tashkent.uz Tashkent.Uz - Тамаддун Сарчашмаларида
Фотогалерея
Видеогалерея
Тамаддун сарчашмаларида

  Тахминан уч минг йил илгари Тошкент вохасида дастлабки дсхкон жамоалари пайдо бўлган. Улар бир вақтнинг ўзида чор вачилик билан ҳам шуғулланишган. Текисликлар, адирлар ва тог ёнбағирлари хўжалик асосларини ҳар томонлама ривожлантириш учун жуда кулай шароит яратган. Ҳозир Тошкент шаҳри жойлашган вохадаги табиий сув тармоклари табиий суғоришга асосланган деҳқончиликни ривожлантириш учун имконият яратган. Текисликда ўтроқ яшаган илк аҳоли, ўша вақтларда оддий сунъий суғориш усуллари билан бирга, дарё ирмокдарининг ботқоқ жойларини жинзорга айлантирган ва хатто тошқин сувларни ҳам тўсиқлар билан жиловлаб улардан фойдаланган. Суғоришнинг бундай усули "кўрфазли" деб аталади. Табиийки, илк деҳқонларнинг қабилавий гуруҳлари кечаги чорвадорлар бўлиб, сув ҳавзалари яқинидаги ерларда ўтроқлашиб қолган одамлар эди. Воҳадаги дастлабки деҳқончилик Оҳангарон дарёси ва унинг ирмоклари ёқаларидан бошланган.

  Милоддан аввалги IX VII асрларда ҳозирги Туябўғиз сув омбори жойлашган ерда илк деҳқонлар зич жойлашган қўрғончалар пайдо бўлган.

  Уларга тегишли моддий маданият ёдгорликлари илк бор Бурганли сойидан топилган ва Бурганли маданияти деб аталган. Бу оддий қўрғонлар ёғоч деворли ва омонат ўралган ертўласимон турар жойларни ўз ичига олган. Ўртадаги турар жой хом ғиштли деворлар билан ўралган. Ўчоқ ва дон дун сақланадиган ўралари бўлган ҳар бир ертўлада битта оила яшаган бўлиши керак. Қўрғонлардаги аҳоли лойдан ясалган таги думалоқ идишдан фойдаланган, бу идишни матоли қолипда кўлда ясашган, яъни қум тўлдирилган қоп лой билан суваб чиқилган. Қуритилгандан сўнг қум тўкиб юборилган, шунинг учун хам бундай идишларнинг тагидаги мато излари кўзга ташланади. Бу идишларга нақш солинган ва куйдирилган. Дон эса тош ёрғучоқларда майдаланган. Бурганли қўрғонлари аҳолиси металлга усталик билан ишлов беришган. Улар тош қолипларда жездан пичоқ, ўроқ, ўқ ёй учлари ва бошка буюмларни ясаганлар.

  Қўрғонлар аҳолиси вақт ўтиши билан кўпайиб боришига деҳқончилик қулай имконият яратган. Айрим гуруҳлар ўзлари яшаб турган жойларни тарк этиб янги қулай ҳудудларни излаб кетганлар. Аста секин улар Қорақулдуқ ва Жўн ирмоклари бўйлаб Чирчиқ дарёси водийсининг бир қисмини, жанубда эса   Сирдарё бўйидаги ҳудудларни ўзлаштиришган. Тошкент ҳудудида ҳам шундай манзилгоҳ вужудга кела бошлаган. Унинг харобаларини археологлар Тошкент шаҳрининг Чоштепа кўчасидаги Шоштепа шаҳристони этагидан топиб ўрганганлар. Бу манзилгоҳ аҳолиси Жўн ирмоғи бўйида қўним топган. Ирмоқнинг сув юзаси деярли қиргоқ билан баробар бўлиб, сувни далаларга қийинчиликсиз чиқариш имконини берган. Тошкент ҳудудидаги дастлабки деҳқонлар ҳам ер тўлаларда яшашган. Улар ерга тош омочлар билан ишлов бериб, арпа ва буғдойнинг юмшоқ навларини экканлар, ҳосилни эса жез ўроқлар билан ўриб олишган. Дон эса, лой сувоқ қилинган ўраларда сақланган. Топилган кўпдан кўп ёрғучоқлар ғалла қандай усулда янчилганини кўрсатади. Шоштепа қўрғони аҳолиси асосан қўй ва эчкилар боқиб уларни тоғ яйловларда ўтлатишган. Шунингдек, хўжаликда от, эшак ва туялардан ҳам фойдаланилган.

  Қўрғон аҳолиси жез билан бир қаторда темирдан ҳам фойдаланишни ўзлаштира бошлаб, ундан иш қуроллари ясалган. Бу даврда тўқимачилик ҳам кенг ривожланган бўлиб, жун ва кунжут толасидан нафис ва дағал матолар тайёрланган.

  Бурганликлар табиат ва қосилдорлик кучларига сиғинишган. Бу жамият патриархал жамоавий муносабатлар босқичида бўлиб, қўрғон, чамаси ягона жамоага мос келарди. Бу патриархал муносабатлар ижтимоий тараққиётнинг шундай босқичи эдики, улар ҳакида зардуштийларнинг муқаддас китоби   Авестонинг қадимги қисмлари орқали тасаввур ҳосил қилиш мумкин.

  Шоштепа манзилгохидаги дастлабки қазиш ишлари натижасида аниқланган мажмуа Бурганли маданияти таракқиётининг иккинчи босқичига киритилиб, милоддан аввалги VI-IV асрларга оид деб хисобланган. Кейинги тадқиқотларда Шоштепадан Бурганли кўрғони даврини қайта кўриб чиқиш ва аниқлаштириш имконини берувчи бир қанча янги материаллар топилди. Чунончи, бу ўринда бурганли мажмуасидан топилган, лекин аввалгиларидан кескин фарк килувчи сопол эътиборни тортади. Бу тўртта қўлда ясалган идишларнинг парчаларидир.

  Уларнинг иккитаси сиртидаги қора кулранг ва қора доғлар, қора ранг синиғида бўлиб, унга майда тароқсимон колипда нақш туширилган. Бу эгри бугри чизиқлар ва қийшиқ нақшлар, шунингдек, меандр (қийшиқ ёки синиқ чизиқли жимжимадор нақш) бўлиши мумкин. Бир оз пардоз излари ҳам кўзга ташланади.

  Учинчи парча сарғиш   лой рангли идишга тегишли бўлиб, у тирноқ излари ботирилган безак билан қопланган.

  Тўртинчи парчадаги безак излари қизғиш ғишт рангда бўлиб, у қабариқ чизиқли колипда босилган. Ҳамма парчалар тадқиқотчиларга яхши маълум бўлган жез даври дашт чорвадорлари маданияти идишларига тааллуқлидир. Бу маданият ёдгорликлари манзилгоҳлар, қабристонлар ва алоҳида наъмуналар шаклида турли даврларга оид бўлиб, Тошкент воҳаси ва Тошкент шаҳри ҳудудидан топилган. Тошкент шаҳри ҳудудидан кунгурадор безакли, таги ясси хум илк бор шаҳарнинг шарқида жойлашган "Ни кифоров ерлари" деб аталган қўрғон қабристондан топилган. Чил духтарон кадимий қабристони (шампан виноси заводи яқинида) ўралардан таги ясси хум, мунчоқ ва жез тақинчоқлар кавлаб олинди. Қорақамиш ариғи яқинидаги манзилгоҳдан эса йирик кунгурадор нақш туширилган таги ясси сопол йиғиб олинди. Бу ашёвий далиллар милоддан аввалги II минг йилликнинг ўрталари ва иккинчи ярмига тааллуқли деб, белгиланди. Улар жез давридаёк Тошкент шаҳри худудида ўзларининг манзилгоҳ ва қабристонлари бўлган чорвадор аҳоли яшаганлигидан далолат беради.

  Шоштепадан Бурганли сопол идишлари мажмуасига оид топилган идиш парчалари юқорида кўрсатилган майда кунгурали ҳамда тирноқ ботиқли кўринишидаги ва қийшиқ ўймали нақшлардан анча фарқ қилади. Бу хилдаги сопол Қозоғистоннинг Беғози дандибой маданияти ёдгорликларига ўхшайди. Бу кулранг сарғиш рангли, қўлда ясалиб, силлиқланган, майда кунгурадор нақшлар туширилган таги ясси идишдаги қийшиқ нақш тирноқ ботиқли усулидаги безакларда Бурганли маданиятига хос баъзи ўхшашликлар мавжуд. Айниқса, безакларда нақшли усулнинг пайдо бўлиши диққатга сазовордир. Тадқиқотчиларнинг кўпчилиги бу маданиятни милодгача бўлган Х-VII асрларга тегишли деб хисоблайдилар. Меандр типидаги нақшни эса бир мунча аввалги даврга (милод дан авалги XII асргача) оид деб белгилаш мумкин, бироқ у милоддан аввалги IХ-VII асрлардаги Шарқий Оролбўйи сўнги жез даври ашёлари орасида учрайди.

  Дашт жез маданиятига оид сопол парчаларидан ташқари Шоштепа ётиқларидан топилган ашёлар орасида бошга тақиладиган зеб зийнатлар учрайди. Бу тақинчоқлар милоддан аввалги II минг йилликнинг биринчи чорагида яшаган қабилалар орасида урф бўлган. Шулардан бири бир ярим айлана қилиб ўралтан ясси шаклдаги олтин болдоқ (диаметри тахминан 1,9 см) дир. У, кейинги даврлардаги қурилиш ишлари натижасида текислаб юборилган тепаликдаги қатламдан топилган. Шокилалар типига хос бу хилдаги зеб зийнатлар ғарбда Трансильваниядан, шарқда Олтойгача тарқалган. Бундай тақинчоқлар Евросиёнинг кўпгина мадаииятла рига хосдир, лекин хар қайси жойда уни ўзига хос тарзда тақилган. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бу муҳим этнографик белги ҳисобланади. Бу каби ашёлар Беғози дандибой маданияти мажмуасида ҳам учрайди. Болдоқларнинг бир неча донасини тасмачага шода килинган намунаси кўмиб қўйилган жойдан топилган. Улар тақиладиган тақинчокларгина эмас, балки мураккаброқ бош кийимларга қадалганлигига ишонч ҳосил қилиш мумкин. Айниқса, Марказий Қозоғистоннинг Жиланда деган жойидаги қабристондан чиққан болдоклар, бизнинг топилмамизга яқинроқ туради. У жойдаги болдоқлар тўрттадан қилиб учидан жез ҳалқага ўтказиб қўйилган. Улар милоддан аввалги Х VIII асрларга оид деб белгиланган.

  Бурганли қўрғончасидан топилган ашёлари орасида бор бўйига тешикчалар қилинган жез найча эътиборга сазовордир. Бу буюмга айнан ўхшаш ашёлар, Марғиёна (Туркманистоннинг жанубида) ва Белужистоннинг Пирак деган жойидаги Бактрия Маргиёна археологик мажмусида учрайди. Улар милоддан аввалги I минг йилликнинг биринчи ярмига оид деб белгиланган.

  Шоштепадан Бурганли мажмуасига оид буюмларнинг топилганлиги ўтроқ деҳқонлар бурганликлар ва дашт чорвадорлари маълум вақтда ёнма ён яшаганликларидан далолат беради. Бу мисол Шоштепадаги бурганли кўрғончасининг камида милоддан аввалги IX VII асрларгача кадимийлашганини исботловчи муҳим далил ҳисобланади. Уни Оҳангарон воҳасидаги бурганли қўрғонлари билан замондош дейишга асос бўлади.

  Тошкент воҳаси тарихининг кадимий босқичлари тўғрисида археологик қазиш ишлари маълумотлар берса, бу ҳудуднинг милоддан аввалги VI асрдан кейинги тарихини гавдалантиришда ёзма манбалардаги маълумотларга таяниш мумкин. Булар, аввало, юнон ва рим муаллифларининг маълумотлари бўлиб, уларда Ўрта денгизи шарқий чегараларидан узоқларда яшаган қабила ва халқлар тўғрисида ҳикоя қилинган. Бу маълумотларга кўра, Сирдарёнинг қадимги номи Яксарт эканлиги аён бўлди. Хитой йилномаларида бу дарё милоддан аввалги II асрдан кейин Йаоша ёки Инжу дарёси деб атаб келинган. Айрим маълумотларни Аҳамонийлар сулоласидан бўлган Эрон шоҳлари қолдирган битикларда, шунингдек, Авестодан ҳам топиш мумкин.

  Қадимий манбалар Сирдарё ҳавзасини сак қабилалари тарқалган худудлардан деб ҳисоблайди. Бу жойлар Евросиёдаги скиф қабилаларининг улкан худудларининг бир қисми бўлган. "Тарих отаси" — юнон тарихчиси Геродот милоддан аввалги V асрда "Сак лар скифлардир",   деб таъкидлаганди. "Суғдиёна ортида (Зарафшон водийси ва Сирдарёнинг сўл қирғоғи), саклар яшайди, улар ўқ ёй билан жанг килишади, дунёда энг моҳир мерганлардан ҳисобланишади, ўқ ёйларини беҳуда отмайдилар",   дея қўшимча килади Дионисий Периэгет. Яксарт ортидаги саклар тўғрисида Страбон ва Плиний ҳам маълумот берганлар.

  Қадимги форс битиклари сакларнинг бир неча гуруҳларини эслатади. Улар қаторига Сирдарё орти "тиграхауда саклари" (найза қалпоқли саклар), ёки "хаомаварга саклари", маросим тантаналарига маст қиладиган хаома ичимлиги тайёрловчи сакларни қўшадилар. Зардуштийларнинг муқаддас китоби   Авестода Яксарт ортидаги саклар "қудратли турлар" деб аталган.

  Қадимги муаллифлар Яксарт дарёсини жанубдаги суғдийларни шимолдаги саклардан ажратиб турувчи чегара деб кўрсатганлар. Лекин ўтроқ деҳқон ҳамда шаҳарликлардан фарқли равишда саклар кўчманчи ҳаёт тарзида кун кечирганлигини уқтирганлар. Аҳолининг муқим ўтроқлашиши, доимий қўрғончаларнинг пайдо бўлиши одатда шаҳарга ўтишнинг бошланиши ҳисобланади. Аммо Тошкент шаҳри ҳудудидаги Бурганли қўргончаси ривожланиб шаҳарга айлана олмаган. Оҳангарон дарёси воҳасидаги манзилгоҳларда ҳам шу ҳолат рўй берди. Одамлар ташлаб кетган бу манзилгоҳлар милоддан аввалги V — IV асрларгача харобага айланди. Ўз навбатида археологик қазиш ишларида аникланган бу факт ёзма манбаларга мос келади. Манбалар тахминан ана шу даврда халқларнинг Евросиё даштларида бир жойдан иккинчи жойга тинимсиз кўчиши бошлаганлигидан далолат беради. Натижада, сакларнинг кўп жихатлари яқин, шу билан бирга айрим фарқлари бўлган бир қанча маданиятлариаро қўшилиш, чамаси, қабилавий хилма хилликка мувофиқ кечди.

  Бурганлиларнинг маълум кисми сак қабилаларига сингиша бориб, кўчманчи чорвадор хўжаликка ўтди. Уларга хос маданият Оролдан бошлаб, Сирдарёнинг бутун ўнг соҳилида ва у ёғига Олтой ҳамда Шарқий Туркистонгача худудларда кенг ёйилди. Саклар маданиятининг Шоштепадаги ўрнини сакча усулдаги айрим сопол идишларгина эмас, балки бу маданиятларга хос бўлган буюмлар ҳам тасдиқлайди. Жумладан, жездан ишланган халқасимон сувлиқ топилмаси бунга мисол бўлади. Бундай идишнинг Евросиё даштларида милоддан аввалги VIII асрдан пайдо бўлганлиги қайд этилади. Жез буюмлар милоддан аввалги VI-V асрлардан бошлаб кенг тарқалган. Бу давр сўнгида ўқ ёйнинг уч парракли жез учи ҳам пайдо бўлиб, у Бурганли қўрғончаси остидаги аралаш қатламдан топилган.

  Кейинчалик Тошкент воҳасига ҳам янги қабилалар кириб келган. Уларнинг фаол кириб келиши, айникса, милоддан аввалги III асрдан Сирдарё орти минтақаларида кузатилади. Шоштепадаги Бурганли кўрғонининг нураб кетган харобалари кандайдир келганди гурухлар томонидан фақат ўша келгиндиларга хос кўмиш одати амал қиладиган кабристонга айланган. Қабрларни тадқиқ килган археологлар дафн буюми сифатида кабрга қўйилган нарсаларни топдилар. Бундай жез ойналар, тўкалар, зеб зийнатлар, темир пичоклар Жанубий Уралбўйи, Волгабўйи ва Оролбўйида яшаши аниқланган сарматларнинг археологик маданиятларига хос буюмларга кўп жиҳатдан ўхшайди. Шоштепада яшаган келгинди кўчманчиларнинг бу гурухлари юқорида кўрсатилган худудларда илгари яшаган кабилалар уюшмасидан келиб чиққан бўлиши мумкин.

  Бегона қабилаларнинг воҳага кириб келиши тўғрисидаги маъ лумотни, бизнингча, улар ўзлари билан "ўз" идишларини олиб келганлиги факти ҳам тасдиқлайди. Воҳалар чегарасида яшаган кўчманчилар эса одатда, ўтроқ аҳоли томонидан ясалган сопол идишлардан фойдаланган. Масалан, Жанубий Уралбўйидаги аниқланган топилмалар Уралбўйи ва Каспийбўйи кўчманчиларининг Ўрта Осиё зоналари чегараларидаги деҳқончилик билан шуғулланувчи аҳоли билан якин алоқалари бўлганлигини ана шу воҳаларга хос буюмларининг топилиши исботлайди.

  Бегона қабила гуруҳларининг Ўрта Сирдарё ҳудудига кириб келишини сакларнинг одатлари ва жиҳозларидан кескин фарқ қилувчи Шоштепада аниқланган қабрларнинг мавжудлиги билан изоҳлаш мумкин.

  Қадимда ҳам, ўрта асрларда ҳам халқларнинг кенг миқёсда кўчиб юриши ҳамиша иқлим ва табиий шароитларнинг ўзгариши билан боғлиқ бўлганлиги аникланган. Шу нарса кузатилганки, милоддан аввалги V-IV асрларда Жанубий Уралбўйида чорвадорларнинг ҳаёт кечириши учун қулай бўлган шарт шароитлар вужудга келган. Бу тадқиқотчилар фикрига кўра, бу ерда турли қабилалар тўпланиши сабабларидан бири бўлган, бу қабилалар умумий сарматлар номи билан машҳур бўлган. Кўчманчиларнинг тўпланиши демографик портлашга олиб келди. Бу ҳол, чамаси, сарматларнинг милоддан аввалги IV аср охиридан бошлаб нафақат ғарбга Волга, Кавказ ва Дон томонга, шу билан бирга жануби шарққа ҳам тўлқинсимон бўлиб, турли йўналишлар бўйича кўчишига олиб кел ди. Сарматлар тарихини ўрганган кўпчилик тадкикотчилар еармат ларнинг кандайдир қисми шаркдан келган қабилалар билан биргалиқда Ўрта Осиёдаги воқеаларда қатнашган, деб ҳисоблайдилар. Бир қатор тадқиқотчиларнинг қабилаларнинг бу қисмини манбаларда эслатиладиган дахлар билан боғлиқ деган нуқтаи назарини қабул қилиш мумкин. Даҳларнинг қудратли бирлашмаси милодгача бўлган IV асрга келиб Уралбўйи ва Оролбўйи даштларида етакчи мавқеини эгаллаган эди.

  Даҳлар тўғрисида милоддан аввалги 1 минг йиллик ўрталарида Геродот, шунингдек, Эрон манбалари эслатади. Александр Македонский (Искандар Макдуний) юришлари тарихчилари даҳларни македонияликларга қарши жангларда Доро қўшинлари таркибида жанг қилган дайлар деб аташади. Даҳларнинг зирҳли суворийлари, аслаҳалар ортилган баргустувон ёпинчиқли отларда Доронинг сара отлиқ аскарларини ташкил қилган. Улар Александрнинг отлиқ авангарди қаторида Ҳиндистонга юришида ҳам иштирок этишган. Манбалар (Страбон) дайларнинг дастлаб яшаган ҳудуди Оролдан шимоли ва Сирдарё бўйлари эканлигини аниқлаган. Бу ерларнинг анчагина қисми эндиликда савромат ва сармат маданиятлари ёдгорликлари сифатида маълум. Авестода даҳлар сайрим — савромат ва турлар билан бирга эслатилган. Бундан уларнинг ҳаммаси қачонлардир қўшни бўлганлигини англаш мумкин.

  Манбалар, даҳлар бошчилигидаги қабилалар бирлашмаси  конфедерацияга кирган қабилалар ҳақида бир қадар муфассал маълумот беради. Ана шу вақтдан бошлаб, даҳлар иттифоқидаги қабилаларнинг бир қисми дастлаб яшаб турган худудларини тарк этишган.

Айрим тадқиқотчилар, Чирикработ маданияти вакилларини даҳлар билан боғлашади. Сирдарё ирмоқлари тармоқланадиган қисмида вужудга келган бу маданият милоддан аввалги V аср охири   II асрга оид деб белгиланган. Бу ирмоқлар қурий бошлагач, хўжалигининг асосини ташкил қилувчи дехқончилик ва чорвачилик билан шуғулланган аҳоли қулай жойларни излаб, бу ер ларни ташлаб кета бошлаган. Археологик маълумотларга кўра, дахларнинг кўпчилик қисми кўчиб юрувчи чорвадор кўчманчилар бўлган. Айримлари эса — ўтроқ ва яримўтроқ хўжалик юритишган ва шаҳар манзилгоҳлари яратиш тажрибаси билан ҳам таниш бўлган, деган хулоса чиқариш мумкин.

Александрнинг Суғдиёнада Спитамен билан олиб борган жангларида даҳлар Спитаменнинг иттифоқчиси сифатида эслатилади ва манбаларда кўчманчилар деб кўрсатилади.

  Бу кўчманчиларнинг Яксарт атрофларида тўпланиши уларнинг жанубга кетиши билан боғлиқ. Кўчманчиларни қисувга олиш мақсадида лашкарбоши Демодамнинг уларга қарши ҳарбий экспедицияси уюштирилган дейиш мумкин. Экспедицияга сулола асосчиси Салавк I ва Шарқда у билан биргаликда ҳукмронлик қилувчи ўғли Антиох I жўнатилган. Ҳарбий экспедиция айрим тадқиқотчилар фикрига кўра, милоддан аввалги IV-III асрлар ўртасида ёки айримлар ҳисоблашича, милоддан аввалги 293 ва 281 йиллар ўртасида амалга оширилган. Демодам Яксарт дарёсидан кечиб ўтган ва "ёввойи"ларни вақтинча чекинтиришга муваффақ бўлган. Ўз ғалабалари шарафига қуёш худоси Аполлонга қурбонликлар қилган. Шу жойда, Яксарторти Антиохия шаҳрига ҳам асос солинган.

Чамаси, милоддан аввалги III асрдан Тошкент воҳасига энг қудратли қадимги конфедерациялардан бири бўлган дахлар бир лашмаеига кирувчи қабилалар гуруҳи кириб кела бошлаган. Бу кўчманчилар шу жойларда бўлганлиги хақида ўз изларини қолдиришган. Сўнг жануб томонга Амударёнинг ўрта оқимигача боришган. Милоддан аввалги II асрга оид Бабашов кабристонидаги қабрлар ичидан кўчиб келган қабилаларга хос моддий маданият мажмуасидан туяга муқаддас ҳайвон сифатида сиғиниш ашёси аниқланган. Шоштепа қабристонидан асосий артефакт ҳисобланувчи ётган ҳолдаги туя тасвири туширилган тўқанинг топилиши унинг Бабашов қабристонида ва қуйи Дон хамда Қора денгиз бўйидаги Донец худудида милоддан аввалги III-II асрлардаги дафн одатларига ўхшашлиги аниқланган. Бу ҳол этник қардош қабилаларнинг кенг ҳудуд бўйлаб ҳаракатланганлигидан далолат беради. Бу қабилалар Тошкент воҳаси орқали ўтиб, кейинги даврларда ҳам давом этган дашт халқларининг кўчиб юришини бошлаб берди.

  Тошкентдаги шаҳар маданиятининг илк босқичлари Сирдарё этакларидаги воҳалардан келган одамлар Тошкентнинг қадимги заминидаги шаҳарларнинг ҳақиқий бунёдкорлари бўлиб қолдилар. Улар ўзлари билан бирга хом ғишт ва пахсадан бино қуриш технологиясини олиб келдилар. Бу ерда гап Сирдарё этакларида яшаган даҳ кабилалари бирлашмасининг ўтроқ ва ярим ўтроқ ҳаёт кечирган қисми ҳақида бормоқда. Улар Қадимий Хоразм ва Ўрта Осиё жанубий вилоятларидан шаҳарсозлик маданиятлари таъсирида ўзларининг шаҳар маданиятини яратдилар. Бу Чирикработ деб аталувчи маданият Сирдарёнинг жанубий тармоғи ирмоқларидан дарёнинг Оролга қуйиладиган ҳудудигача шаклланган. У милоддан аввалги V асрнинг охири-II асрга оид деб аниқланган. Тадқиқотчилар бу ирмоқлар милоддан аввалги III аср давомидаёқ қуриб колганини қайд этганлар, бу ҳол аҳолининг яшаш, одатий хўжалик юритиш ва шаҳар қуриш учун бир мунча қулай жойларни излаб, ҳудудни тарк этишига сабаб бўлган. Бир бирини кесувчи "хочсимон" усулида қурилиб, доирага олинган ибодатхона ёдгорлик бинолари ана шу маданиятнинг ёрқин белгиларидан бири ҳисобланади. Бу қуёш рамзи ҳисобланиб, Чирикработ маданияти эгаларининг қуёшга сиғиниши ва оташпарастлигини кўрсатади. Ёзма манбаларнинг далолат беришича, Сирдарё ўнг қирғоғида яшовчи ўтроқ ва ярим ўтроқ халқлар қуёшга сиғинганлар ва унга отларни қурбонлик қилганлар. Буни милоддан аввалги V асрда Геродот ҳам қайд этган. Унинг сўзларига кўра қурбонликнинг моҳияти, худоларнинг энг учқурига, ҳайвонларнинг энг учқури инъом этилган. Массагетлар маликаси Тўмарис ҳам босқинчи аҳамонийлар подшоси Кирдан қасос олиш учун қуёшга топинган эди.

  Сирдарёнинг ўнг қирғоғида қўрғончалар билан ёнма-ён қуёшга ўхшаш қурилишлар бу қабилаларга хосдир. Хусусан, Чордара атрофларида топилган Оқтоба 2 шаҳарчаси шу жумладандир. Қуёш тасвирли шаҳар типидаги манзилгоҳ Шоштепада ҳам очилган бўлиб, унга Жўнариғи ёқасида асос солинган. Милоддан аввалги II асрга оид оригинал хочсимон режада қурилган бино айланма девор билан ўралган ва кўчманчилар қабристони устига бунёд этилган. Бино келгиндиларнинг яхлит манзилгоҳи тизимига кирган, бир вақтлар 20 25 га майдонни эгаллаган (ҳозир замонавий шаҳар қурилишлари ичида қолиб кетган). Бино атрофидаги айланма девор квадрат ёки тўртбурчак шаклидаги миноралар билан ҳимояланган. Иншоот учта мувозий бино ва учта айланма йўлакни ўз ичига олган. "Хоч"нинг ҳар қайси қанотида ҳам бинолар бўлган. Доира ичидаги айрим деворларга найзасимон туйнуклар қилинган. Ана шу бинода қазиш ишлари олиб борилаётганда археологлар хом ғишт деворлар, йўлак равоқлари ва гумбазли хоналарни аниқладилар. Уларнинг баъзи деворлари қизил рангга бўялгани кўзга ташланади. Бинонинг ғайриодатий тарҳи унинг махсус мақсадга мўлжалланганлиги оловга сиғинувчилар ибодатхонаси эканлигини англатади. Ибодатхона хоч ва доира қуёшнинг энг қадимги рамзларини уйғунлаштириш тамойили бўйича қурилган. Шоштепадаги хочсимон бинони ўрганиб шундай хулоса қилиш мумкинки, кўчманчи аҳоли ҳам, Тошкент воҳасидаги дастлабки шаҳарларда яшовчилар ҳам қуёшга сиғинганлар.

Аввалида бино олов билан боғлиқ ибодатхона учун мўлжалланган бўлиши мумкин. Кейинчалик бош суяги дафн этиладиган иншоот тусини олган. Бош суяги бошқа суяклар билан бирга ўртадаги бинога қўйилган. У дастлаб бир четда ёндирилган, сўнг куйиб бўлган қолдиқлари қабр бинога олиб келинган. Қўлда ясалган идиш тўнтарилган ва сигир ҳамда қуш суяклари ҳам келтириб жойлаштирилган (бу мотам маросимининг бир кисмлари бўлиши мумкин). Кейин бино бирор бир сопол ишлатилмай тоза лой билан беркитиб суваб ташланган.

  Бошқа биноларнинг очиқ ҳолда қолганлиги чамаси, бирон бир хотирлаш маросимларини ўтказиш учун хизмат қилган. Бу маросимларда қандайдир суюқлик, эҳтимол хаомани худо йўлига атаб ичилган. Хотирлаш маросими хоч шаклидаги бино қанотида ҳам ўтказилган. Бино деворлари қизил рангга бўялган, ерда эса қуюқ кизил бўёқ излари ва чоғроқ қурбонлик қилинадиган жой аниқланган.

  Йўлаклар бирининг ичкарисида катта гулхан ёқилган, гулхан девор сувоқлари билан бирга деворнинг айрим жойларини ҳам куйдириб тошга айлантириб қўйган. Гумбазнинг хом ғиштлари баъзи жойларда куйган тоштахталар тусини олган. Бу ерда ёқиш учун янток ва ўсимлик шоҳ шаббаларидан фойдаланилган. Уларнинг ёниб битган новдалари кул босиб ётган ерда топилган, шунингдек, шафтоли ва бошқа меваларнинг данаклари ҳам учрайди. Йўлак ичида бундай катта гулхан ёқишдан мақсад нима бўлганлигини аниқ айтиш қийин, чунки йўлакнинг очилган қисмида ҳозирча бошқа ашёлар топилгани йўқ. Эҳтимол, бу дафн этилган одам даҳмасини ёқиб юбориш қадимий анъанасига амал қилишдир. Бундай одат милоддан аввалги IX асрда Шарқий Оролбўйида мавжуд бўлган.

Ўрганилган бино қурилган пайтдан бошлаб ичида тез-тез гулхан ёқиб турилганлиги эътиборни тортади. Бундай ҳол қуёшга сиғиниш аломатларидан ҳисобланади. Афросиёб деворларининг биринчи айланасидаги йўлакда шу каби жиҳатни мисол қилиб келтириш мумкин. У ерда аҳамонийлар даврида худди шундай гулхан аланга олган, кейин эса йўлак қуришга киришилган. Яна бир ёрқин мисол сифатида милоддан аввалги IV — II асрларга оид Хоразмдаги Қўйқирилган қалъани келтириш мумкин. Бу ердаги дафн этиш ёдгорлигидаги ички биноларнинг бирида ҳам ёқилган кагта гулхан излари аниқланган. Айнан ўхшашлик эса Чирикработ маданияти даҳмаларида кўринди, бу ерга маҳаллий қабилаларнинг бошлиқлари дафн килинган.

  Шоштепадаги хочга ўхшатиб қурилган бино деворларининг ташқи юзасига ёғоч қозиқлар билан синчли сувок ишлатилгани, Чирикработ маданияти билан яқин ўхшашликлар борлигини кўрсатади. Чунончи, Чирикработдаги думалоқ кабристонда худди Шоштепада бўлганидек, ичкаридаги ҳам, ташқаридаги ҳам деворларга йирик хом ғишт билан бирга сувоқли ёғоч синч ишлатилган. Оролбўйи биноларни тадқиқ этган мутахассислар бу усулда бир мунча қадимги қурилиш анъаналари таъсирини кўрадилар. Бу анъ аналар сўнгги жез давридан сақланган бўлиб, у пайтда қабристон биноларини ёғоч синч билан қоплаш, уларни дафн этилган одам билан ёқиб юбориш имконини берган. Айни шундай одат шимо лий Тагисканда қайд этилган.

  Чирикработ маданиятида доира ичига олинган хочга ўхшаш биноларга хос белгиларни ичкарини айлантириб ишланган йўлак, бино тагидаги деворнинг қалинрок қисми, ерга хом ғишт терилганлиги, шунингдек, иншоотнинг ўзи пахса девор ва 50x30x12 см катталикдаги хом ғиштдан ишланганлигида кўриш мумкин. Дарвоза ва гумбазларнинг турли шакли, найзасимон туйнуклар, хоналардан бирига кираверишдаги катта устунларни ўз ичига олган қурилиш усуллари ҳам Шоштепа биносининг Чирикработ бинолари билан айнан ўхшашлигини кўрсатади.

  Биноларда рўзғорда ишлатиладиган сопол идишлар деярли йўқ. Бу ҳол бинонинг ўзига хос ибодатларга мўлжалланганлигининг исботидир. Йўлакда ерда гулхан қолдиқлари билан бирга мевалар (шафтоли) данаги ва кўкнор уруғи, шунингдек ёқилган шох шаб балар топилганлиги бу бинодаги маросим гулханида қурбонлик қилинган ҳайвонлар ҳам куйдирилганлигини кўрсатади.

  Хочсимон бинони очиш жараёнида унинг қандай мақсадда қурилганлиги, яъни ибодатларни ўтказиш мажмуаси бўлганлиги аниқланди. Курилишнинг умумий тарҳида Хоразмдаги Қўйқирилган калъа мажмуасини лойиҳалаш билан ўхшашлик кўринди. Бундай ўхшашлик асосан Сирдарё қуйи оқимидаги Чирикработ маданияти тарқалган жойларда аниқланган эди.

  Доирага олинган хочсимон бинони лойиҳалаш тамойили Шоштепа мажмуасини Сирдарё этакларидан Фарғонагача дарёнинг бутун оқими бўйлаб очилган иншоотлар сирасига киритади. Уларнинг энг қадимгилари Шарқий Оролбўйида топилиши, бу у билан боғлиқ меъморий қурилиш ишлари бошланиши ва тарқалиш йўналишини кўрсатади. Агар сўнгги жез даври (милоддан аввалги IX- VIII асрлар) Оролбўйи даҳма бинолари бу анъананинг бошланиши бўлса, Сирдарё қадимий дельтасининг жанубий қисмида вужудга келган ва милоддан аввалги IV — II асрлар чегарасига оид деб белгиланган Чирикработ маданияти тарқалган ҳудуддаги дафн этишга мўлжалланган бинолар биз учун бу анъана Тошкент воҳасига қаердан кириб келганлигини аниқлаб беради. Тошкент воҳасидаги диний хотира иншоотлари асосий меъмо рий қурилиш тамойилларини кўрсатса, Шарқий Оролбўйида бу тамойиллар дунёвий қурилишларга хосдир. Хусусан, улар Чирикработ ва Бабишмулла қадимий шаҳар харобаларида аниқланган бўлиб, бу бинолар шаҳар типидаги манзилгохдар ҳисобланади. Масалан, Бабишмуллада ўрганилган саройларга хос бинонинг ва кичик манзилгоҳларнинг хочсимон хотира ёдгорликлари мудофаа истеҳкомлари билан ўралгани мазкур манзилгоҳларнинг шаҳарларга ўхшашлиги ҳақида тасаввур уйғотади.

  Тошкент воҳасига келган янги аҳоли гуруҳлари ўзлари билан оловга сиғиниш анъаналаринигина эмас, шу билан бирга шаҳар қуриш малакасини ҳам олиб келдилар. Бу аҳоли гурухдари дехқончилик чорвачилик хўжалигини ривожлантириш учун қулай шароитлари бўлган Чирчиқ водийсига ўрнашдилар. Улар маданиятини қабул қилган маҳаллий аҳоли билан бирга шаҳарлар мавқеининг ошиш жараёнига асос солдилар. Шундай қилиб, камида 2200 йил муқаддам Тошкент ҳудудида шаҳар курилишининг илк тажрибаси бошланган дейиш мумкин.



Печать 04 Апрель 2014 Ўқилди: 3222


Шавкат Мирзиёев: ҳар бир лойиҳа ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши керак
Табиат қучоғига талпининг
Сайтда фойдаланувчилар сони: 260
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 Ҳолати

   

      I – Чорак 2017 - йил

     

      II – Чорак 2017 - йил     

     

       III – Чорак 2017 - йил     

   

IV – Чорак 2017 - йил     

   

Кирувчи

8

11

 

 

Ижрода

1

2

 

 

Ижроси таъминланган

7

9

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар