tashkent.uz Tashkent.Uz - 2010 - Баркамол Авлод Йили
Фотогалерея
Видеогалерея
2010 - Баркамол авлод йили

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

«БАРКАМОЛ АВЛОД ЙИЛИ» ДАВЛАТ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 5-сон, 37-модда, 17-сон, 130-модда; 2011 й., 9-сон, 84-модда)

Мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларнинг ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариши, мамлакатимиз йигит-қизларини XXI аср талабларига тўлиқ жавоб берадиган ҳар томонлама ривожланган шахслар этиб вояга етказиш учун зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиш бўйича кенг кўламли аниқ йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида 2010 2010 - yil Barkamol avlod yili  2010 - yil Barkamol avlod yili  йилнинг «Баркамол авлод йили» деб эълон қилингани муносабати билан:

1. «Баркамол авлод йили» Давлат дастури тасдиқлансин. Унда қуйидагилар асосий вазифалар этиб белгилансин:

болалар ва ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга, уларни баркамол ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, амалдаги қонунчилик ҳамда меъёрий ҳужжатларга замон талабларига мос ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

«Соғлом она — соғлом бола» дастурини изчил амалга ошириш асосида соғлом авлодни вояга етказиш борасидаги чора-тадбирларни янада кучайтириш, оналар ва болаларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш, профилактикага асосланган соғлиқни сақлаш тизимини устувор ривожлантириш, тиббий хизмат моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, соғлом болалар туғилиши ва уларни тарбиялаш билан боғлиқ масалалар юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш ҳамда маслаҳат ишларини кучайтириш;

тайёрланаётган мутахассисларга реал иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларидаги мавжуд талабга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, ўсиб келаётган ёш авлодга таълим ва тарбия бериш соҳасидаги моддий-техника базани янада мустаҳкамлаш, ундан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш, давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва ўқув-услубий адабиётларни такомиллаштириш;

таълим жараёнига янги ахборот-коммуникация ва педагогик технологияларни, электрон дарсликлар, мультимедиа воситаларини кенг жорий этиш орқали мамлакатимиз мактабларида, касб-ҳунар коллежлари, лицейлари ва олий ўқув юртларида ўқитиш сифатини тубдан яхшилаш, таълим муассасаларининг ўқув-лаборатория базасини замонавий турдаги ўқув ва лаборатория ускуналари, компьютер техникаси билан мустаҳкамлаш, шунингдек, ўқитувчилар ва мураббийлар меҳнатини моддий ҳамда маънавий рағбатлантириш бўйича самарали тизимни янада ривожлантириш;

замонавий ахборот ва коммуникация технологиялари, рақамли ва кенг форматли телекоммуникация алоқа воситалари ҳамда Интернет тизимини янада ривожлантириш, уларни ҳар бир оила ҳаётига жорий этиш ва кенг ўзлаштириш;

ёш авлодни жисмонан баркамол этиб тарбиялаш, болалар спортини ривожлантириш соҳасида, ёшларни, айниқса, қишлоқ қизларини спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб этиш, янги спорт мажмуаларини, стадионлар ва иншоотларни қуриш, уларни замонавий спорт анжомлари ва жиҳозлари билан таъминлаш, юқори малакали устоз ва мураббийлар билан мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни изчил кучайтириш;

иқтисодиётни таркибий ўзгартиришнинг муҳим йўналиши, аҳоли ва ўрта синф мулкдорлари даромадларини шакллантириш асоси бўлган кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни янада рағбатлантириш, бу соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш, ёшлар, авваламбор, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасалари битирувчиларини, айниқса, қишлоқ жойларда тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш учун шароит яратиш;

илм-фанни янада ривожлантириш, иқтидорли ва қобилиятли ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш, уларнинг ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариши учун шароит яратишга доир комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

ёш оилаларга ғамхўрлик қилиш ишларини кучайтириш, уларни ҳуқуқий ва ижтимоий муҳофаза қилишни таъминлаш, жисмонан ва ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар ҳамда Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш борасида жамиятнинг муҳим бўғини бўлган соғлом ва мустаҳкам оилани шакллантириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш;

ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, уларни ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик иллатларидан, бошқа турли ҳалокатли таҳдидлар ҳамда биз учун ёт бўлган диний ва экстремистик таъсирлардан, тубан «оммавий маданият» хуружларидан ҳимоя қилишга доир комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 9 декабрдаги 3329-фармойишига биноан тузилган Республика комиссиясига «Баркамол авлод йили» Давлат дастури бажарилишини ташкил этиш ва унинг ижроси мониторингини амалга ошириш вазифаси юклансин.

3. «Баркамол авлод йили» Давлат дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси (Ш. М. Мирзиёев):

икки ҳафта муддатда вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, жамоат ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳар бир вазирлик, идора, минтақа, шаҳар, туман ва аҳоли пункти бўйича ҳудудлар ҳамда тармоқларга оид «Баркамол авлод йили» дастурлари ишлаб чиқилиши ва қабул қилинишини таъминласин;

мазкур Дастурнинг бўлимлари ва бандларини давлат ҳамда хўжалик бошқаруви республика органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар даражасида тўлиқ ва ўз вақтида бажариш ишларини мувофиқлаштирсин, Дастурга киритилган тадбирларнинг амалга оширилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига ҳар чорак якуни бўйича «Баркамол авлод йили» Давлат дастурида тасдиқланган тадбирларнинг бажарилиши тўғрисида ахборот тақдим этсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ш. М. Мирзиёев) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туманлар (шаҳарлар)да Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва тегишли ҳудудлар ҳокимлари раҳбарлигида Дастурни амалга ошириш бўйича тегишли комиссиялар ташкил этилишини таъминласин, уларнинг зиммасига Дастурда кўзда тутилган тадбирларни сўзсиз ва тўлиқ амалга ошириш бўйича шахсий жавобгарлик юкласин.

5. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситалари:

аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида «Баркамол авлод йили» Давлат дастурининг мақсад ва вазифаларини кенг тушунтириш;

Дастурнинг амалга оширилиши тўғрисида мунтазам ахборот бериб бориш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, жамоат ва ноҳукумат ташкилотларнинг Дастурда кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш бўйича қўшган амалий ҳиссасини ёритишни таъминласин.

6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. М. Мирзиёев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,

2010 йил 27 январь,

ПҚ-1271-сон

 

 

  370 КБ (379 611 байт)

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

«БАРКАМОЛ АВЛОД ЙИЛИ» ДАВЛАТ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 5-сон, 37-модда, 17-сон, 130-модда; 2011 й., 9-сон, 84-модда)

Мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларнинг ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариши, мамлакатимиз йигит-қизларини XXI аср талабларига тўлиқ жавоб берадиган ҳар томонлама ривожланган шахслар этиб вояга етказиш учун зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиш бўйича кенг кўламли аниқ йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида 2010 йилнинг «Баркамол авлод йили» деб эълон қилингани муносабати билан:

1. «Баркамол авлод йили» Давлат дастури тасдиқлансин. Унда қуйидагилар асосий вазифалар этиб белгилансин:

болалар ва ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга, уларни баркамол ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, амалдаги қонунчилик ҳамда меъёрий ҳужжатларга замон талабларига мос ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

«Соғлом она — соғлом бола» дастурини изчил амалга ошириш асосида соғлом авлодни вояга етказиш борасидаги чора-тадбирларни янада кучайтириш, оналар ва болаларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш, профилактикага асосланган соғлиқни сақлаш тизимини устувор ривожлантириш, тиббий хизмат моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, соғлом болалар туғилиши ва уларни тарбиялаш билан боғлиқ масалалар юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш ҳамда маслаҳат ишларини кучайтириш;

тайёрланаётган мутахассисларга реал иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларидаги мавжуд талабга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, ўсиб келаётган ёш авлодга таълим ва тарбия бериш соҳасидаги моддий-техника базани янада мустаҳкамлаш, ундан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш, давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва ўқув-услубий адабиётларни такомиллаштириш;

таълим жараёнига янги ахборот-коммуникация ва педагогик технологияларни, электрон дарсликлар, мультимедиа воситаларини кенг жорий этиш орқали мамлакатимиз мактабларида, касб-ҳунар коллежлари, лицейлари ва олий ўқув юртларида ўқитиш сифатини тубдан яхшилаш, таълим муассасаларининг ўқув-лаборатория базасини замонавий турдаги ўқув ва лаборатория ускуналари, компьютер техникаси билан мустаҳкамлаш, шунингдек, ўқитувчилар ва мураббийлар меҳнатини моддий ҳамда маънавий рағбатлантириш бўйича самарали тизимни янада ривожлантириш;

замонавий ахборот ва коммуникация технологиялари, рақамли ва кенг форматли телекоммуникация алоқа воситалари ҳамда Интернет тизимини янада ривожлантириш, уларни ҳар бир оила ҳаётига жорий этиш ва кенг ўзлаштириш;

ёш авлодни жисмонан баркамол этиб тарбиялаш, болалар спортини ривожлантириш соҳасида, ёшларни, айниқса, қишлоқ қизларини спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб этиш, янги спорт мажмуаларини, стадионлар ва иншоотларни қуриш, уларни замонавий спорт анжомлари ва жиҳозлари билан таъминлаш, юқори малакали устоз ва мураббийлар билан мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни изчил кучайтириш;

иқтисодиётни таркибий ўзгартиришнинг муҳим йўналиши, аҳоли ва ўрта синф мулкдорлари даромадларини шакллантириш асоси бўлган кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни янада рағбатлантириш, бу соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш, ёшлар, авваламбор, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасалари битирувчиларини, айниқса, қишлоқ жойларда тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш учун шароит яратиш;

илм-фанни янада ривожлантириш, иқтидорли ва қобилиятли ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш, уларнинг ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариши учун шароит яратишга доир комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

ёш оилаларга ғамхўрлик қилиш ишларини кучайтириш, уларни ҳуқуқий ва ижтимоий муҳофаза қилишни таъминлаш, жисмонан ва ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар ҳамда Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш борасида жамиятнинг муҳим бўғини бўлган соғлом ва мустаҳкам оилани шакллантириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш;

ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, уларни ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик иллатларидан, бошқа турли ҳалокатли таҳдидлар ҳамда биз учун ёт бўлган диний ва экстремистик таъсирлардан, тубан «оммавий маданият» хуружларидан ҳимоя қилишга доир комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 9 декабрдаги 3329-фармойишига биноан тузилган Республика комиссиясига «Баркамол авлод йили» Давлат дастури бажарилишини ташкил этиш ва унинг ижроси мониторингини амалга ошириш вазифаси юклансин.

3. «Баркамол авлод йили» Давлат дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси (Ш. М. Мирзиёев):

икки ҳафта муддатда вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, жамоат ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳар бир вазирлик, идора, минтақа, шаҳар, туман ва аҳоли пункти бўйича ҳудудлар ҳамда тармоқларга оид «Баркамол авлод йили» дастурлари ишлаб чиқилиши ва қабул қилинишини таъминласин;

мазкур Дастурнинг бўлимлари ва бандларини давлат ҳамда хўжалик бошқаруви республика органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар даражасида тўлиқ ва ўз вақтида бажариш ишларини мувофиқлаштирсин, Дастурга киритилган тадбирларнинг амалга оширилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига ҳар чорак якуни бўйича «Баркамол авлод йили» Давлат дастурида тасдиқланган тадбирларнинг бажарилиши тўғрисида ахборот тақдим этсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ш. М. Мирзиёев) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туманлар (шаҳарлар)да Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва тегишли ҳудудлар ҳокимлари раҳбарлигида Дастурни амалга ошириш бўйича тегишли комиссиялар ташкил этилишини таъминласин, уларнинг зиммасига Дастурда кўзда тутилган тадбирларни сўзсиз ва тўлиқ амалга ошириш бўйича шахсий жавобгарлик юкласин.

5. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситалари:

аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида «Баркамол авлод йили» Давлат дастурининг мақсад ва вазифаларини кенг тушунтириш;

Дастурнинг амалга оширилиши тўғрисида мунтазам ахборот бериб бориш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, жамоат ва ноҳукумат ташкилотларнинг Дастурда кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш бўйича қўшган амалий ҳиссасини ёритишни таъминласин.

6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. М. Мирзиёев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,

2010 йил 27 январь,

ПҚ-1271-сон

 

 

  370 КБ (379 611 байт)



Печать 18 Июль 2014 Ўқилди: 4722


Китоблар дунёсига завқли саёҳат: "Болалар китоби" III Республика фестивали бошланди
“Ўзэкспомарказ”да Марказий Осиёдаги энг йирик экспозиция намойиш этилмоқда
Сайтда фойдаланувчилар сони: 432
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

04.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимлигларига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

44

 

14307

 

41573

 

14560

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

594

 

2473

 

307

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

41

 

13713

 

39100

 

14253

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

163

 

0

 

12

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар