tashkent.uz Tashkent.Uz - Ўзбекистон Республикаси Фахрий Унвонлари
Фотогалерея
Видеогалерея
Ўзбекистон Республикаси фахрий унвонлари

  «Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби» -  фахрий унвони юксак бадиий асарлар яратган, республикада адабиёт ва санъатни ривожлантиришда, ижодий кадрларни тайёрлаш ва тарбиялашда хизмат кўрсатган режиссёрларга, бастакорларга, дирижёрларга, балетмейстерларга, мусиқа, хор, рақс ва бошқа бадиий жамоаларнинг раҳбарларига, маданият ва санъат ўқув юртларининг муаллимларига, ранг тасвир, наққошлик, ўймакорлик, гиламдўзлик ва халқ ижодиётининг бошқа турларида юксак асарлар яратган халқ усталарига берилади. -

 

«Ўзбекистон Республикаси халқ артисти» - фахрий унвони атоқли санъат арбобларига театр, мусиқа, кино, эстрада, цирк, телевидение ва радио эшиттиршни ривожлантиришдаги, республикада ижодий кадрларни тайёрлаш ва тарбиялашдаги алоҳида хизматлари учун берилади.

 

«Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми» - фахрий унвони атоқли тасвирий санъат арбобларига ранг тасвир, графика, ҳайкалтарошлик, амалий-декоратив, театр ва кино санъатини ривожлантиришдаги алоҳида хизматлари учун берилади.

 

 «Ўзбекистон Республикаси халқ шоири» - фахрий унвони адабиётни ривожлантиришда алоҳида хизмат кўрсатган, республикада ва унинг сарҳадларидан ташқарида машҳур бўлган юксак шеърий асарлар яратган шоирларга берилади.

 

«Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи» - фахрий унвони қўшиқчиларга юксак ижрочилик маҳорати, Ўзбекистон мумтоз мусиқа меросини ва мусиқавий-шеърий санъатнинг анъанавий шаклларини ўзлаштирганлиги ва ривожлантирганлиги, фаол тарғиб қилганлиги учун берилади. 

 

«Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси» - фахрий унвони болалар ва ёшларга таълим ҳамда тарбия беришда, халқ таълимини ривожлантириш ишида алоҳида хизмат кўрсатган барча турдаги умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига, олий ўрта махсус ўқув юртлари, ҳунар-техника билим юртларининг муаллимларига, халқ таълими тизимидаги ўқув-тарбия, услубият ва бошқа муассасаларининг ходимларига берилади.

 

 

 

 

 



Печать 18 Июль 2014 Ўқилди: 5327


Тошкент шаҳрида Президентимиз ташаббуси билан Адиблар хиёбони барпо этилмоқда
Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашлари cайловига оид тарғибот тадбирлари бошланди
Сайтда фойдаланувчилар сони: 384
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

06.11.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимлигларига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

67

 

15463

 

43687

 

16060

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

610

 

2910

 

364

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

63

 

14853

 

40777

 

15969

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

102

 

61

 

69

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар