tashkent.uz Tashkent.Uz - Яшнобод Тумани
Фотогалерея
Видеогалерея
Яшнобод тумани

  Яшнобод тумани (Фарғона йўли кўч., 21) - Т.даги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1968 й.да ташкил қилинган. Туман Амир Темур хиёбони ва Истиқбол кўч. бўйлаб Фарғона йўли кўч.гача, Тошкен автомобиль ҳалқа йўли бўйлаб, Оҳангарон йўлидан Паркент кўч.гача давом этади. Майд. 3,37 минг гектар, шу жумладан, кўкаламзор ерлар 615 гектар. Аҳолиси 204,9 минг киши (2009). Кўчалар сони 356 та. Асосийлари: Истиқлол, Тараққиёт, Фарғона йўли, Тошкент автомобиль ҳалқа йўли, Жарқўрғон, Яшнобод ва Оҳангарон. Яшнобод туманида 50 та маҳалла мавжуд. Туман ҳудудида 2769 та корхона ва ташкилот, 2169 кичик корхона ва микрофирма, 266 қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда. Жумладан, Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси, «Подъёмник», «Ўзэнерготаъмир», «Тошкентвино», «Ғалла-Алтег», «Ўзбек қоғози», «Ўзбекистон шампани», «Тошдонмаҳсулот», «Тошкентгуруч» АЖ, «Фарм Гласе» ҚК ва б. қурилиш ташкилотлари; т.й. транспорти корхоналари-тепловоз ва вагон деполари, Т. юк ортиш-тушириш т.й. станцияси бор. Шунингдек, туманда 78 транспорт ва алоқа корхоналари жойлашган.

  Кейинги йилларда ташкил қилинган «Фарм Гласс» Ўзбекистон-Британия, «Туфин» Ўзбекистон-Исроил, «Лок-Колор-Синтез» Ўзбекистон-Швейцария, «Хобас-Тапо» Ўзбекистон-Германия-Швейцария, «NWA» -Ўзбекистон-Россия қўшма корхоналарида импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар и.ч. йўлга қўйилган.

  Яшнобод туманида Ўзбекистон Республикаси ФА Президиуми, 3 и.т. институти, 28 умумий таълим мактаби, 41 мактабгача тарбия ва 2 боғча-мактаб муассасаси, 5 мусиқа мактаби, 3 ихтисослашган мактаб-интернат, 5 касб-ҳунар коллежи, 2 лицей, бизнес мактаби бор. 9 касалхона, 30 поликлиника ва амбулатория муассасаси, 1  қон қуйиш ст-яси фаолият кўрсатади. Аҳолига 58 савдо ва умумий овқатланиш шохобчалари, 176 улгуржи савдо корхонаси, 3 бозор, 361 маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси хизмат қилади. 10 жамоат кутубхонаси, 2 кинотеатр, 2 маданият саройи, 3 маданият уйи, дам олиш зонаси, 1 стадион, 46 спорт зали, 2 бассейн, 116 спорт майдончаси бор.

  Тумандаги 19-а.да қурилган Тошкент тиббиёт академияси биноси (илгариги кадет корпуси), Рим-католик черкови (Польша костели биноси, 1914-17 й.лар) республика аҳамиятидаги меъморий ёдгорликлардир.

  Туман ҳудудида Франция, Туркия, Хитой, Индонезия, Украина, Япония давлатлари элчихоналари ва Корейс миллий маркази жойлашган.

“Ўзбекистон миллий энциклопедияси” 2009 й.



Печать 04 Апрель 2014 Ўқилди: 4435


Талабалар давомати қаттиқ назорат қилинмоқда
Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Сайтда фойдаланувчилар сони: 367
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

12.12.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

67

 

94

 

15463

 

43687

 

16060

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

14

 

610

 

2910

 

364

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

63

 

70

 

14853

 

40777

 

15969

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

10

 

102

 

61

 

69

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар