tashkent.uz Tashkent.Uz - Янгиланган Пойтахт
Фотогалерея
Видеогалерея
Янгиланган пойтахт

  1991 йилдан Ўзбекистон ва унинг пойтахти Тошкент тарихида янги давр бошланди. Мустақилликнинг 18-йили мобайнида бутун мамлакатнинг ҳам, унинг пойтахтининг ҳам киёфаси таниб бўлмас даражада ўзгарди.

  Ўзбекистон мустақилликни кўлга киритиши билан жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаб, 1992 йил Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг аъзоси бўлди. Бугунги кунда Ўзбекистон 165 давлат томонидан тан олинди, 118 мамлакат билан дипломатик муносабатлар ўрнатилди.

  Республика нуфузли халқаро ташкилотлар: Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ), Коллектив Хавфсизлик Шартномаси ташкилоти (КХШТ), Ислом Конференцияси ташкилоти ва бошқа кўплаб нуфузли иктисодий ва молия институтларининг тенг ҳуқуқли аъзосидир. Суверен Ўзбекистон БМТ билан хамкорлик килиб, фаол халқаро сиёсат юритмоқда. Марказий Осиёда ядро қуролидан холи зона тузишга куч ғайрат сарфламокда.

  Мустақил давлат пойтахти мамлакат Президенти ташаббуси билан ва унинг раҳбарлигида олиб борилаётган туб сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларнинг маркази бўлиб қолди. Бу ерда Президент қароргоҳи, республика Парламентининг палаталари (Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси), мамлакат ҳукумати (Вазирлар Маҳкамаси) иш олиб боради. Партиялар ва ижтимоий ҳаракатларнинг марказий органлари фаолият юритади.

  Пойтахтнинг халқаро обрў-эътибори анча ўсди. Тошкентни ҳақли равишда "Шарқ дарвозаси" деб атайдилар. Бу ерда 40дан ортик элчихона очилган, бошқа дипломатик миссиялар, кўплаб обрўли халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари фаолият кўрсатади. Тошкент Сиэтл (АҚШ), Марокаш (Марокаш) сингари хориж шаҳарлари билан биродарлашган.

  Бу ерда Марказий Осиё давлатлари, МДҲ мамлакатлари бошлиқларининг учрашувлари мунтазам ўтиб туради. Турли халкаро симпозиумлар, сьездлар, семинарлар тез-тез ўтказилади. 1998 йил

  Тошкент шаҳрида ЮНЕСКО Ижроия қўмитасининг 155 сессияси бўлиб ўтди. Сўнгги йилларда Марказий Осиёда барқарорликни сақлаб туришда ва доимий иқтисодий ўсишни таъминлашда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг аҳамияти катта бўлмокда. Тошкентда фаолият кўрсатиб турган ШҲТнинг Минтақавий антитеррор тузилмаси терроризм, диний экстремизм ва айирмачиликка қарши кураш механизмининг самарали бўғини бўлиб қолди.

  Мустақиллик йилларида Ўзбекистон пойтахтининг ташқи қиёфасида ҳам ўзгаришлар юз берди. Шаҳар таниб бўлмас даражада ўзгариб кетди, унинг майдони 256 кв.км ни ташкил қилган ҳолда, аҳолиси эса 2,5 млн. кишидан ортиб кетди.

  Мустақилликнинг дастлабки йилларида шаҳар ва мамлакатнинг бош майдони Мустақиллик майдонини қайта қуриш ишлари бошланган эди. Унинг марказида Ўзбекистон Республикасининг бўртма тасвири туширилган Ер шари кўринишидаги ҳайкал ўрнатилган. У мамлакат давлат мустақиллигининг тимсолидир. Ўша ерда ҳайкал пойида давлат раҳбарининг ташаббуси билан 2005 йил декабрда қўлида чақалоғини кўтариб турган «Бахтиёр она» ҳайкали ўрнатилди. У миллатнинг эрксеварлик руҳи ва унинг келажакда гуллаб яшнашини ифода этади. Бир-бирини тўлдирувчи бу улуғвор композициялар Мустақиллик ва Эзгулик монументи номини олган. Майдоннинг асосий кириш йўли олдида кумуш симон металлдан енгил ва нозик ишланган Арка барпо этилган. 150 метр узунликка эга Аркани 16та мармар устун кўтариб туради. Унинг тепасига Ер шари атрофидаги парвозга шай бўлган турна лар ишланган. Бу иншоот Мустакиллик ва Эзгулик монументи би лан қўшилиб ягона ансамблни ташкил этади.

  Хотира ҳиёбони Мустақиллик майдонининг таркибий қисми ҳисобланиб, у улуғвор "Мотамсаро она" ёдгорлиги ёнига олиб бо ради. Ҳиёбоннинг иккала томони бўйлаб миллий услубда нақшкор ёғоч устунлар билан ишланган қатор кетган айвонлар шаклидаги ёдгорлик мажмуаси жойлашган. Бу ердаги Хотира китобига Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган Ўзбекистон фарзандларининг номлари абадийга ёзиб қўйилган.

  Олий Мажлис Сенатининг оқ мармарли биноси майдоннинг кўрки ҳисобланади. Мамлакат бош майдонининг меъморий композициясига маъмурий бино, Ғукумат уйи, Бизнес маркази мажмуаси ва Миллий Тасвирий санъат галереясининг ноёб бинолари табиий равишда қетган. Кўплаб фавворалар ва кўркам боғ мажмуаси меъморий скульптура ансамблини уйғун равишда бойитади ва пойтахт марказининг бетакрор қиёфасини яратади.

  Алишер Навоий номли Миллий боғнинг бунёд этилиши, шаҳарсозлик қурилишига хос манзарани ҳисобга олган ҳолда ҳал қилишнинг намунаси бўлди. Миллий боғ пойтахтнинг ҳақиқий маънавий марказига айланди. Бу ерда мамлакатнинг асосий миллий байрамлари Мустақиллик куни ва Наврўз тантаналари ўт казилади. "Истиқлол" санъат саройи ва Олий Мажлис бинолари (1997 йил) боғ ҳудудига олиб киради. Боғ мажмуасини 2000 йилда қуриб битказилган Банклараро марказнинг 20 қаватли осмонўпар биноси якунлайди.

  Янги Тошкентнинг шаҳар қурилиши тузилишида Амир Темур шоҳ кўчаси ҳам муҳим ўрин тутади. У тарихий жой Амир Темур номи билан аталган ҳиёбондан бошланади. Ҳиёбонда 1995 йил буюк саркарда ва улкан давлат арбоби Амир Темурга улуғвор ёдгорлик ўрнатилган эди. Ҳиёбон ёнида 1996 йил Темурийлар тарихи музейи бунёд этилган. Бинони безашда Темурийлар даври меъморчилигига мутаносиб шакллар ва анъанавий миллий нақш услубидан моҳирона фойдаланилган.

  2000 йил Қатағон қурбонлари хотираси музейи қурилган эди. 2008 йилда музей биносини реконструкция қилиш ва экспозицияларини янгилаш бўйича катта ишлар олиб борилди. Музей замонавий техник ускуналар билан жиҳозланди. Миллий меъморлик анъаналари асосида қурилган бинонинг ташқи кўриниши эса шаҳарнинг умумий меъморий қиёфаси билан уйғунлашди.

  1990 йилларнинг охирида Амир Темур шоҳ кўчаси ёқасида Юнусобод массиви томон бораверишда Халқаро савдо кўргаз ма мажмуаси қуриб битказилди. У "Интерконтиненталь" меҳмонхонаси (1998 йил) ва бир йил кейин қурилган Ўзбекистон Ташқи Иқтисодий фаолият Миллий банки, халқаро Бизнес маркази ҳамда "Тошкент плаза" савдо марказидан ташкил топган. Бу меъморий ансамбль Ўзбекистон пойтахтининг замонавий дикқатга сазовор жойларидан бири бўлиб колди. Унинг шимол томонига ҳозирги замон талабларига жавоб берувчи Болалар боғи ва "Аквапарк" (1995 йил) жойлашган. Шоҳ кўчада 1997 йил теннис кортлари ва усти ёпиқ сув ҳавзалари бўлган ноёб спорт мажмуаси пайдо бўлди. У ерда нуфузли халқаро ва республика мусобақалари ўтказилади. Шоҳ кўча узра баландлиги 375 метрлик телеминора бўй чўзган. Унда томоша майдончалари ва ресторан мавжуд.

  Қадимги   Тошкентни   ҳақли   равишда   ҳамиша   навқирон шаҳар деб атайдилар. Пойтахт қиёфаси кун сайин гўзаллашиб бормоқда, унда миллий ва замонавий технология ҳамда услублар муваффақиятли уйғунлашаётганлигининг ёрқин мисолини кўриш мумкин. Эски шаҳар, истироҳат боғлари, бозорлар деярли бутунлай янгидан бунёд бўлди. Давлат консерваторияси, Болалар бадиий ижодиёти маркази, Ўзбек миллий либослари Галереяси бинолари пойтахтнинг чинакам кўрки бўлиб қолди. Марказий кўчаларда яшил зоналар қайтадан тикланди ва янгидан вужудга келтирилди, замонавий дизайн асосида уларга янги мўъжаз меъморий шакл берилди. Ободонлаштириш хизмати вакиллари минглаб манзарали ва игнабаргли дарахтлар ўтқаздилар: пойтахт боғлари, ҳиёбонлари ва марказий кўчаларига ҳар йили бир неча юз минглаб туп анвойи гуллар экилади. 200 минг метр квадратга яқин йўлка ва йўл четлари, 50 километр сунъий суғориш тармоқлари тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, 5 минг га.дан ортиқ майдон кўкаламзорлаштирилди. Ҳозирги вақтда Тошкентда 17 яшил зона, майдон ва ҳиёбон мавжуд. Жами 16 истироҳат боғи (улардан Ўзбекистон Миллий боғи ва Абдулла Қодирий номидаги боғ тўлиқ қайта қурилди). Ҳайвонот боғи, Планетарий, 9та Сарой ва 64та Маданият уйи, 16та музей шаҳар аҳолиси ва унинг меҳмонларига хизмат кўрсатмоқда. Барча кутубхоналар замонавий ахборот марказларига айлантирилди.

  Тошкентнинг меъморий қиёфаси ўзининг 2200-йиллик тўйи ара фасида тарихий жозибасини сақлаш билан бирга, айни чоғда янгиланиб, инсонпарварлик ҳамда бадиийлик мазмуни билан бойитилди.

  Бизнес марказларининг улуғвор осмонўпар бинолари, замонавий ҳашаматли меҳмонхоналар, музейлар, спорт мажмуалари, маданият саройларининг бинолари меъморий тафаккурнинг сўнгги ютуқлари асосида қад ростлади. Замонавий кўприк ва йўллар, транспорт катнайдиган остки ва устки иншоотлар   эстакадалар ҳамда қулай ўтиш йўлаклари ишга туширилди. Тошкент метрополитенининг умумий узунлиги ҳам ортди, янги йуналишлар бўйлаб 10га яқин янги бекатлар пайдо бўлди. Буларнинг барчаси пойтахт кўчаларидаги транспорт оқимини бир маромга солиш имконини беради.

  Бугунги Тошкент стратегик аҳамиятли сиёсий марказгина бўлиб қолмай, бутун Ўрта Осиё минтақасининг йирик саноат транспорт чорраҳасидаги муҳим иқтисодий мегаполис ҳамдир. Ҳозирги вақтда пойтахтда 5 мингдан ортиқ саноат корхонаси ишламоқда, улардан 4814 таси ёки 95,5 фоизи кичик бизнес субъектлари дир. 160дан зиёд асосий йирик саноат корхоналари шаҳар ишлаб чиқариш қувватининг 70 фоизга яқинини ташкил этади. Улар орасида "Кока кола", "Мармакс", "Дойче кабель", "Тошкент лак бўёқ заводи", "Ўзкабель", "Тошкент трактор заводи", "ЖФ Интернешнл", "243 завод", "В.П. Чкалов номидаги авиация ишлаб чикариш бирлашмаси”, "Фарм Гласс", "Тошкент ёғ-мой комбинати", "Зенит электроникс", "Тошкент қувурлар заводи", "Тошкент Тўйтепа Текстиль" каби корхоналар алоҳида ўрин эгаллайди. Уларнинг ялпи ишлаб чиқарган маҳсулоти, чунончи, биргина 2006 йилда 500 млрд. сўмдан ошди.

  2006 йилдан пойтахтнинг ишлаб чиқариш салоҳиятига "Байтекс Тижорат", "Элеткроизолит", "Вим биль данн", "Ай демир текстил", "Мономет", "Таштекстил", "Мотор киндер", "Хуавей теш инвестмент Ташкент", "Саффат тексивикс", "Ташстайл сервис", "Стандарт авто", "Розе фашион" сингари янги корхоналар ўзининг муайян ҳиссасини қўша бошлади. Уларнинг аксарияти хорижий сармоялар асосида иш бошлаган қўшма корхоналардир. Шаҳарда жами 1500га якин қўшма корхона ва фирма фаолият юритмоқда, улар жаҳоннинг 80дан ортиқ компаниялари билан биргаликда вужудга келтирилган.

  Республикада ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг қарийб 30 фози пойтахт ҳиссасига тўғри келади. Энергетика, машинасозлик ва самолётсозлик, металларга ишлов бериш, қурилиш материаллари тайёрлаш, енгил ва озиқ-овқат саноати етакчи ўринни эгаллайди. "Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси давлат акциядорлик жамият"ида жаҳон андозаларига жавоб берадиган Ил 76, Ил 114 самолётлари тайёрланади. Тошкент тўқимачилик корхоналари мамлакатда ишлаб чиқариладиган газламаларнинг асосий қисмини тайёрлаб беради.

  Республика ҳукумати бозор муносабатларига ўтиш даврида бизнесни, тадбиркорликни ривожлантириш, хорижий сармояларни жалб этиш, банк-кредит тизимини яратишни рағбатлантириш бўйича бир қатор тадбирларни амалга оширди. Шаҳарда хусусий тадбиркорлик субъектлари кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш масалалари бўйича Зта бизнес инкубатор, 11та ўқув маркази, 8та туман ахборот таҳлилий марказлари ҳузурида 15га яқин фирма ўз хизматларини кўрсатмоқда. Улар, фақатгина 2006 йил мобайнида 2300дан зиёд тадбиркорларни тайёрлаб ва қайта тайёрлаб бердилар, тахминан 40 млн. сўмлик консалтинг хизмати кўрсатдилар.

  Умуман олганда, айнан шунга ўхшаш тадбирлар туфайли нодавлат секторида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг улуши 80 фоиздан ортиқ бўлмоқда.

  Ўзбекистон пойтахтида икки темир йўл вокзали, икки аэропорт, автовокзал, беш автостанция мавжуд. Ўрта Осиёда энг катта бўлган Тошкент аэропорти муҳим халқаро аҳамиятга эга. Бу ердан Нью Йорк, Дехли, Лондон, Франкфурт Майн, Тель Авив, Жидда, Пекин, Токио, Сеул, Амстердам, Шаржа, Куала Лумпур, Теҳрон, Афина, Сянган ва жаҳоннинг бошқа шаҳарларига рейслар амалга оширилади.

  Пойтахтдан муҳим автомобиль йўллари бошланади. Улар орасида энг йириклари Катта Ўзбекистон тракти ва Тошкент ҳалқа йўлидир. Шаҳар аҳолиси ва пойтахт мехмонларига 6 хил транспорт: автобуслар, микроавтобуслар, такси, трамвай, метро ва троллейбуслар хизмат қилади. Жамоат транспорти парки асосан жаҳоннинг етакчи компаниялари ишлаб чиқарган йўловчи ташишга мўлжалланган замонавий автомобиллардан ташкил топган. Ўрта Осиёда ягона Тошкент метрополитени учта: "Чилонзор", "Ўзбекистон", "Юнусобод" йўналишларига эга, уларнинг умумий узунлиги 36,1 километр, бекатлар сони 29тани ташкил этади. Тошкент метросининг Юнусобод йўли мустақиллик йилларида қуриб битказилди. Шаҳар транспорти ҳар куни 182 йўналиш бўйича ҳаракатланиб, 1,5 млн.дан ортиқ йўловчини манзилига етказиб қўяди.

  Ўзбекистон пойтахти мамлакатдагина эмас, шу билан бирга бутун Ўрта Осиёда энг йирик маданий ва илмий марказдир. Мустақиллик даврида мамлакатда маданият, фан ва таълим соҳасида аввалги давр билан таққослаб бўлмайдиган даражада ютуқларга эришилди. Чунончи, Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритгач, Тошкент учун анъанавий бўлган хунармандчиликка эътибор кучайтирилиб, бу соҳа давлат ва жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланиб, катта ва амалий ёрдам олди. Таниқли халқ устаси кулол Муҳит Раҳимов томонидан Тошкент кулолчилик мактабини тиклаш борасида бошланган ишни бугунги кунда унинг ўғли Акбар ва набираси Алишер Раҳимовлар муваффақиятли давом эттирмокдалар. Тошкентда улар яратган кулолчилик мактабида катта амалий ва назарий иш олиб борилиб, нафақат маҳаллий мактаб, балки шу билан бирга Ўзбекистон кулолчилигининг йўқолиб бораётган мактаблари анъаналари ҳам тикланмоқда.

  Тошкент миниатюрачи рассомларининг монументал санъат соҳасидаги ижодий ишлари ҳам муваффақиятли бормокда. "Санои нафис" гуруҳи томонидан 1996 йил Тошкентдаги Темурийлар тарихи музейи ичкарисида бажарилган миниатюра услубидаги нақшлар мутахассислар ва томошабинларнинг юқори баҳосини олди.

  Ўзбекистоннинг 90-йиллардаги санъати услубий моделларининг хилма-хиллиги билан ажралиб туради. У кўп жихатдан Мустақиллик қўлга киритилганлиги, ижодда эркинликни танлаш муҳити пайдо бўлганлиги билан боғлиқдир. 1997 йил маркази Тошкентда бўлган Ўзбекистон Бадиий академияси ташкил қилинди. Бу янги тарихий шароитда тасвирий ва амалий санъатнинг ривожланишига ҳамда Ўзбекистон миллий санъатининг халқаро маданий саҳнага чиқишига кўмак берди. Тошкентлик рассомларнинг чет эл кўргазмаларида қатнашиши, шунингдек, пойтахтда тасвирий санъат халқаро биеналлелари ўтказилиши алоҳида аҳамият касб этди.

  Тошкент мустақиллик шароитида мусиқий драматик ва мусиқий хореографик санъатнинг янада жонланган маркази бўлиб қолди. Алишер Навоий номидаги Ўзбек давлат академик опера ва балет театри, Муқимий номидаги мусиқали драма театр, Оперетта театри, Марк Вайль номидаги "Илҳом" театри жамоалари ижоди кўтаринлик билан фаолият юритмоқда. Янги "Офарин" оригинал рақс театри ташкил этилди. У мусиқий хореографик постановкалар қўймоқда. Тошкент театрларининг бой ва рангбаранг ҳаётига Миллий академик драма театри, рус Академик-драма театри, Аброр Ҳидоятов номидаги ёшлар драма театри, Ёш томошабинлар театри каби услуби жихатдан ўзига хос бўлган театр жамоалари ўз хиссасини қўшмоқда. Умуман олганда ҳозирда Тошкентда жами 13 театр фаолият юритмоқда.

  1990 йилларда кинематографияда репертуарнинг янги кино талқинларига мос равишда жанрларнинг ўзига хос ва услубий ҳамда техник янгиланиши кузатилди. Тарихга, миллий анъаналарига, халқ оғзаки ижоди мотивларига кўпроқ мурожаат қилиб, халқ руҳига яқин асарлар яратилди.

  2004 йил Ўзбекистон Ҳукумати миллий кинематографни молиялаштириш билан боғлиқ муҳим қарор қабул қилди. Миллий тарих, анъаналар ва маданиятни ёритишдаги ютуқлар рағбатлантирилди. Айтиб ўтиш жоизки, 2007 йилда режиссёр Қ. Камоловага юртимизда ишлаб чиқарилган энг яхши фильмлардан бири бўлган "Йўл бўлсин" фильми учун Давлат мукофоти берилди. Тошкентда айни вақтда кўп сонли тижорат студиялари ҳам фаолият юритмоқда. Улар йилига 50га якин фильмлар ишлаб чиқармоқда.

  Пойтахтда оммавий ахборот воситалари инфра тузилмаси тобора ривожланиб бормокда. У телерадио эшиттириш марказларини, 4 ахборот агентлигини, республика нашриётларининг катта қисмини ўз ичига олган. Тошкент матбаачилари томонидан 19 та республика, 2 та вилоят, 2 та шаҳар, 44 та кўп нусхали газеталар чиқиб турибди, 60дан ортиқ журнал чоп эгилмоқда.

  Тошкент фан ва таълим соҳасида ҳам етакчи ўринни эгаллайди. Пойтахтда 40дан ортиқ илмий тадқиқот муассасаси ва уч минтақавий бўлимни бирлаштирган Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси, Тиббиёт, Банк молия, Солиқ академиялари, Мирзо Улугбек номидаги Миллий университет, Иқтисодиёт университети, Абу Райҳон Беруний номидаги техника университети, Низомий номидаги педагогика университети фаолият юритмокда. 1999 йил Ўзбекистон Президентининг Фармони билан Тошкент Ислом университети очилди. Кейинги 6 йил мобайнида шаҳарда М.В. Ломоносов номидаги Москва Давлат университети ва И.М. Губкин номидаги Нефть ва газ университетининг филиаллари, Халқаро Вестминстер университети ҳамда Сингапур менежментни ривожлантириш институти очилди. Умуман Тошкентда жами 30дан ортиқ олий ўкув юрти фаолият кўрсатади.

  Шаҳарда 338та ўрта мактаб ва 514та мактабгача таълим муассасаси, шунингдек, 30та мусиқа ва санъат, 25та спорт мактаби бор. Уларда 400 мингдан ортиқ болалар ва ўсмирлар билим олади ҳамда тарбияланади. Шаҳардаги 6та мактабгача муассасада ЮНИСЕФ, ЮНЕСКО сингари халқаро ташкилотларнинг дастурлари бўйича, шунингдек, халкаро "Фалак нури" маркази дастури бўйича ёш авлод тарбияланмоқда. 103374 нафар тошкентлик ўқувчи ёшлар 79та касб-хунар коллежи ва 37 академик лицейда бир неча ўнлаб касб йўналиши бўйича билим сирларини эгалламоқдалар.

  Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов ёш авлоднинг маънавий ва жисмоний тарбиясига, уларнинг спорт билан шуғулланиши учун барча шарт-шароитни яратиб беришга катта эътибор қаратмоқда. Унинг ташаббуси билан "Универсал" спорт саройи, "Юнусобод теннис" ва "Ўзбекистон" давлат теннис клублари қурилди. Бу иншоотларда спорт машғулотларидан ташқари хар хил халкаро турнирлар ўтказилмоқда. 2006 йил пойтахтнинг Собир Раҳимов туманида Ўзбекистон Миллий университети ҳудудида томошабин ўтирадиган 150 ўринли усти ёпиқ сузиш хавзаси (50x25) қурилди. 2008 йил Республика олимпия заҳиралари теннис мактаби бинолари ва иншоотларини қайта тиклаш, ҳамда қуриш ишлари ниҳоясига етди.

  Умуман Тошкентдаги 2148 спорт иншооти, жумладан, 15 стадион, 608 спорт зали, 43 сузиш ҳавзаси, 646 спорт клуби, 1468 спорт майдони ва майдончаси, 8 тир, шунингдек, отчопар ва 3та спорт манежи ишлаб турибди.

  Пойтахтни ҳақли равишда замонавий тиббиёт маркази деб атайдилар. Бу ерда ихтисослашган шошилинч тиббий ёрдам, кўз микрожарроҳлиги, кардиология, жарроҳлик, онкология илмий марказлари муваффақиятли фаолият юритмоқда. Пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига 107 стационар ва 550дан ортиқ амбулатория поликлиника муассасалари хизмат кўрсатади. Улар тегишлича 18,7 минг ва 57,6 минг кишига мўлжалланган бўлиб, шу жумладан, 41 шифохона ва 124 даволаш муассасаси бор. Шаҳарликларга 600га яқин дорихона, 5 санаторий, 19 санаторий профилакторий хизмат қилади. Шунингдек, жуда кўп сонли ихтисослашган хусусий муассасаларда ҳам тиббий ёрдам олиш мумкин.

  Мамлакат раҳбарияти томонидан шаҳардаги тарихий ёдгорликларни тиклашга катта эътибор берилмокда. Таъмирловчиларнинг қунт билан қилган меҳнати туфайли XVI асрга оид Кўкалдош мадрасаси, XIII   XIX асрларга оид Шайх Зайниддин бобо, XIX асрга оид Хўжа Аламбардор, XV асрга оид Юнусхон, XIX асрга оид Шайх Хованди Тохур мақбаралари ва XIX асрга оид Шайх Абулқосим мадрасаси 15-20-йиллар аввалги қиёфасидан тамомила бошқача кўриниш олди.

  Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг ташаббуси ва бевосита раҳбарлиги остида 2006-2007 йилларда Ҳазрати Имом диний меъморий мажмуасида катта миқёсда қайта тиклаш, қуриш ва таъмирлаш ишлари олиб борилди. Натижада пойтахт шаҳри ўз тарихий ёдгорликларини тиклади ва миллий меъморчиликнинг энг яхши анъаналарида бажарилган янги шаҳарсозлик ансамбли яратилди.

  Мамлакатда динлараро тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлаш бўйича катта иш олиб борилмокда. Бошқа минтақалардаги сингари пойтахтда масжидлар қурилмокда, черковлар, костел, кирха, бошқа диний иншоотлар таъмирдан чиқарилган ҳамда иш олиб бормокда. Ўтмишнинг даҳоларига, шунингдек, жаҳон ва миллий маданият вакиллари Алишер Навоий, Пушкин, Низомий Ганжавий. Т. Шевченко, Абдулла Қодирий, Ғафур Ғулом, Зулфияга ўрнатилган ҳайкаллар Тошкентни безаб турибди.

  2007 йилда таълим, фан ва маданият бўйича Халқаро ислом ташкилоти (15ЕЗСО) Тошкентни ислом маданияти пойтахти, деб эълон қилди. Бу мамлакатимизда ислом маданияти ва маънавий қадриятларни тиклаш ҳамда сақлаш юзасидан амалга оширилаётган асосий мақсадга йўналтирилган иш натижаларининг халқаро миқёсдаги яна бир эътирофидир. Президент Ислом Каримов бу фактни "ўзбек халқининг ислом маданияти ривожига кўшган беқиёс ҳиссасига берилган муносиб баҳо", деб таърифлади.

  Тошкент бу фахрли номга тўлик жавоб беради.

  Тошкентнинг барча ютуқлари бу Ўзбекистоннинг ҳар томонлама тараққий этганлигининг муносиб кўрсаткичидир. Шаҳар ўзининг 2200 йиллик тўйини суронли тарихи, ўзига хос бой ва бетакрор маданиятига эга бўлган жаҳоннинг энг гўзал шаҳарларидан бири сифатида кутиб олмоқда.



Печать Ўқилди: 5147


Тинчлик ва осойишталик барқарор тараққиётнинг муҳим омилидир
Депутатлар турли соҳаларни ислоҳ қилишга доир долзарб масалаларни кўриб чиқдилар
Сайтда фойдаланувчилар сони: 218
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 Ҳолати

   

      I – Чорак 2017 - йил

     

      II – Чорак 2017 - йил     

     

       III – Чорак 2017 - йил     

   

IV – Чорак 2017 - йил     

   

Кирувчи

8

11

 

 

Ижрода

1

2

 

 

Ижроси таъминланган

7

9

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар