tashkent.uz Tashkent.Uz - Миробод Тумани
Фотогалерея
Видеогалерея
Миробод тумани

  Миробод тумани (Нукус кўч., 18) - Т.даги маъмурий-ҳудудий бирлик (1992 й. 8 майгача Ленин тумани). 1929 й.да ташкил этилган. Туман Т.нинг жанубий қисмида жойлашган. Шим.да Амир Темур хиёбонидан Катта ҳалқа йўлигача чўзилган. М.т. жанубдан Бектемир, шарқдан Ҳамза, шим.дан Юнусобод, шим.-ғарбдан Яккасарой, жан,-ғарбдан Сергели туманлари б-н чегарадош. Майд. 2858 гектар, шу жумладан кўкаламзорлаштирилган ҳудуди - 0,356 минг гектар. Туман ҳудудидан 3 та канал (Баротхўжа, Салор, Толариқ) оқиб ўтади. Аҳолиси 122,8 минг киши (2009). Кўчалар сони 246 та, шундан 14 таси марказий кўча ҳисобланади: Амир Темур шоҳкўчаси, Афросиёб, Нукус, Ойбек, Шаҳрисабз, Истиқбол, Тарас Шевченко, Фарғона йўли ва б. 39 та маҳалла бор.

  М.т.да 4123 корхона ва ташкилот, 3029 та кичик корхона ва микрофирма, 487 та қўшма корхона рўйхатга олинган. Тошкент ш. бўйича саноат и.ч. умумий ҳажмидаги туманнинг улуши 10,5% ни ташкил этади. «Ўзэлектроаппарат», «Ўзкимёфарм», «Фотон», «Тонг» акциядорлик жамиятлари, «Ўзтемирйўлмаштаъмир», «Учқун» каби саноат корхоналари республика аҳамиятига эга.

  Туман экспорт салоҳиятининг асосий қисми «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ва «Ўзбекистон темир йўллари» компанияларига тегишли бўлиб, Тошкент ш. бўйича экспортнинг 1/3 қисми туман улушига тўғри келади. Туманда «Тошкент» марказий т.й. вокзали, «Тошкент» аэропорти, «Мингўрик», «Ойбек», «Тошкент», «Космонавтлар» метро бекатлари жойлашган. «Махсус тажриба автокорхонаси», «Қундуз-инвест» автопарклари бор.

  Туманда Миробод бозори, 17 умумий таълим, 2 мусиқа, 3 спорт мактаби, 7 касб-ҳунар коллежи, 3 академик лицей, 7 олий ўқув юрти (Тошкент Вест-минстер ун-ти, Тошкент фармацевтика, Тошкент темир йўллари транспорти муҳандислари, Тошкент шарқшунослик, Тошкент автомобиль ва йўллар ин-тлари ва б.) фаолият кўрсатади. Аҳолига 3772 савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси хизмат кўрсатади.

  Тошкент- шаҳар, вилоят ҳокимликлари, Алишер Навоий номидаги ўзбек давлат академик опера ва балет катта театри, Тошкент давлат рус академик драма театри, шунингдек, 2 маданият уйи, Фурқат номидаги маданият ва истироҳат боғи, Le Meridian otel, Taskent Palace, «Пойтахт» меҳмонхоналари, 7 кутубхона, Санъат, Темир йўл техникаси, Тиббиёт музейлари, Ўзбекистон БА Марказий кўргазма зали мавжуд. Тарихий ёдгорликлардан Қўйлиқота мақбараси ва б. меъморий объектлари сақланган (жадвалга қаранг). Туман ҳудудидаги маҳаллий аҳамиятдаги маданий мерос объектларидан

  «Баҳор» ресторани, Тиббиёт инти кутубхонаси архиви биноси (ҳоз. «Автогаз» АК), Темир йўллар бошқармаси биноси, Авлиё Успенский кафедрал бутхонаси, «Пахта» фаввораси ва б. муҳим аҳамият касб этади. Туманда 3 клиник касалхона, болалар касалхонаси, шаҳар клиник руҳий касалликлар касалхонаси, 2 туғруқ мажмуаси (4- ва 5-сонли), 40-оилавий поликлиника, Темир йўл, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Марказий консультатив ташхис поликлиникалари, 7-стоматология поликлиникаси, шаҳар жисмоний тарбия диспансери, 1-тери-таносил касалликлари диспансери, Тошкент шаҳар йўловчи-транспорт тиббиёт санитария қисми, шаҳар болалар руҳий-асаб касалликлари шифохонаси ва санаторий ишлаб турибди.

  Туман ҳудудида 69 спорт иншооти бўлиб, 3 та стадион, 58 спорт зали, 2 очиқ майдон, 3 сузиш ҳавзаси, 4 спорт базаси мавжуд. «Локомотив» спорт жа-мияти, 2 спорт клуби фаолият кўрсатмоқда. Нуфузли спорт мусобақалари ўтказилади.

  М.т.да 4 давлат элчихонаси, 2 миллий марказ жойлашган.

“Ўзбекистон миллий энциклопедияси” 2009 й.



Печать 04 Апрель 2014 Ўқилди: 3617


Китоблар дунёсига завқли саёҳат: "Болалар китоби" III Республика фестивали бошланди
“Ўзэкспомарказ”да Марказий Осиёдаги энг йирик экспозиция намойиш этилмоқда
Сайтда фойдаланувчилар сони: 416
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

04.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимлигларига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

44

 

14307

 

41573

 

14560

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

594

 

2473

 

307

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

41

 

13713

 

39100

 

14253

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

163

 

0

 

12

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар