tashkent.uz Tashkent.Uz - Темурийлар Салтанати Таркибида
Фотогалерея
Видеогалерея
Темурийлар салтанати таркибида

 

  Шундай қилиб, XIV аср бошларига келиб Тошкент ўз аҳолисининг аввалги сонини тиклади. Шаҳар унинг музофотини ташкил қилувчи қишлоқлар билан ўралган эди. У мусулмон маданияти маркази сифатидаги аввалги шуҳратига қайта эга бўлди.

  Бу даврга келиб кучли сиёсий инқирозни бошдан кечираётган собиқЧиғатой улуси бир-бири билан рақобатлашган иккита хонликка бўлинди. Шарқий қисми маркази Или дарёси ёқасига жойлашган Мўғулистон бўлиб, у мўғулларнинг кўчманчилик анъанасига содиқ қолган ва чингизий хонлар томонидан бошқариларди. Бошқа қисми Мовароуннаҳрда амирлар (турк мўғул уруғларининг вакиллари) ҳукмронлиги чингизийлар ўрнини эгаллагач, хукмдорлар кўчманчиларнинг ўтроқлашувию ва шаҳарларнинг ривожланишига ҳамда кўчманчи аҳолининг исломлашувига имконият яратиб бердилар.

  Сирдарё бўйи ҳудудлари у ердаги шаҳарлар билан бирга чегара минтақаси бўлиб қолди. Бу ерда иккала хонлик манфаатлари доимо тўқнаш келиб, уларнинг бир-бирига босқинлик қилувчи қўшинлари Тошкент воҳасидан ўтиб турарди. Бундай тўқнашувларда биринчи марта Амир Темур ўзини намоён этди. У 1365 йилда Тошкент яқинида амир Ҳусайн билан биргаликда мўғул қўшинларига қарши бўлган жангда иштирок этади. Шундан сўнг Тошкент ва Сирдарё бўйидаги бошқа кўп шаҳарлар Амир Темурнинг  доимий диққат марказида бўлди.

  Амир Темур бутун Мовароуннаҳр ҳукмдори бўлгач (1370), ўз ҳокимиятини Сирдарё ортидаги чегара минтақаларга ёйди ва бу ердаги шаҳарлар унинг Дашти Қипчоқ (Сирдарёдан шимолга томон, Урал, Иртиш ва Чу дарёлари оралиғидаги ҳудуд) ҳамда Мўғулистонга қарши ҳаракатларида таянч нуқталари бўлиб қолди. АмирТемур 1361, 1363 1364, 1365, 1370, 1375, 1389 ва 1390 1391 йиллардаги шимолга юришлари вақтида Тошкентда бир неча марта бўлган. 1396 ва 1397 йилларда Амир Темур суфий шайх Хўжа Аҳмад Яссавий шарафига меъморий мажмуа биноларини бунёд этишда шахсан қатнашиш учун Тошкент орқали Ясси   Туркистонга борган. Амир Темур 1404-йил охирги марта Тошкентда бўлди. Бундан олдин улкан салтанатининг шимолий шарқий ўлкаларини ёш набираларига Шоҳрухнинг ўғилларига бўлиб берди. Сирдарё бўйидаги шаҳарлар ва Мўғулистонда алоҳида вилоят ташкил этилди. Унинг маркази Тошкент шаҳри бўлиб, вилоятга тўқкиз ёшли набираси Улуғбекни ҳоким этиб тайинлади.

  Шундай қилиб, Амир Темур сиёсатида Сирдарё бўйи шаҳарлари тизими салтанат чегарасида таянч истеҳком вазифасини бажарди. Бунда қўшинларни тартибли жойлаштириш, аскарлар ва отларни озик-овқат ва ем-хашак билан таъминлаш мумкин бўларди. Шу сабабли бу ердаги деҳқончиликни қўллаб кувватлашга, шаҳарларнинг, шу жумладан, Тошкентнинг мудофаа деворларини тиклаш ёки қайта қуриш, шунингдек, қўшимча қалъалар бунёд этишга алоҳида эътибор берилди. Амир Темур 1405-йил бошида Ўтрорда вафот этгандан сўнг, темурий шаҳзодалар ўзаро ҳокимият масаласини ҳал қилдилар. Амир Темурнинг набираси Халил Султон Тошкентни қамал қилгандан сўнг қўлга киритди.

  Кейинчалик Тошкент Улуғбекка бўйсунди, у Сирдарё бўйидаги ўзгарувчан вазиятни муттасил ўз назорати остида тутмоғи лозим эди. Улуғбек Тошкент орқали ўтиб, Дашти Қипчоқ кўчманчи қабилаларининг ҳужумига қарши бир неча ҳарбий юришлар қилди (1416,1417,1425-йиллар). Сўнгги юриш Улуғбекнинг асосий ҳарбий ютуғи бўлди, лекин у лашкарбошиликдан кўра кўпроқ "тахтда ўтирган олим" эди.

  XV асрнинг иккинчи ярмида Тошкент қўлдан-қўлга ўтиб турди: кўчманчи ўзбеклар хони Абулхайр (1428 1468 йиллар) томонидан қисқа муддатда босиб олинди. Сўнг турли темурийзода ҳукмдорларга бўйсунди ва ниҳоят Мўғулистон хони Юнусхон қўл остига ўтди. Мўғулистоннинг Чиғатой хонлари Шайбонийхон бошчилигидаги қўшинлар келгунча шаҳарни бошқариб турдилар. Шайбонийлар ҳокимияти Мовароуннаҳр ва Туркистонда қарор топиши билан XVI аср бошидан Тошкент ва Сирдарё музофотлари бу сулоланинг шимолий тармоғига мансуб хонлар томонидан бошқарилди.

  Ўзбекистоннинг ҳозирги пойтахти чегарасида олиб борилган археологик тадқиқотлар натижалари ва уларни тўлдирган ёзма ман балардаги маълумотлар, шунингдек, топонимик тадқиқотлар Тош кентнинг умумий қиёфасини тиклаш имконини беради. У дашт билан чегарадаги муҳим стратегик манзил қалъа, ХIV-ХVI асрларда йирик ҳунармандчилик ва савдо маркази бўлган.

  Бу даврда Тошкент шаҳристони девор билан ўралган қалъа ва шаҳар атрофларидан ташкил топган. Шаҳристонда бир-бирига туташ тураржой биноларидан ташқари асосий бозор майдони — ўртасида ҳовузи бўлган Регистон, масжид ва мадраса, карвонсаройлар, хаммомлар жойлашганди.

  Шаҳардаги асосий қурилишлар суфийликнинг нақшбандия тариқати вакили — шайх Хўжа Аҳрор номи билан боғлиқ бўлиб, у ўз замонасининг сиёсий ҳаётига сезиларли таъсир кўрсатган эди. Тошкент атрофларидаги кўплаб ерларга, шаҳардаги дўконлар ва хонадонларга эгалик қилиб, бадавлат бўлган. Шаҳар жоме масжидидан ташқари, яна иккита масжид, иккита мадраса ва Кўкча даҳасидаги Кўпчилик маҳалласи кўприги қурилишини унинг номи билан боғлайдилар.

  Шаҳар ҳаётида ҳунармандчилик ишлаб чиқариши жуда муҳим аҳамият касб этган. Соҳа тармоқлари шаҳар эҳтиёжини қондириш билан бирга, кўчманчи даштликлар билан савдо килиш учун моллар етказиб берарди.

  Шаҳар ҳунармандлари темир, кумуш, қўргошин, ферузага бой бўлган Шош тоғларидаги конлардан олинган хом ашёни қайта ишлардилар. Бу тоғларнинг маъданга бойлиги тўғрисида XIV асрда Ҳофизи Абрў гувоҳлик беради. Икки аср кейин шоир ва файласуф Зайниддин Восифий темир ва феруза конларидан хамон бойликлар қазиб олинаётганини таъкидлайди.

  Шаҳарда чорвадор хўжаликлар етказиб берган маҳсулотлар (тери, жун, суяк ва бошқалар) қайта ишланарди. Ҳунармандлар анъанага кўра, касб-корига мувофиқ маҳаллалар ва бозорларда жойлашган эди. Бу XIX аср шаҳар маҳаллаларининг номларида ўз аксини топган: Дегрезда қозон қуювчилар, Мисгарликда мисгарлар, Парчабофда кимхоб тўн тикувчилар, Эгарчида эгар ясовчи лар, Чархчида чархчилар, Темирчиликда темирчилар, Заргарликда заргарлар яшаган ва ҳоказо.

  ХV-ХVI асрлардаги ҳунармандлар устахоналари ва буюмларининг қолдиқлари археологлар томонидан, асосан, шаҳарнинг марказий, ғарбий ва жанубий қисмларидан топиб ўрганилган. Бу жойларда кулоллар ва ғишт қуювчилар, шишадамгирлар ва мисгарлар яшашган.

  Шаҳар ҳунармандчилигининг асосий маҳсулотларини рўзғорда ишлатиладиган сирли идишлар ташкил этиб, улар аввалги мўғул даврига мансуб сополдан кескин фарқ қиларди. Ундаги безак санъати ва идишларга гул солиш усули янги йўналишга мансуб бўлиб, бу йўналиш Ўрта Осиёнинг барча етакчи кулолчилик марказларида XIV асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб шаклланган эди. Буни мутахассислар, одатда, Амир Темур давлатининг пойтахти Самарқанд билан боғлайдилар. Безакларнинг янги шакллари, яъни ҳаворанг кобальт безаклар ва мовий тиниқ ранг бериш одат тусига кирди. Технологияда янги усулларнинг жорий этилиши ва умуман ҳамма жойда янги усулнинг тарқалишининг ўзи уларнинг улкан маданий ва иқтисодий макон яратилганлигининг самараси, бу макон доирасида ана шундай ютуқларга эришиш имконини берди. Кобальтли безак усулида ишланган идиш Мин сулоласи давридаги хитой чиннисига тақлидан ясаларди. Хитой чинниси XIV асрда Мовароуннаҳрга кириб келиб, сарой муҳитида урф бўлиб қолган эди. Самарқандда бу усулнинг ажойиб наъмуналари яратилди. Пойтахтдаги намуналарга тақлид қилиш чекка ҳудудларга ҳам тарқалди. Тошкент кулолчиларининг маҳсулотларида хитойликлар маҳоратини ўзлаштирилганлиги яқкол сезилиб туради. Уларда таниш унсурлар "учқур оху", нилуфар, тўлқинлар, булутлар ва айниқса, жониворларнинг табиат қўйнидаги тасвири сузаётган ўрдакчалар, қарқара, парвоздаги турна сингарилар акс этган. Қушлар ҳаётий қилиб, нафис ишланган, шу билан бирга усталарнинг уқувсизлигини кўрсатиб қўядиган дағал ижролар ҳам учрайди.

  Маҳаллий ҳунармандларнинг буюмларидан ташқари шаҳарда Хитой, Эрон, Ҳиндистондан савдогарлар олиб келадиган моллар ҳам сероб бўлиб, бу моллар кейинчалик доимий савдо қизиб турадиган Олтин Ўрда бозорларига олиб ўтилган.

  XV асрда Олтин Ўрда пойтахти Саройдан бошланиб Устюрт орқали Урганч, Ўтрор, Тошкент, Олмалиқ ва у ёғига Хитойга олиб борувчи савдо йўли фаолият юритган. Бу асосий йўлнинг тармоқлари Урганчдан Бухорога, Самарқанд, Амул ва Хуросонга борарди. Ўтрордан Сирдарё соҳили бўйлаб йўл Шош вилоятига ва Хуросонга чўзилган эди. Ана шу вақтнинг ўзида Тошкентдан Чордарага, ундан ўтиб Сирдарёнинг сўл қирғоғи бўйлаб, Оққўрғондан ўтиб, Саброн орқали Ясси Туркистонга олиб борувчи карвон йўли билан туташиши муҳим аҳамиятга эга бўла бошлайди. Темурийлар бошқарган Тошкентнинг катта ҳудудни эгаллаган шаҳар атроф қишлоқларидаги чорбоғлар, боғлар ва экинзорлар орасида ҳам ҳунармандчилик устахоналари, бозорлар ва карвонсаройлар жойлашган эди. Бундан ташқари, шаҳар атрофидаги қадамжолар ва эски қишлоқларда вужудга келган бир неча ёдгорликлар эътиборга моликдир.

  Жумладан, шаҳар деворидан шимолда, Кайковус ариғидан сув ичадиган жойда X аср илоҳиётчиси Абубакр Муҳаммад Қаффол Шоший мақбараси жойлашган бўлиб, бу табаррук зот номини 300 йилдан кейин Жамол Қарший тилга олган. Мақбара муқаддас қадамжолардан бири бўлиб келган. XVI асрда мақбаранинг янги биноси қурилган.

  XIII аср охири ва XIV асрда Мовароуннаҳр ва Туркистонда суфийлар ҳамда азиз авлиёларнинг қадамжоларига сиғиниш кенг тарқалди. Суфийлар кўп соҳаларда сунний уламоларини сиқиб чиқарадилар. Туркий элатлар орасида дарвиш зоҳидларнинг яссавийлик тариқати айниқса, кенг тарқалган эди. Бу тариқат асосчиси XII асрда яшаган Аҳмад Яссавий бўлган. Мовароуннаҳрда эса нақшбандия тариқати ва унинг асосчиси Баҳоуддин Нақшбанднинг (1389 йилда вафот этган) шуҳрати ортди. Амир Темур муқаддас шайх ва суфийларга ҳомийлик қилган ҳамда ёдгорлик бинолари  мақбаралар, жоме масжидлари, суфийликнинг ривожланиши туфайли ҳаётга даъват этилган дарвишлар ҳужралари хонақоҳларни қуришга ижозат берган. Унинг бу борадаги фаолияти Тошкентда сезиларли из қолдирган.

  Тошкентнинг ғарбий чеккасидаги юқорида қайд этилган Орифон қишлоғи шаҳар таркибига кирди. Бу ерда Зайниддин бобо номи билан боғлик қадамжо вужудга келди. Унинг қабри устига қурилган чоғроқ чортоқ Амир Темур фармойиши билан XIV аср охирида мақбарага айлантирилди.

  Тошкент яқинида, шунингдек, Хўжа Аҳмад Яссавий муридларидан бири Зангиота Ойхўжа ибн Тошхўжа ва унинг хотини Анбарбиби мақбарасини ўз ичига олган суфийлик мажмуаси ҳам Амир Темурнинг ҳомийлигида қуриб битказилган, деб ҳисобланади.

  Яна бир хотира ёдгорлик мажмуаси Тошкентнинг шарқий чеккасида шайх Хўжа Аҳрор ҳомийлигида унинг қариндоши Шайх Хованди Тоҳур (1355 йилда вафот этган) қабри ёнида барпо этила бошланди. Аввал шайхнинг мақбараси бунёд этилди. XV асрда мажмуа Қалдирғочбий мақбараси билан тўлдирилган ва шу аср охирида Тошкент ҳукмдори Юнусхон шарафига ёдгорлик биносини қуриш билан ниҳоясига етказилди.

  Тошкент меъморчилик қурилиш мактаби мутахассисларнинг фикрига кўра, Ўрта Осиёга хос анъаналарнинг умумий йўналишида ривожланган бўлсада, пойтахт Самарқанднинг ҳашаматли меъморчилигидан фарқ қилмасди. Қурилишларни режалаштириш ва муҳандислик ечимлари Темурийлар даври ижодий тафаккурининг энг яхши ютуқларига жавоб берарди. Бу Туркистоннинг шимолидаги Хўжа Аҳмад Яссавий мақбарасида ўзини намоён этди.

  Амир Темур ва темурийлар даврида маданият ҳар жиҳатдан гуллаб яшнаган давр эди. Темурий шаҳзодалардан кўпчилигининг саройларида адабий бадиий муҳит шаклланган бўлиб, Шарқнинг йирик алломалари фаолият олиб борарди. Тошкент чекка ҳудудда жойлашганлигига қарамай, маданий марказлардан бири сифатида маданият, фан ва адабий ижоднинг умумий юксалишига ўз ҳиссасини қўшди. Жумладан, XIII-XIV асрнинг бошида яшаган шоир ва йирик тарихчи олим Абу Сулаймон ал-Банокатий номи машҳурдир. У жаҳон мамлакатлари тарихига оид "Тарихи Банокатий" асарини ёзиб қолдирган.

  XV асрнинг машҳур олими Ҳомиддин Тошкандий шу ерда туғилиб ўсган бўлиб, у файласуф, тилшунос ва шоир эди. У кўп олимларнинг асарларига, шу жумладан, араб тили грамматикасига бағишланган шарҳлар ёзган. Шарқнинг таниқли шоирларидан бири Бадриддин Чочий (XII аср охири) ва олим ҳамда ҳаттот Жамшид Шоший (XIV аср) ҳам Шошда яшаб, ижод этганлар.

  Тошкент ижодий муҳити анъаналари бу ерда дастлаб Шайбоний султонлар саройида адабий тўгарак вужудга келтирди. Кейинги даврда эса унинг фаолияти ривожланишда давом этди. Шоир, хажвчи ва файласуф Зайниддин Восифий (1485/86 1566) Тошкентга келиб, бу ерда ўзининг иккинчи ватанини топди. У Тошкент ҳақида мадҳиялар ҳамда қимматли тарихий асарлар ёзиб қолдирган. Унинг Тошкентни таърифлаган қуйидаги мисралари бор:

Бир диёрки, анда сунбулу раъно,

Халқин жаҳон айтар мардуми доно.

Андоқ бир шаҳарки жаннатмакондир,

Ҳижолатдин жаннат сийнаси қондир.

Бу кентни ким кўрса асло жилмагай,

Жаннат неъматларин орзу қилмагай.

Бўлак юртларда гар бўлгунг бахтиёр,

Бунда гадолик беҳ, этгил ихтиёр.

Муборак тупроғи мисли тўтиё,

Суйи раҳмат суйидин хўброк, гўё.

Тупрозин гардлари етса фалакка,

Бўлгудек тўтиё чашми малакка.

Шунинг чун елуни элтиб осмона

Атру упа қилур ҳуру ғилмона,

Суйи қаршисида оби ҳаёт ҳеч, 

Зулмат сари кетсин, шармандадан кеч.

Ҳизр гар суйидан хабар топсами, 

Зулматни тарк этур, ҳам қолмас ғами.

Балки аввал излаб топган бўлса ул,

Оби ҳаёт таркин айлаган буткул.

Топ-тоза зилолдек Парак дарёси,

Салсабил нархига монанд қиёси.

Остидаги тошлар дурдан қолишмас, 

Дурлар бозорида нархи ҳеч тушмас.

Насими гўёки Исонафасдир, 

Анга етмоқ Масиҳога ҳавасдир.

Теграсин қуршаган гўзал чорбоғлар, 

Алардин эрамнинг кўксида доғлар.

Боғларин васфина агар киришсам,

Ёддан кўтарилур беҳишту Эрам.

(Форсийдан Наим Норқулов таржимаси).

Шундай қилиб, XIV аср бошларига келиб Тошкент ўз аҳолисининг аввалги сонини тиклади. Шаҳар унинг музофотини ташкил қилувчи қишлоқлар билан ўралган эди. У мусулмон маданияти маркази сифатидаги аввалги шуҳратига қайта эга бўлди.

 Бу даврга келиб кучли сиёсий инқирозни бошдан кечираётган собиқЧиғатой улуси бир-бири билан рақобатлашган иккита хонликка бўлинди. Шарқий қисми маркази Или дарёси ёқасига жойлашган Мўғулистон бўлиб, у мўғулларнинг кўчманчилик анъанасига содиқ қолган ва чингизий хонлар томонидан бошқариларди. Бошқа қисми Мовароуннаҳрда амирлар (турк мўғул уруғларининг вакиллари) ҳукмронлиги чингизийлар ўрнини эгаллагач, хукмдорлар кўчманчиларнинг ўтроқлашувию ва шаҳарларнинг ривожланишига ҳамда кўчманчи аҳолининг исломлашувига имконият яратиб бердилар.

Сирдарё бўйи ҳудудлари у ердаги шаҳарлар билан бирга чегара минтақаси бўлиб қолди. Бу ерда иккала хонлик манфаатлари доимо тўқнаш келиб, уларнинг бир-бирига босқинлик қилувчи қўшинлари Тошкент воҳасидан ўтиб турарди. Бундай тўқнашувларда биринчи марта Амир Темур ўзини намоён этди. У 1365 йилда Тошкент яқинида амир Ҳусайн билан биргаликда мўғул қўшинларига қарши бўлган жангда иштирок этади. Шундан сўнг Тошкент ва Сирдарё бўйидаги бошқа кўп шаҳарлар Амир Темурнинг  доимий диққат марказида бўлди.

Амир Темур бутун Мовароуннаҳр ҳукмдори бўлгач (1370), ўз ҳокимиятини Сирдарё ортидаги чегара минтақаларга ёйди ва бу ердаги шаҳарлар унинг Дашти Қипчоқ (Сирдарёдан шимолга томон, Урал, Иртиш ва Чу дарёлари оралиғидаги ҳудуд) ҳамда Мўғулистонга қарши ҳаракатларида таянч нуқталари бўлиб қолди. АмирТемур 1361, 1363 1364, 1365, 1370, 1375, 1389 ва 1390 1391 йиллардаги шимолга юришлари вақтида Тошкентда бир неча марта бўлган. 1396 ва 1397 йилларда Амир Темур суфий шайх Хўжа Аҳмад Яссавий шарафига меъморий мажмуа биноларини бунёд этишда шахсан қатнашиш учун Тошкент орқали Ясси   Туркистонга борган. Амир Темур 1404-йил охирги марта Тошкентда бўлди. Бундан олдин улкан салтанатининг шимолий шарқий ўлкаларини ёш набираларига Шоҳрухнинг ўғилларига бўлиб берди. Сирдарё бўйидаги шаҳарлар ва Мўғулистонда алоҳида вилоят ташкил этилди. Унинг маркази Тошкент шаҳри бўлиб, вилоятга тўқкиз ёшли набираси Улуғбекни ҳоким этиб тайинлади.

Шундай қилиб, Амир Темур сиёсатида Сирдарё бўйи шаҳарлари тизими салтанат чегарасида таянч истеҳком вазифасини бажарди. Бунда қўшинларни тартибли жойлаштириш, аскарлар ва отларни озик-овқат ва ем-хашак билан таъминлаш мумкин бўларди. Шу сабабли бу ердаги деҳқончиликни қўллаб кувватлашга, шаҳарларнинг, шу жумладан, Тошкентнинг мудофаа деворларини тиклаш ёки қайта қуриш, шунингдек, қўшимча қалъалар бунёд этишга алоҳида эътибор берилди. Амир Темур 1405-йил бошида Ўтрорда вафот этгандан сўнг, темурий шаҳзодалар ўзаро ҳокимият масаласини ҳал қилдилар. Амир Темурнинг набираси Халил Султон Тошкентни қамал қилгандан сўнг қўлга киритди.

Кейинчалик Тошкент Улуғбекка бўйсунди, у Сирдарё бўйидаги ўзгарувчан вазиятни муттасил ўз назорати остида тутмоғи лозим эди. Улуғбек Тошкент орқали ўтиб, Дашти Қипчоқ кўчманчи қабилаларининг ҳужумига қарши бир неча ҳарбий юришлар қилди (1416,1417,1425-йиллар). Сўнгги юриш Улуғбекнинг асосий ҳарбий ютуғи бўлди, лекин у лашкарбошиликдан кўра кўпроқ "тахтда ўтирган олим" эди.

XV асрнинг иккинчи ярмида Тошкент қўлдан-қўлга ўтиб турди: кўчманчи ўзбеклар хони Абулхайр (1428 1468 йиллар) томонидан қисқа муддатда босиб олинди. Сўнг турли темурийзода ҳукмдорларга бўйсунди ва ниҳоят Мўғулистон хони Юнусхон қўл остига ўтди. Мўғулистоннинг Чиғатой хонлари Шайбонийхон бошчилигидаги қўшинлар келгунча шаҳарни бошқариб турдилар. Шайбонийлар ҳокимияти Мовароуннаҳр ва Туркистонда қарор топиши билан XVI аср бошидан Тошкент ва Сирдарё музофотлари бу сулоланинг шимолий тармоғига мансуб хонлар томонидан бошқарилди.

Ўзбекистоннинг ҳозирги пойтахти чегарасида олиб борилган археологик тадқиқотлар натижалари ва уларни тўлдирган ёзма ман балардаги маълумотлар, шунингдек, топонимик тадқиқотлар Тош кентнинг умумий қиёфасини тиклаш имконини беради. У дашт билан чегарадаги муҳим стратегик манзил қалъа, ХIV-ХVI асрларда йирик ҳунармандчилик ва савдо маркази бўлган.

Бу даврда Тошкент шаҳристони девор билан ўралган қалъа ва шаҳар атрофларидан ташкил топган. Шаҳристонда бир-бирига туташ тураржой биноларидан ташқари асосий бозор майдони — ўртасида ҳовузи бўлган Регистон, масжид ва мадраса, карвонсаройлар, хаммомлар жойлашганди.

Шаҳардаги асосий қурилишлар суфийликнинг нақшбандия тариқати вакили — шайх Хўжа Аҳрор номи билан боғлиқ бўлиб, у ўз замонасининг сиёсий ҳаётига сезиларли таъсир кўрсатган эди. Тошкент атрофларидаги кўплаб ерларга, шаҳардаги дўконлар ва хонадонларга эгалик қилиб, бадавлат бўлган. Шаҳар жоме масжидидан ташқари, яна иккита масжид, иккита мадраса ва Кўкча даҳасидаги Кўпчилик маҳалласи кўприги қурилишини унинг номи билан боғлайдилар.

Шаҳар ҳаётида ҳунармандчилик ишлаб чиқариши жуда муҳим аҳамият касб этган. Соҳа тармоқлари шаҳар эҳтиёжини қондириш билан бирга, кўчманчи даштликлар билан савдо килиш учун моллар етказиб берарди.

Шаҳар ҳунармандлари темир, кумуш, қўргошин, ферузага бой бўлган Шош тоғларидаги конлардан олинган хом ашёни қайта ишлардилар. Бу тоғларнинг маъданга бойлиги тўғрисида XIV асрда Ҳофизи Абрў гувоҳлик беради. Икки аср кейин шоир ва файласуф Зайниддин Восифий темир ва феруза конларидан хамон бойликлар қазиб олинаётганини таъкидлайди.

Шаҳарда чорвадор хўжаликлар етказиб берган маҳсулотлар (тери, жун, суяк ва бошқалар) қайта ишланарди. Ҳунармандлар анъанага кўра, касб-корига мувофиқ маҳаллалар ва бозорларда жойлашган эди. Бу XIX аср шаҳар маҳаллаларининг номларида ўз аксини топган: Дегрезда қозон қуювчилар, Мисгарликда мисгарлар, Парчабофда кимхоб тўн тикувчилар, Эгарчида эгар ясовчи лар, Чархчида чархчилар, Темирчиликда темирчилар, Заргарликда заргарлар яшаган ва ҳоказо.

ХV-ХVI асрлардаги ҳунармандлар устахоналари ва буюмларининг қолдиқлари археологлар томонидан, асосан, шаҳарнинг марказий, ғарбий ва жанубий қисмларидан топиб ўрганилган. Бу жойларда кулоллар ва ғишт қуювчилар, шишадамгирлар ва мисгарлар яшашган.

Шаҳар ҳунармандчилигининг асосий маҳсулотларини рўзғорда ишлатиладиган сирли идишлар ташкил этиб, улар аввалги мўғул даврига мансуб сополдан кескин фарқ қиларди. Ундаги безак санъати ва идишларга гул солиш усули янги йўналишга мансуб бўлиб, бу йўналиш Ўрта Осиёнинг барча етакчи кулолчилик марказларида XIV асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб шаклланган эди. Буни мутахассислар, одатда, Амир Темур давлатининг пойтахти Самарқанд билан боғлайдилар. Безакларнинг янги шакллари, яъни ҳаворанг кобальт безаклар ва мовий тиниқ ранг бериш одат тусига кирди. Технологияда янги усулларнинг жорий этилиши ва умуман ҳамма жойда янги усулнинг тарқалишининг ўзи уларнинг улкан маданий ва иқтисодий макон яратилганлигининг самараси, бу макон доирасида ана шундай ютуқларга эришиш имконини берди. Кобальтли безак усулида ишланган идиш Мин сулоласи давридаги хитой чиннисига тақлидан ясаларди. Хитой чинниси XIV асрда Мовароуннаҳрга кириб келиб, сарой муҳитида урф бўлиб қолган эди. Самарқандда бу усулнинг ажойиб наъмуналари яратилди. Пойтахтдаги намуналарга тақлид қилиш чекка ҳудудларга ҳам тарқалди. Тошкент кулолчиларининг маҳсулотларида хитойликлар маҳоратини ўзлаштирилганлиги яқкол сезилиб туради. Уларда таниш унсурлар "учқур оху", нилуфар, тўлқинлар, булутлар ва айниқса, жониворларнинг табиат қўйнидаги тасвири сузаётган ўрдакчалар, қарқара, парвоздаги турна сингарилар акс этган. Қушлар ҳаётий қилиб, нафис ишланган, шу билан бирга усталарнинг уқувсизлигини кўрсатиб қўядиган дағал ижролар ҳам учрайди.

Маҳаллий ҳунармандларнинг буюмларидан ташқари шаҳарда Хитой, Эрон, Ҳиндистондан савдогарлар олиб келадиган моллар ҳам сероб бўлиб, бу моллар кейинчалик доимий савдо қизиб турадиган Олтин Ўрда бозорларига олиб ўтилган.

XV асрда Олтин Ўрда пойтахти Саройдан бошланиб Устюрт орқали Урганч, Ўтрор, Тошкент, Олмалиқ ва у ёғига Хитойга олиб борувчи савдо йўли фаолият юритган. Бу асосий йўлнинг тармоқлари Урганчдан Бухорога, Самарқанд, Амул ва Хуросонга борарди. Ўтрордан Сирдарё соҳили бўйлаб йўл Шош вилоятига ва Хуросонга чўзилган эди. Ана шу вақтнинг ўзида Тошкентдан Чордарага, ундан ўтиб Сирдарёнинг сўл қирғоғи бўйлаб, Оққўрғондан ўтиб, Саброн орқали Ясси Туркистонга олиб борувчи карвон йўли билан туташиши муҳим аҳамиятга эга бўла бошлайди. Темурийлар бошқарган Тошкентнинг катта ҳудудни эгаллаган шаҳар атроф қишлоқларидаги чорбоғлар, боғлар ва экинзорлар орасида ҳам ҳунармандчилик устахоналари, бозорлар ва карвонсаройлар жойлашган эди. Бундан ташқари, шаҳар атрофидаги қадамжолар ва эски қишлоқларда вужудга келган бир неча ёдгорликлар эътиборга моликдир.

Жумладан, шаҳар деворидан шимолда, Кайковус ариғидан сув ичадиган жойда X аср илоҳиётчиси Абубакр Муҳаммад Қаффол Шоший мақбараси жойлашган бўлиб, бу табаррук зот номини 300 йилдан кейин Жамол Қарший тилга олган. Мақбара муқаддас қадамжолардан бири бўлиб келган. XVI асрда мақбаранинг янги биноси қурилган.

XIII аср охири ва XIV асрда Мовароуннаҳр ва Туркистонда суфийлар ҳамда азиз авлиёларнинг қадамжоларига сиғиниш кенг тарқалди. Суфийлар кўп соҳаларда сунний уламоларини сиқиб чиқарадилар. Туркий элатлар орасида дарвиш зоҳидларнинг яссавийлик тариқати айниқса, кенг тарқалган эди. Бу тариқат асосчиси XII асрда яшаган Аҳмад Яссавий бўлган. Мовароуннаҳрда эса нақшбандия тариқати ва унинг асосчиси Баҳоуддин Нақшбанднинг (1389 йилда вафот этган) шуҳрати ортди. Амир Темур муқаддас шайх ва суфийларга ҳомийлик қилган ҳамда ёдгорлик бинолари  мақбаралар, жоме масжидлари, суфийликнинг ривожланиши туфайли ҳаётга даъват этилган дарвишлар ҳужралари хонақоҳларни қуришга ижозат берган. Унинг бу борадаги фаолияти Тошкентда сезиларли из қолдирган.

Тошкентнинг ғарбий чеккасидаги юқорида қайд этилган Орифон қишлоғи шаҳар таркибига кирди. Бу ерда Зайниддин бобо номи билан боғлик қадамжо вужудга келди. Унинг қабри устига қурилган чоғроқ чортоқ Амир Темур фармойиши билан XIV аср охирида мақбарага айлантирилди.

Тошкент яқинида, шунингдек, Хўжа Аҳмад Яссавий муридларидан бири Зангиота Ойхўжа ибн Тошхўжа ва унинг хотини Анбарбиби мақбарасини ўз ичига олган суфийлик мажмуаси ҳам Амир Темурнинг ҳомийлигида қуриб битказилган, деб ҳисобланади.

Яна бир хотира ёдгорлик мажмуаси Тошкентнинг шарқий чеккасида шайх Хўжа Аҳрор ҳомийлигида унинг қариндоши Шайх Хованди Тоҳур (1355 йилда вафот этган) қабри ёнида барпо этила бошланди. Аввал шайхнинг мақбараси бунёд этилди. XV асрда мажмуа Қалдирғочбий мақбараси билан тўлдирилган ва шу аср охирида Тошкент ҳукмдори Юнусхон шарафига ёдгорлик биносини қуриш билан ниҳоясига етказилди.

Тошкент меъморчилик қурилиш мактаби мутахассисларнинг фикрига кўра, Ўрта Осиёга хос анъаналарнинг умумий йўналишида ривожланган бўлсада, пойтахт Самарқанднинг ҳашаматли меъморчилигидан фарқ қилмасди. Қурилишларни режалаштириш ва муҳандислик ечимлари Темурийлар даври ижодий тафаккурининг энг яхши ютуқларига жавоб берарди. Бу Туркистоннинг шимолидаги Хўжа Аҳмад Яссавий мақбарасида ўзини намоён этди.

Амир Темур ва темурийлар даврида маданият ҳар жиҳатдан гуллаб яшнаган давр эди. Темурий шаҳзодалардан кўпчилигининг саройларида адабий бадиий муҳит шаклланган бўлиб, Шарқнинг йирик алломалари фаолият олиб борарди. Тошкент чекка ҳудудда жойлашганлигига қарамай, маданий марказлардан бири сифатида маданият, фан ва адабий ижоднинг умумий юксалишига ўз ҳиссасини қўшди. Жумладан, XIII-XIV асрнинг бошида яшаган шоир ва йирик тарихчи олим Абу Сулаймон ал-Банокатий номи машҳурдир. У жаҳон мамлакатлари тарихига оид "Тарихи Банокатий" асарини ёзиб қолдирган.

XV асрнинг машҳур олими Ҳомиддин Тошкандий шу ерда туғилиб ўсган бўлиб, у файласуф, тилшунос ва шоир эди. У кўп олимларнинг асарларига, шу жумладан, араб тили грамматикасига бағишланган шарҳлар ёзган. Шарқнинг таниқли шоирларидан бири Бадриддин Чочий (XII аср охири) ва олим ҳамда ҳаттот Жамшид Шоший (XIV аср) ҳам Шошда яшаб, ижод этганлар.

 



Печать Ўқилди: 4205


Ёш ўт ўчирувчилар мусобақаси
Қизлар тарбияси – муҳим масала
Сайтда фойдаланувчилар сони: 176
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 Ҳолати

   

      I – Чорак 2017 - йил

     

      II – Чорак 2017 - йил     

     

       III – Чорак 2017 - йил     

   

IV – Чорак 2017 - йил     

   

Кирувчи

8

11

 

 

Ижрода

1

2

 

 

Ижроси таъминланган

7

9

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар