tashkent.uz Tashkent.Uz - Учтепа Тумани
Фотогалерея
Видеогалерея
Учтепа тумани

  Учтепа тумани (Фарҳод кўчаси., 21)-Т.даги маъмурий-ҳудудий бирлик (6.05.2005 й. 6 майгача Акмал Икромов). 1977 й. 15 сент.да Чилонзор ва Октябрь (ҳоз. Шайхонтоҳур) туманларини ихчамлаштириш мақсадида, улар ҳудудида ташкил этилган. Жан. ва жан.-шарқдан Заргарлик ва Гулистон кўч. б-н бошланиб, ғарб ва шим.-ғарбда Т. автомобиль ҳалқа йўли орқали Қорақамиш каналига туташади. Майд. 2400 гектар, жумладан, кўкаламзор ерлари - 486 гектар. Аҳолиси 237,6 минг киши (2009). Кўчалар сони 481 та. Асосий кўчалари: Лутфий, Маннон Уйғур, Фарҳод, Истироҳат, Фозилтепа, Назарбек, Бешқайрағоч ва Кичик ҳалқа йўли. Туманда 53 та маҳалла ва Чилонзор 9а, 11-15, 21-26 мавзелари мавжуд. Туман ҳудудидан Бўзсув ва Қора-қамиш каналлари оқиб ўтади.

  Туманда 2650 та корхона ва ташкилот, 2208 та кичик корхона ва микрофирма, 97 та қўшма корхона рўйхатга олинган. Заргарлик з-ди, нон-қандолатчилик, сут к-тлари, «Момиқ текстиль»,  «ВБД-Тошкент» хорижий корхоналари, «Фонон», «Тоштатрасервис», «Осиё-Фуд» корхоналари, тикувчилик бирлашмаси, «Электрошчит», «Шайхонтоҳур-текстиль» қўшма корхоналари, «Ҳисоблаш техникасини таъмирлаш» корхонаси, 14 транспорт корхонаси ва қурилиш ташкилотлари мавжуд. Туманда Жаҳон тиллари ун-ти, Давлат солиқ академияси, санъат интернат мактаби, 3 та академик лицей, 6 касб-ҳунар коллежи, 32 умумий таълим мактаби, 2 спорт мактаби, 2 ўқувчилар ижодиёт маркази, 50 болалар боғчаси ва яслиси, 3 спорт мажмуаси («Қўрғонтепа», «Журжоний», «Учтепа»), 5 оилавий ва стоматология поликлиникаси, кўп тармоқли поликлиника, 4 касалхона ва диспансер бор. Туман аҳолисига 2570 дан зиёд савдо, 113 умумий овқатланиш, 431 маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси, 98 дорихона хизмат кўрсатади. 2 маданият уйи, 2 теннис корти, 10 сузиш ҳавзаси, 58 спорт зали, 183 спорт майдончаси, «Ватан» кинотеатри, «Боғишамол» маданият ва истироҳат боғи, Фарход дехқон бозори бор. Туманда қурилиш ишлари 1966 й.дан бошланган. Т.ни реконструкция қилиш ва ривожлантириш Бош планига мувофиқ туманда катта қурилиш ишлари олиб борилмоқда; 270-,272-АТС, стоматология поликлиникаси, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, «Карвон бозори», «Ўрикзор», «Гулистон» турар жой мавзелари, болалар боғчалари, мактаблар қурилиб фойдаланишга топширилди. Фарҳод ва Маннон Уйғур кўч. кенгайтирилди. У.т.да республика аҳамиятидаги меъморий ёдгорликлардан Чўпонота мажмуаси (17-а.), Фозилтепа (5-10-а.лар) археология ёдгорлиги, маҳаллий маданий мерос объектидан Саидваққос масжиди ва б. сақланган.

“Ўзбекистон миллий энциклопедияси” 2009 й.



Печать 04 Апрель 2014 Ўқилди: 3770


Китоблар дунёсига завқли саёҳат: "Болалар китоби" III Республика фестивали бошланди
“Ўзэкспомарказ”да Марказий Осиёдаги энг йирик экспозиция намойиш этилмоқда
Сайтда фойдаланувчилар сони: 420
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

04.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимлигларига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

44

 

14307

 

41573

 

14560

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

594

 

2473

 

307

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

41

 

13713

 

39100

 

14253

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

163

 

0

 

12

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар