tashkent.uz Tashkent.Uz - Чилонзор Тумани
Фотогалерея
Видеогалерея
Чилонзор тумани

  Чилонзор тумани (Бунёдкокор шоҳкўчаси, 50) - Т.даги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1963 й. 4 янв.да ташкил қилинган. Т. зилзиласи(1966)дан кейин туманда қурилиш ишлари авж олди. Туман шаҳарнинг жан.-ғарбий қисмида жойлашган, Учтепа, Шайхонтоҳур, Яккасарой ва Т. вилоятининг Зангиота туманлари б-н чегарадош. Шим.да Оқтепа канали. шарқда Бўрижар канали, жан,-ғарбда Ўрта Осиё т.й. бўйлаб Тошкент автомобиль ҳалқа йўли ва Бўрижар каналигача давом этган. Майд. 2994 гектар, шу жумладан, кўкаламзорлаштирилган майд. 1,334 минг гектар. Аҳолиси 217,3 минг киши, асосан, ўзбеклар, руслар, шунингдек, татар, корейс, қозоқ ва б. миллат вакиллари яшайди (2009). Кўчалари 258 та, асосийлари - Бунёдкор шоҳкўчаси, Муқимий, Чўпонота, Гавҳар, Чилонзор, Кичик ҳалқа йўли, Лутфий, Қатортол. Ҳудудда Чилонзор Е, М, 1-10, 16-20, 20а мавзелари ва 49 та маҳалла мавжуд. Ҳудудидан Новза, Чўпонота, Ботирма, Катта Қаъни, Бўрижар, Оқтепа, Анҳор ва б. каналлар оқиб ўтади. Ҳудудида 4172 қўшма, кичик ва хусусий корхоналар, 42 саноат корхонаси, кўрлар жамиятининг и.ч. комбинати, «Реле ва автоматика», «Алгоритм» корхоналари, электр рўзғор буюмлари з-длари, чой ф-каси, тўқимачилик корхоналари, «Ўзбек-қоғозтаъминот» ва б. ишлаб турибди; лойиҳалаш ин-тлари, конструкторлик бюроси, Тошкент давлат иқтисодиёт ун-ти, Г.В.Плеханов номидаги Россия академиясининг Т.даги филиали, 36 умумий таълим мактаби, 4 академик лицей, 15 касб-ҳунар коллежи, 62 мактабгача ёшдаги болалар муассасаси, 6 касалхона, 3 диспансер ва 8 та поликлиника бор. Аҳолига 2500 дан зиёд савдо шохобчаси, 120 дан зиёд умумий овқатланиш корхонаси, 338 маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси, Чилонзор буюм бозори, 3 ихтисослашган ва 1 деҳқон бозори хизмат қилади. Муқимий номидаги мусиқа ва драма театри, Давлат мусиқали комедия (оперетта) театри, Гагарин номидаги кинотеатр, Ўзбекистон миллий боғи, Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи, «Истиқлол» саройи, 2 музей, 2 маданият уйи фаолият кўрсатади. 3 спорт мажмуаси, Чилонзор стадиони, 35 спорт зали, 200 га яқин спорт майдончаси, 6 сув ҳавзаси, отчопар мажмуаси бор. Ч.т.да Миср ва Озарбайжон давлатлари элчихоналари, 4 миллий м-з жойлашган.

  Тумандаги баъзи жойлар Т. тарихи б-н боғлиқ. Чилонзор Оқтепаси, Хирмонтепа, Мозор-тепа археологик ёдгорликлари (5-8-а.лар, 10-11-а.лар), Абул-қосим мадрасаси, Хайробод Эшон мажмуаси каби респ. аҳамиятидаги меъморий ёдгорликлар туман ҳудудида жойлашган.

  “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” 2009 й.



Печать 04 Апрель 2014 Ўқилди: 3631


Китоблар дунёсига завқли саёҳат: "Болалар китоби" III Республика фестивали бошланди
“Ўзэкспомарказ”да Марказий Осиёдаги энг йирик экспозиция намойиш этилмоқда
Сайтда фойдаланувчилар сони: 365
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

04.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимлигларига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

44

 

14307

 

41573

 

14560

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

594

 

2473

 

307

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

41

 

13713

 

39100

 

14253

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

163

 

0

 

12

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар