tashkent.uz Tashkent.Uz - Соғлом Бола — Келажак Пойдевори
Фотогалерея
Видеогалерея
Соғлом бола — келажак пойдевори

  Мустақилликка эришганимиздан сўнг, юртимизда тарих зарварақларига мустаҳкам муҳрланишга лойиқ буюк келажак барпо этиш бош мақсадимизга айланди. Бу эса ўз навбатида Истиқлолнинг илк кунларидан қўлга киритилган ўзгаришларни қадрлайдиган, нафақат дунёга донғи кетган аждодларининг, балки биз бугун амалга ошираётган ишларнинг муносиб давомчилари бўла оладиган эртанги кун эгалари — фарзандларимиз келажагини таъминлаш хусусида ўйлашни тақозо этади.

  Бугун узоқ истиқболни кўзлаган ҳолда келажагимиз ворислари — вояга етмаганларнинг бахту иқболи давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, Юртбошимиз таъкидлаганларидек, уларнинг биздан кўра кучли, билимли, ура рж албатта, бахтли бўлишлари йўлида барча имкониятлар ишга солинмоқда. Юртимизнинг турли гўшаларида қад ростлаётган, жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб берадиган замонавий ўқув даргоҳлари, спорт-соғломлаштириш иншоотлари, барча-барчаси фикримизнинг яққол мисоли бўла олади.

  Вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш асосий масалалардан бўлгани боис, бу борада қатор қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинди. «Таълим тўғрисида», «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури, Вазирлар Маҳкамасининг «Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори шулар жумласидандир.

  Эзгу ният билан бошланган мазкур ислоҳотлар замирида баркамол авлод орзуси мужассам. Мантиқан бир-бирига ҳамоҳанг бўлган Оила йили, Соғлом авлод йили, Она ва бола йили, Ёшлар йили, Баркамол авлод йили, қолаверса, 2014 йил — Соғлом бола йилида ҳам бу каби хайрли ишлар изчил давом эттирилаётир. Соғлом бола тушунчаси фарзандларимизнинг фақатгина жисмоний соғлиғини эмас, айни пайтда уларнинг маънавий етуклиги, руҳий-ахлоқий баркамоллигини ҳам англатади.

  2014 йилнинг «Соғлом бола йили» деб эълон қилиниши ура  муносабат билан Давлат дастурининг, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги Қарори билан Ўзбекистон Республикасида 2014 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастурининг тасдиқланиши бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди.

  «Соғлом бола йили» Давлат дастури ва Ўзбекистон Республикасида 2014 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастурида демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнларида ёшларнинг фаоллигини ошириш, юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, кенг дунёқараш ва чуқур билимларга эга бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларни қўллаб-қувватлаш, соғлиғини сақлаш, ижтимоий ҳимоялаш, иш билан таъминлаш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш каби масалаларга қаратилган тадбирлар белгиланган.

  Президент қарори билан Дастур ижросини таъминлаш бўйича Республика ишчи гуруҳи тузилган.

  Бундан ташқари, қарорда вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар раҳбарларининг Дастур ижросига шахсий масъуллиги белгилаб қўйилган.

  2014 йил 11 февраль куни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Республика ишчи гуруҳи раҳбари раислигида, 19 февралда эса Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг қайд этилган қарор ижросини таъминлашга қаратилган кенгайтирилган мажлислари ўтказилган.

  Буларнинг барчаси мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда ёшларнинг, шу жумладан, вояга етмаганларнинг фаол иштирокини таъминлашга, уларнинг таълим-тарбияси, билим-малакаси ва турмуш даражасини янада оширишга, ижтимоий ҳимоя қилишга, умуман, баркамол авлодни вояга етказишга хизмат қилади.

  Тан олиш керак, мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида изчиллик билан амалга оширилаётган ислоҳотлар, чунончи, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини янада мустаҳкамлаш борасидаги ишлар улкан тарихий аҳамиятга эга. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг ташаббуси билан амалга оширилаётган ушбу хайрли ишлар миллатни соғломлаштириш ғоясининг асосини ташкил қилади. Бинобарин, бугунги кунда ҳар қайси халқ, давлат ва жамиятнинг ривожланиш омили инсон, унинг соғлиғи ва турмуш даражасига берилаётган эътибори, шу йўлдаги саъй-ҳаракати билан ўлчаниши барчамизга кундек равшан. Эл соғлиғи йўлида қилинадиган ишларнинг нечоғлик муҳим ва долзарб эканлиги Юртбошимизнинг «Соғлом халқ, соғлом миллатгина буюк ишларга қодир бўлади», деган сўзларида ҳам яққол ифодаланган.

  Шу ўринда таъкидлаш лозимки, келажак авлод пойдевори, аниқроғи, инсон шахсини шакллантириш аввало оиладан бошланади. Шу боис, оилада бола тарбиясига эътиборни кучайтириш ҳамда оилани мустаҳкамлаш масаласи ўта муҳим ҳисобланади. Дарҳақиқат, оила қанчалик аҳил, мустаҳкам бўлса, жамият шунчалик ривожланади. Жамият ривожи эса давлатнинг буюк бўлишига олиб келади. Оилада тинчлик, тотувлик, файзу барака бўлса, жамият тинч, осойишта, юртда маъмурчилик, барқарорлик ҳукм суради. Оила маънавият қўрғони, тарбия маскани бўлиб, айнан оилада Ватан келажаги камол топади.

  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов таъкидлаганидек, «Ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда, ҳеч шубҳасиз, оиланинг ўрни ва таъсири беқиёсдир. Чунки, инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари биринчи галда оила бағрида шаклланади.

  Бу ёруғ дунёда ҳаёт бор экан, оила бор. Оила бор экан, фарзанд деб аталмиш бебаҳо неъмат бор. Фарзанд бор экан, одамзод ҳамиша эзгу орзу ва интилишлари билан яшайди».

  Шу боис, юқорида қайд этганимиздек, бугун юртимизда қилинаётган барча ишлар биринчи галда ёшларимизнинг бахту саодати, уларнинг ёруғ келажаги йўлида амалга оширилмоқда. Одобли ва билимдон, ақлли ва соғлом, меҳрибон ва меҳнатсевар фарзанд нафақат ота-онасининг, балки бутун жамият, давлатимиз ва халқимизнинг битмас-туганмас бойлигидир. Ёшларимизни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, маънавият қўрғони бўлган оилани мустаҳкамлаш барчамизнинг бурчимиз эканлигини зинҳор ёддан чиқармаслигимиз лозим.

  Тошкент шаҳар прокуратураси органлари томонидан ушбу масала юзасидан муайян ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги Қонунлар ҳамда вояга етмаганларнинг соғлиғини сақлаш, улар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарликка қарши курашиш бўйича мутасадди ташкилотлар, муассаса ва мансабдор шахслар томонидан олиб борилаётган ишлар аҳволи мунтазам ўрганилиб, таҳлил этиб борилмоқда.

  Маълумотларга кўра, пойтахтимиз аҳолисининг 38 фоизи ёки 758 минг нафарини вояга етмаганлар ташкил қилади. 287 та умумтаълим мактабларида 302 минг 106 нафар ўқувчи таҳсил олаётган бўлса, 445 та мактабгача таълим муассасаларида 105 минг 625 нафар бола тарбияланаётир. Шунингдек, 133 минг 621 нафар ўқувчи таълим олаётган 79 та касб-ҳунар коллежлари ва 41 та академик лицейлар фаолият юритиб келмоқда.        

  Тошкент шаҳар прокуратураси органлари томонидан 2014 йилнинг ўтган икки ойи якунларига кўра, вояга етмаганлар ҳақидаги қонунлар ижросини таъминлаш борасида жами 39 та текширувлар ўтказилган бўлиб, натижаларига кўра ноқонуний қарорларга 116 та протест келтирилган, қонунбузилишлар, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб берган шарт-шароитларни бартараф этиш борасида 69 та тақдимнома киритилган, 70 нафар мансабдор шахсларга қонун бузилишига йўл қўймаслик хусусида огоҳлантирув эълон қилинган. Прокурорларнинг қарорлари билан 331 нафар шахс интизомий, 73 нафари маъмурий, 123 нафари эса моддий жавобгарликка тортилган. Жиддий қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 5 та жиноят иши қўзғатилган. Судларга вояга етмаганларнинг манфаатларини кўзлаб 27 та даъво аризалари киритилган.

  Пойтахт ҳудудида вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар ўтказиш ҳамда текширишлар давомида эътибор қаратилиши лозим бўлган ҳолатларни ўз ичига олган «Вояга етмаганлар каровсизлиги ва назоратсизлигининг олдини олиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашишда прокурор назоратини ташкил этиш бўйича услубий тавсиялар» ишлаб чиқилди.

  Бундан ташқари, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларини уй-жой билан таъминлаш борасида Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия билан ҳамкорликда бир қатор тадбирлар амалга оширилди.

  Жумладан, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2013 йил 25 февралдаги қарори билан тасдиқланган «Обод турмуш йили» Тошкент шаҳар ҳудудий дастурига мувофиқ, фойдаланилмаётган давлат мулкига тегишли ётоқхоналарни уй-жой сифатида қайта таъмирлаб, етим ва боқувчисини йўқотган Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига хонадон сифатида ажратиш мақсадида, шаҳар ҳокими, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия раисининг 2013 йилнинг 8 октябрдаги «Етим ва боқувчисини йўқотган Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларини ура ржой билан таъминлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

  Мазкур қарорга биноан, Чилонзор туманидаги Дилхуш кўчаси 38-уй манзилида жойлашган, умумий ер майдони 3,909 кв.м., бино майдони эса 3,354 кв.м бўлган 3 қаватли ётоқхона биносида тегишли лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

  Бу ишлар давомида, бинонинг томи таъмирланиб, янги эшик ва деразалар ўрнатилди. Иссиқ ва совуқ сув таъминоти қувурлари алмаштирилиб, канализация, иссиқлик ҳамда электр таъминоти тизими янгиланди. Бино йўлаклари ва хоналари, ҳар бир қаватдаги ошхона, санузел ва ювиниш хоналари замонавий тарзда қайта таъмирланди. Бинодаги жами 87 та хона мебеллар, телевизор, радио ва музлатгичлар билан таъминланди, шунингдек, ҳар бир қаватда ҳожатхона, ювиниш, кир ювиш учун алоҳида 2 тадан хоналар ажратилиб, сантехника воситалари ҳамда замонавий кир ювиш машиналари билан жиҳозланди.

  Режадаги ишлар амалга оширилгач, ушбу ётоқхонага Тошкент шаҳар ҳокимининг 2012 йил 22 июндаги ҳамда 2002 ва 2010 йиллардаги қарорлари бўйича уй-жой билан таъминланиши лозим бўлган 82 нафар тарбияланувчилар жойлаштирилиши мўлжалланиб, ушбу битирувчиларнинг ҳар бири учун хоналар тақсимланди.

  Хулоса ўрнида айтиш лозимки, соғлом ва ақл-заковатли баркамол авлодни вояга етказиш, унинг ҳаётда муносиб ўрин эгаллашига эришиш нафақат ота-онанинг орзуси, балки жамиятнинг ҳам мақсад-муддаосидир.

  Шундай экан, она ва бола соғлиғини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш, бу борадаги саъй-ҳаракатларни янада кучайтириш бугуннинг долзарб вазифалари сирасига киради. Зеро, ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан етук авлодгина Ватан тақдирига дахлдорлик масъулиятини ҳис этиб, келажаги буюк давлат барпо этишга қодир бўлади.

  Мирзоҳид ОБИДОВ,

  Тошкент шаҳар прокурори “Тошкент оқшоми” газетасидан олинди.



Печать 30 Апрель 2014 Ўқилди: 10104


Инновацион ғоялар ярмаркасига хуш келибсиз!
Ўзбекистон ва Польша Президентлари бир-бирларини қутладилар
Сайтда фойдаланувчилар сони: 342
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 Ҳолати

   

      I – Чорак 2017 - йил

     

      II – Чорак 2017 - йил     

     

       III – Чорак 2017 - йил     

   

IV – Чорак 2017 - йил     

   

Кирувчи

8

 

 

 

Ижрода

1

 

 

 

Ижроси таъминланган

7

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар