121. Қайта ҳисоб-китоблар: ёритувчи ток қабул қилгичларнинг қуввати ва уларни ишлатиш соатлари сони бўйича; истеъмолчида штепсел розеткалари бўлганда (ток қабул қилгичлар ва розеткалар сонидан қатъи назар) – ҳар суткада 24 соат давомида соатига 600 Вт.қувват фойдаланилиши ҳисобидан; қуввати 600 Вт дан ортиқ бўлган иситиш приборлари ёки бошқа электр ускуналаридан фойдаланиш ҳолларида - истеъмолчи фойдаланаётган ускуналарнинг амалдаги қуввати бўйича, уларнинг ҳар суткада 24 соат ишлатилиши ҳисобидан амалга оширилади.
122. Электр энергиясидан фойдаланишда истеъмолчи томонидан йўл қўйилган қоидабузишлар ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг вакиллари ва маиший истеъмолчи томонидан имзоланган икки нусхадаги қўшма далолатнома билан расмийлаштирилади, унинг бир нусхаси маиший истеъмолчига берилади ва айни бир вақтда ушбу Қоидаларни бузган истеъмолчининг электр қурилмалари тармоқдан узиб қўйилади.
123. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдорини далолатнома асосида аниқлайди ва тўлаш учун маиший истеъмолчига қўшимча тўлов ҳужжати ёзиб беради.
Қоида бузилиши юзасидан тўлов ҳужжатини ёзишда, даъво муддатини ҳисобга олган ҳолда, амалдаги тариф қўлланади.
Маиший истеъмолчи ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг қарори юзасидан норозилик аризаси бериш ҳуқуқига эга, бироқ бу истеъмолчини қоида бузиш далолатномаси бўйича ёзилган қўшимча тўлов ҳужжатидаги суммани белгиланган муддатда тўлашдан озод қилмайди.
Қўшимча тўлов ҳужжати бўйича ҳақ 10 кун муддатда тўланмаганда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси маиший истеъмолчидан кўрсатилган суммани мажбурий тартибда ундириш тўғрисида судга даъво аризаси беради.

124. Маиший истеъмолчи ва ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ўртасида пайдо бўладиган низоли масалалар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.

Электр энергияси учун маиший истеъмолчилар (аҳоли) билан ҳисоб-китоб қилиш

111. Электр энергияси учун ҳақ тўлаш маиший истеъмолчи томонидан аҳолидан тўловларни қабул қилувчи пунктлар ва ташкилотлар орқали ҳар ойнинг 10-кунигача амалга оширилади.

112. Электр энергияси учун олдиндан ҳақ тўлаш қурилмасига эга бўлган ҳисобга олиш приборлари ўрнатилган маиший истеъмолчилар электр энергияси учун ҳақ тўлашни олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширадилар.
113. Тўлов ҳужжатларини ёзиш ва ҳақ тўлаш пайтида йўл қўйилган хатолар, уларнинг аниқланишига кўра, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан даъво муддати мобайнида ҳисобга олинади.

114. Банк ҳужжатида кўрсатилган сана тўлов амалга оширилган вақт бўлиб деб ҳисобланади.

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан совуқ сув таъминоти хизматлари учун тарифлар

     Совуқ сув ва оқава сув хизматларидан фойдаланганлиги учун истеъмолчи тўлаши лозим бўлган тўловлар тарифи Тошкент шаҳар ҳокимлиги Молия Бош бошқармаси томонидан тасдиқланган декларация асосида қабул қилинади. Қўйида, юридик ва жисмоний шахслар томонидан совуқ сув таъминоти хизматлари учун тарифлар келтирилган. Бу тарифлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги Молия Бош бошқармаси томонидан 2010 йил 14 январда № 773-ТГ-2010 сонли реестр билан тасдиқланган ва 2010 йил 1 февралдан кучга кирган.

1. Бюджет ташкилотлари учун тарифлар:
Ичимлик суви, 1м3учун – 68 сўм 00 тийин.
Қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) билан – 81 сўм 60 тийин
 
Оқава сув хизмати, 1м3учун – 41 сўм 00 тийин
Қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) билан – 49 сўм 20 тийин.
 
2. Юридик шахслар (“Тошкентсувтаъминоти” шуъба корхонаси абонентлари) учун тарифлар:
Ичимлик суви, 1м3учун – 142 сўм 00 тийин.
Қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) билан – 170 сўм 40 тийин
 
Оқава сув хизмати, 1м3учун – 85 сўм 10 тийин
Қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) билан – 102 сўм 12 тийин.
 
3. Аҳоли учун тарифлар:
Аҳоли учун тарифлар, абонент турар жойи жиҳозланганлик даражасига қараб турлича бўлади.
Сув ўлчагиш асбоблари билан жиҳозланган хонадонлар учун , сув ўлчагиш асбоби кўрсатиши бўйича:
а) марказий иссиқ сув таъминотига эга ва оқава сув тармоғига уланган хонадонларда, 1 м3 учун – 150 сўм 00 тийин;
б) марказий иссиқ сув таъминотисиз, оқава сув тармоғига уланган хонадонларда, 1 м3 учун – 109 сўм 00 тийин;
в) марказий иссиқ сув таъминотисиз, оқава сув тармоғига уланмаган хонадонларда, 1 м3 учун – 68 сўм 00 тийин.
Сув ўлчагиш асбоблари билан жиҳозланмаган хонадонлар учун, 1 кишига 1 ойда:
а) ҳовлидан ташқари жўмрак (кран)дан сув олинадиган уйлар – 101 сўм35 тийин;
б) ҳовлидаги колонка (кран)дан сув олинадиган уйлар – 320 сўм 59 тийин;
в) ички водопроводли, раковина, унитазли, ванна (ҳаммом) ёки душли уйлар – 572 сўм 93 тийин;
г) оқава сув тармоғи ўтказилган, ички водопровод,раковина, унитазли, ванна (ҳаммом) ёки душли уйлар – 1289 сўм 70 тийин;
д) водопровод, оқава сув тармоғи ўтказилган, ваннали марказий иссиқ сув таъминотига уланган турар жойлар – 1505 сўм 63 тийин;
е) марказий иссиқ сув таъминоти ва оқава сув тармоғига уланган, юз-қўл ювгич, мойка, кирхонаси бўлган ётоқхоналарда (йулакли тизим) – 780 сўм 19 тийин.

Бундан ташқарир, уй ҳайвонлари, автомашина, иссиқхона, ёзги мавсумда (1 апрелдан 1 октябргача) сўғориш майдоналари ва йулаклар, душ, бассеин ва фонтанлар учун ҳам қўшимча ҳақ тўланиши лозим.

Совуқ сув таъминоти истеъмолчилари билан ишлаш бўйича шаҳар хизматлари телефон рақамлари

         252-19-55 қабулхона

Сув тармоқлари бошқармаси, марказий диспетчерлик хизмати:
054
256-10-95
252-55-78
252-60-08
Оқава сув тармоқлари бошқармаси, марказий диспетчерлик хизмати:
235-40-11
235-61-83
235-43-79
235-62-20
Сув тақсимоти хизмати:
252-19-68 бюджет ташкилотлари билан ишлаш бўлими;
252-19-53 юридик шахслар билан ишлаш бўлими;

252-19-63, 252-19-87 аҳоли билан ишлаш бўлими.

Совуқ сув таъминоти ва канализация хизматлари учун ҳақ тўлаш тартиби 

Абонентлар билан берилган сув ва қабул қилиб олинган оқава сувлар учун тўловлар ҳисоб-китоби амалдаги қонунлар асосида тегишли истеъмолчилар гуруҳи учун ўрнатилган тарифлар бўйича, сув ўлчови асбобларининнг ҳисоб-китоб муддатида кўрсатган маълумотлари, узатилган оқава сувлар миқдори ҳақидаги маълумотлар асосида амалга оширилади. Сув ўлчов асбоби билан таъминланмаган абонентлар томонидан сарф қилинган сув миқдори қуйидаги тартибда аниқланади:
1. Давлатга қарашли уй-жой сектори бўйича:
а) Сув-оқава корхонасининг техник имконияти ва истеъмолчининг техник соз холатдаги сув ўлчови қурилмаси (узел) бўлган ҳолларда сув-оқава корхонаси ўз кучи ва маблағи ҳисобига ўрнатиладиган назорат сув ўлчови асбоби бўйича. Бир сув киритиш шаҳобчасида ўрнатилган назорат сув ўлчови асбобининг ишлаш муддати маҳаллий шароитга қараб, текин ҳафталик муддатдан оз бўлмаган муддатда аниқланади. Назорат сув ўлчови асбобининг маълумотларидан бир хил турдаги, бир хил шароитдаги бошқа уйлар учун фойдаланиш мумкин.
б) Назорат сув ўлчови асбобларини ўрнатиш учун техник шароит бўлмаган ҳолларда – тадбиқдаги сув истеъмоли нормалари бўйича.
в) Истеъмолчида беҳуда сув сарфини (носоз санитария-техник асбоблари, уйнинг ички тармоқлари, дарахтларни суғориш учун) аниқлаш учун назорат сув ўлчови асбобларини ўрнатиш техник шароити бўлмаган ва абонент томонидан носозликларни сув-оқава корхонаси белгилаган муддатда йўқ қилиш тадбирлари бажарилмаган ҳолларда – сув тармоғининг сув ўтказиш қуввати бўйича, қўйидаги формула билан аниқланади:
Q=2,65×F×T×
бунда, F- ёпқич(задвижка)нинг кундаланг кесими майдони, м2
T- вақт
H- сувнинг босими
бўлиб, сув миқдори 24 соат ойнинг календарь бўйича кунлари давомида оқиб турган деб ҳисобланади ва абонентнинг хўжалик юритиш ва молия маблағлари ҳисобига қопланади.
2. Соҳа, корхона, кооператив ва ҳусусийлаштирилган уй-жойлар (квартиралар) – фуқаролар шахсий эгалигида бўлган уй-жойлар учун 1 (б) банд бўйича аниқланади.
3. Болалар боғчалари, болалар уйлари, маданият уйлари ва клублар учун 1 (в) банд бўйича сув киритиш тармоғининг кунига 12 соат (суткасига) фойдаланиш ҳисобидан аниқланади.
4. Саноат, қурилиш, транспорт, қишлоқ хўжалик, савдо, маиший ва бошқа ташкилотлар учун 1 (в) банди бўйича аниқланади.
Абонентлар томонидан оқава тармоғига ташланган оқава сув сувлар миқдори, коммунал сув тармоғидан сарф қилинган сув миқдорига тенг қилиб қабул қилинади.
Марказий иссиқ сув тармоғи бўлган уй-жой ва жамоат иморатларининг оқава сувлари 1,3 коэффициент билан олинади.
Сув-оқава корхоналари хокимият билан келишилган жадвал асосида янги қурилаётган иншоатлар, ёзги мавсумда ишловчи савдо ташкилотлари, аҳоли яшаш жойларининг йўл хўжалиги ва ободонлаштириш иншоатлари учун вақтинчалик лойиҳа бўйича сув таъминоти учун рухсат бериш ҳуқуқига эга. Иншоатларни юқорида кўрсатилган ҳолларда вақтинчалик сув билан таъминланганда, одатда сув ўлчови асбоби ўрнатилмайди. Вақтинчалик сув таъминоти тармоғида сарф қилинган сув миқдори амалдаги истеъмол нормалари бўйича ҳисобланади ва тузилган шартнома ёки ариза-мажбуриятда кўрсатилади.
Сув-оқава корхонаси билан шартнома мунасабатларида бўлган асосий абонентга бошқа абонентлар – субабонентлар уланган бўлса; уларга берилган сув ва улардан қабул қилиб олинган оқава сув учун тўловлар ҳисоб-китоби: сув сарфи алоҳида ҳисобланган ҳолларда субабонент таалуқли бўлган истеъмолчилар гуруҳи учун ўрнатилган тарифлар бўйича, сув сарфининг алоҳида ҳисоби бўлмаган ҳолларда – асосий абонент таалуқли бўлган истеъмолчилар гуруҳи учун ўрнатилган тарифлар бўйича амалга оширилади.
Коммунал иссиқлик таъминоти ташкилотлари билан иситиш ва марказлашган иссиқ сув таъминоти заруриятларига берилган учун тўловлар, сув ўлчови асбоблари маълумотлари бўйича ҳақиқий берилган сув миқдори учун, иссиқлик энергиясини истеъмол қилувчи субабонентлар учун ўрнатилган тариф бўйича амалга оширилади.
Иссиқлик таъминоти ташкилотлари субабонентлар билан ҳисоб-китоб қилаётган вақтда, сув-оқава корхонасидан олинган сув ва субабонентларга норма бўйича берилган иссиқ сув миқдори ўртасида фарқ пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳолда фарқ асосий абонент – иссиқлик таъминоти корхонаси ҳисобига қопланади.
Иссиқлик таъминоти ташкилотларида техник имкониятлар йўқлиги сабабли сув ўлчови асбоблари ўрнатилмаган ҳолларда иссиқлик таъминоти ва марказлашган иссиқ сув билан таъминлаш учун берилган сув миқдори: коммунал иссиқлик таъминоти ташкилотлари учун 1 (а,б) банди, бошқа вазирликлар ва соҳалар ташкилотлари учун 1 (в) банди бўйича аниқланади.
Абонентлар билан уларга берилган сув ва улардан қабул қилиб олинган оқава сувлар учун тўловлар, сув-оқава корхонаси томонидан тузилган тўлов ҳужжатлари ёки ўз-ўзига хизмат кўрсатиш йўли билан абонент томонидан тузилган тўлов ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
Абонент тўлаши лозим бўлган тўловларни субабонентлар ўртасида бўлиб чиқиш абонент томонидан бажарилади. Сув-оқава корхонаси асосий абонент ва субабонентлар, аҳоли ўртасидаги ҳисоб-китоб масалалари бўйича келишмовчиликларни (баҳоларни) кўриб чиқмайди.
Абонентлар билан ҳисоб-китоб қўйидаги тартибда амалга оширилади:
- саноат ташкилотлари ва унга тенглаштирилган турли қурилиш ва эгаликдаги ташкилотлар учун режали тўловлар ва белгиланган муддатларда тўла-тўкис тўловларни амалга ошириш йўли билан;
- бошқа абонентлар (кўчада ўрнатилган сув шаҳобчаси-крандан фойдаланувчи фуқаролардан ташқари) сув-оқава корхонаси берган тўлов талабномалари ёки абонентларнинг ўзлари (ўз-ўзига хизмат кўрсатишда) томонидан тузилган ҳисоб(счет)лар бўйича – бир ойда икки мартагача;
- кўчаларга ўрнатилган сув кранларидаги (шаҳобчаси) сувдан фойдаланувчи фуқаролар учун, сув-оқава корхонаси берадиган ҳисоб(счет)лар бўйича хокимият ўрнатган муддатларда; кўчаларда ўрнатилган, Давлат санитария назорати томонидан ичимлик сув сифатида фойдаланиш учун руҳсат берилган маҳаллий сув манбааларидан фойдаланувчи фуқаролар истеъмол қилган сув учун тўловлардан озод қилиниши мумкин.
Маҳаллий манбааларидан олинаётган сувлар ичиш учун яроқли бўлмаган ҳолларда, аҳоли кўчаларда ўрнатилган сув кранларидан олинган сув учун тўловлардан озод қилинмайди.
Абонентлар (корхона, ташкилотлар) Давлат банкининг “Халқ хўжалигида нақд пулсиз тўловлари амалга ошириш” бўйича кўрсатмаси асосида, сув ва оқава сувлар учун тўловларнинг тўлов талабномаларини инкассо қилиш, тўловчилар акцептисиз уларнинг банк муассасаларидаги ҳисоб рақамларидан сув-оқава корхонаси тўлов талабномаларида кўрсатган маблағларни олиш усули билан амалга оширилади.
Абонентлар (фуқаролар) сув ва оқава сувлар учун тўловларни Давлат банкининг жамғарма кассалари орқали, аҳоли яшаш жойларида улар бўлмаган ҳолларда хокимиятлар ўрнатган тартибда амалга оширилади.
Абонентларнинг сув ва оқава сувлар, ҳамда сув-оқава корхонаси вакиллари томонидан бажарилган ишлар ва хизматлар учун тўловларни бевосита нақд пул билан амалга оширилиши ман қилинади ва бу ҳолларда абонентларнинг шикоятлари қабул қилинмайди. Юқоридаги тартибни бузган сув-оқава корхонасининг маъсул ходимлари амалдаги қонунлар асосида жавобгарликка тортилади.

Берилган сув ва қабул қилиб олинган оқава сувлар учун тўлов хужжатлари бўйича абонентлар-фуқаролар томонидан ҳужжатлар берилган кундан сўнг 5 кун муддат ичида, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш усули билан ҳисоб китобчасида кўрсатилган муддатларда тўловларни амалга оширишлари лозим. Тўлов муддати ҳисоб(счет) берилган куннинг эртанги кунидан бошлаб ҳисобланади. Тўлов муддатининг оҳирги куни байрам ёки дам олиш кунларига тўғри келса, тўловнинг охирги куни деб байрам ёки дам олиш кунидан кейинги кун ҳисобланади.

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан газ истеьмоли учун тарифлар 

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан газ истеьмоли учун тарифлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ўрнатилган нархларга биноан амалга оширилади.

Жисмоний шахслар томонидан газ истеьмоли учун “Тошкентшахаргаз” филиали томонидан табиий газ хақини тўғри хисоблаш учун хонаданларига газ хисоблагич ўрнатилган истеьмолчиларга газ хақи бўйича тўлов хужжатини тўлдиришда 1м3 газ учун 2009 йил 1 октябрдан 45 сўм деб қабул қилинган.

Хонадонига газ хисоблагич ўрнатилмаган истеьмолчилар газ хақини ойлар бўйича (қишки, ёзги мавсум),ўрнатилган тарифларга кўра тўлайдилар.Бунда одам сони , ўрнатилган газ асбоблари сони ва хонанинг меьёрий хажмини (43м3/одам) иситиш учун фойдаланиладиган табиий газ миқдори хисобга олинади. Ўрнатилган меьёрдан ортиқ хажмдаги майдонни истиш учун бир ярим баравар хисобда хак тўланади.

2009 йил 1 октябрдан - 1 киши учун газ плита (марказий иситиш қозонига уланмаган) 1167 сўм, 1 киши учун газ плита (марказий иситиш қозонига уланган) 855 сўм 80 тийин,сув иситиш қозони (титан, калонка)1 киши учун 1244сўм 80 тийин, Меьёр бўйича иситиш учун 1м3 га 207 сўм 80 тийин, Меьёрдан ортиқ майдон учун 1м3 га 311 сўм 70 тийин.

Юридик шахслар истеьмол қилинагн газ хақи газ хисоблагич бўйича олинади. 2009 йил 1 апрелдан 1м3 учун 78 сўм 60 тийин тўланади.

Газ истеьмолчилари билан ишлаш бўйича шаҳар хизматлар телефон рақамлари 

“Тошкентшахаргаз” филиали қабулхонаси. 253-64-26, 255-60-65.
Абонент бўлими 255-52-02, 255-52-01
“Миробод тумангаз эксплуатация хизмати” 254-15-60, 254-15-79.
Абонент бўлими 254-15-78.
“Юнусобод тумангаз эксплуатация хизмати” 212-11-25, 212-04-44.
Абонент бўлими 212-12-48.
“Чилонзор тумангаз эксплуатация хизмати” 278-66-22, 278-65-38.
Абонент бўлими 278-06-07.
“Бектемир тумангаз эксплуатация хизмати” 295-16-90, 295-17-03.
Абонент бўлими 295-17-03.
“Мирзо-Улуғбек тумангаз эксплуатация хизмати” 267-52-65.
Абонент бўлими 267-57-10.
“Шайхонтохур тумангаз эксплуатация хизмати” 242-52-47.
Абонент бўлими 242-55-96.
“Яккасарой тумангаз эксплуатация хизмати” 254-27-29.
Абонент бўлими 254-27-28.
“Сергели тумангаз эксплуатация хизмати” 258-98-07, 258-54-85.
Абонент бўлими 258-78-52.
“Уч-тепа тумангаз эксплуатация хизмати” 274-04-80, 230-51-67.
Абонент бўлими 274-44-34.
“Хамза тумангаз эксплуатация хизмати” 296-39-80, 296-42-31.
Абонент бўлими 296-39-80.
“Собир рахимов тумангаз эксплуатация хизмати” 248-54-51, 248-38-39.

Абонент бўлими 248-35-48.

Истеьмол қилинган газ учун хақ тўлаш тартиби

  Истеьмолчи томонидан олинган   газ учун тўловлар Ўзбекистон   Республикаси Молия вазирлиги томонидан ўрнатилган нархларга биноан амалга оширилади.

Истеьмолчига етказиб бериладиган газга белгиланган нархлар фақат Ўзбекистон   Респупликаси Молия вазирлиги томонидан   ўзгартирилиши мумкин.
Истеьмолчи томонидан олинган газ учун тўловлар хар ой тугагандан   сўнг ўн кун ичида   амалга   оширилиши лозим.
Газ учун тўловлар  қисман ёки тўлиқ   амалга оширилмаган   холда Газ таьминоти корхонаси истеьмолчини олинган газ учун тўлов амалга ошириши   тўғрисида огохлантирилади.
Агар   истеьмолчи огохлантирилгандан  сўнг 10 кун ичида   олинган   газ хақини тўламаса, у газ   тармоғидан узиб   қўйилади. Қарзларнинг бундан кейинги ундирилиши судлов тартибида амалга оширилади.
Олдиндан тўланган авнс маблағлари қайтарилмайди ва бу маблағлар   кейинги ой тўловларида хисобга олинади.
Истеьмолчи томонидан тўловлар нақд ва нақд   пулсиз   кўринишда   амалга оширилади.      

 

 

 



Печать 21 Июль 2014 Ўқилди: 4709


Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси турли тиббиёт соҳаси мутахассисларини доимий ишга таклиф этади
Халқ қабулхоналари хизматингизда
Сайтда фойдаланувчилар сони: 340
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 Ҳолати

   

      I – Чорак 2017 - йил

     

      II – Чорак 2017 - йил     

     

       III – Чорак 2017 - йил     

   

IV – Чорак 2017 - йил     

   

Кирувчи

8

 

 

 

Ижрода

1

 

 

 

Ижроси таъминланган

7

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар