Рус |   Eng
   
 
Виртуал қабулхонаВиртуал қабулхона
Фуқаролар учунФуқаролар учун
ЛицензиялашЛицензиялаш
Норматив қонунчилик базасиНорматив қонунчилик базаси
Обод маҳаллаОбод маҳалла
Халқаро алоқаларХалқаро алоқалар
Расмий рамзларРасмий рамзлар
МанзилМанзил
ТадбиркорликТадбиркорлик
Баркамол авлодБаркамол авлод
Маданият кунлариМаданият кунлари
Статистик маълумотларСтатистик маълумотлар
ЎзбегимЎзбегим

 

Умумий маълумотнома
Ташкилотлар манзиллари
ОАВ ва жамоа ишлари бўлими
Мақолалар
  1. Соғлом она – соғлом бола
  2. “Баркамол авлод тарбияси учун”
  3. Шерият мулкининг султони
  4. 2010 йил —Баркамол авлод йили
  5. Асрларга тенгдош мерос
  6. Пойтахтимизнинг энг обод ва кўркам маскани
  7. Азиз ва муқаддас зиёратгоҳлар
  8. Ҳофиз Кўҳакий
  9. Гўзал санъат қасри
  10. Пойтахтимизга ярашган ноёб дурдона
  11. Катта, обод, кўркам шаҳар...
  12. Жанубнинг бетакрор жавоҳири
  13. Меҳр ва саҳоват бошкенти
  14. Навқирон ёшинг муборак бўлсин!
  15. Тотувлик ва ҳамжиҳатлик манзили
  16. Маърифат ва тарбия масканлари
  17. Тошкент номи дунё узра жаранглайверсин
  18. Нурли ва ойдин кўчалар
  19. Пойтахтимизнинг йирик маърифат масканлари
  20. Қаффол Шоший
  21. Тошкент метрополитени – мўъжизавий ер ости қасри
  22. Ватан ва миллат тимсоли

Пойтахтимизнинг энг обод ва кўркам маскани

           Юнусобод тумани 1936 йил 36 августда ташкил этилган. 1992 йил 8 май куни туманнинг тарихий жой номидан келиб чиқиб, Юнусобод деб аташга қарор қилинди. Туман пойтахтимизнинг Шимолий қисмида жойлашган бўлиб, Собир Раҳимов, Шайхонтоҳур, Чилонзор, Яккасарой, Миробод, Ҳамза, Мирзо Улуғбек ва Тошкент вилоятининг Қибрай, Тош­кент туманлари билан чегарадош. Ҳудудидан Бўзсув, Қорақамиш, Анҳор, Салор каби катта каналлар оқиб ўтади. Умумий майдони 4106 гектар, аҳолиси 297,7 минг кишидан зиёд.

1966 йилда рўй берган Тошкент зилзиласидан кейин туманнинг Бўзсувгача қисмида қайта қуриш ишлари амалга оширилган бўлса, темир йўлдан нариги қисмида кўп қаватли уйлар қуришга киришилган. Ҳозирги Кичик ҳалқа йўли билан темир йўл оралиғида асосан якка тартибдаги уй-жойлар бўлган. 1983 йилда вилоятнинг туташ ерларидан бир қисми Юнус­обод туманига қўшилган. Туманда айни пайтда 1107 та кўп қаватли уй, 12550 та якка тартибдаги уй-жой, 58 та маҳалла, 324 ширкат бор. Ҳудудидан 430 та кўча ўтади. Асосий кўчалари: Амир Темур шоҳкўчаси (умумий узунлиги 9 км. га яқин, пойтахтимиздаги энг катта кўча), Кичик ҳалқа йўли, Боғишамол, Шаҳристон, Аҳмад Дониш, Бодомзор, Чинобод. Шунингдек, туманда «Мустақиллик майдони», «Абдулла Қодирий», «Минор», «Бодомзор» ва «Ҳабиб Абдуллаев» метро бекатлари жойлашган ҳамда баландлиги 375 метр бўлган Тош­кент телеминораси бўй чўзган.
Тарихий манбаларда «Юнусобод» номи «Юнус роботи» атамасидан олингани таъкидланади. Маълумки, ўтган асрларда ши­молий юртлардан Тошкентга келган йўловчилар қамишзорлар орасидаги Алвастикўприкдан ўтишган. Агар йўловчилар кеч қолишса, бу кўприкдан ўтиш хатарли бўлгани учун ҳозирги «Юнусобод» деҳқон бозори яқинида тунашган. Бу жойда вақтинчалик роботлар пайдо бўлган. XVIII аср охири XIX аср бошида Тошкентни бошқарган Юнусхон йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида роботлар қурдирган. Шу тариқа Юнус роботида карвонлар тўхтайдиган бўлишган ва бу жой гавжумлашган. Бора-бора «Юнус роботи» сўзлашув тилида «Юнусобод» атамасига айланган.
Мустақиллик йилларида Юнусобод туманининг инфратузилмаси мутлақо ўзгариб кетди. Унинг кўрки-таровати кун сайин очилиб бораяпти. Бугун тумандаги «Интерконтиненталь», «Марказий», «Дедеман Силк Роуд Тошкент» каби замонавий талабларга жавоб берадиган 7 та меҳмонхонани нафақат юртимизда, ҳатто чет элларда ҳам яхши билишади.
Туман иқтисодиётини ривожлантиришга «Зенит электроникс» қўшма корхонаси, «Асбобсоз» ҳиссадорлик жамияти, «АЗН» МЧЖ, «Daichi авто Parts», «Pule Asian Marketing», «Билол Полвон», «Новофарма плюс» каби корхоналар муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.
Тумандаги 3 та автокорхонадаги 265 та автомо­биль-машина ва 105 та ав­тобус, 17 та ёнилғи қуйиш шохобчаси, 15 та телефон станцияси, 13 та банк, 415 та маиший хизмат кўрсатиш ва 1625 та савдо шохобчалари, 3 та бозор юнусободликларнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилаяпти.
Юнусободда 8 та шифохона бўлиб, даволаниш ўринлари сони 1992 тани ташкил этади. Уларда 2065 нафар врач, 3291 нафар ҳамшира хизмат қилади. Албатта, кўпчилик туманда­ги «Чинобод» санаторийсини яхши билади. Мамлакатимизга донғи кетган бу санаторийда бир вақтнинг ўзида 450 киши саломатлигини тиклаши мумкин.
Болажонларнинг соғлом ва зукко бўлиб вояга етишида тумандаги 70 та мактабгача тарбия муассасасининг хизмати катта бўлаяпти. 40 та мактабда 41266 нафар ўқувчи 2252 ўқитувчи-мураббийдан таълим-тарбия олаяпти. Шунингдек, туманда 3 та мусиқа мактаби, 2 та меҳрибонлик уйи бор. 7 та академик лицейда 5 мингга яқин, 4 та коллежда 5 мингдан зиёд ўқувчи-ёшларга билим бериляпти, касб-ҳунар сирлари ўргатиляпти. 4 та олий ўқув юртида 17 мингдан ортиқ талаба таҳсил олади.
Маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш, спорт би­лан шуғулланиш учун яратилган шароитларни бошқа туманлар билан қиёслайдиган бўлсак, бу борада юнусободликларнинг омади кулган. Мамлакати­миз кўрки бўлган «Туркистон» саройи, болажонлар­нинг севимли масканлари бўлган «Аквабоғ», «Тошкентленд», пойтахтимизда­ги ягона ҳайвонот боғи ту­ман ҳудудида жойлашган. Уларга мамлакатимиздаги ягона Ўзбекистон тарихи давлат музейи (жами 5 та музей), Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, 6 та маданият уйи, 188 та спорт иншооти, 7 та бассейнни қўшсак, ту­ман аҳлининг ҳам маданий ҳордиқ олиши, ҳам саломатлигини мустаҳкамлаши учун ажойиб шароит бор.
«Юнусобод» теннис клу­би дейилиши билан барчамизнинг қалбимизда фахр-ифтихор туйғуси жўш уради. Қисқа муддатда клуб ёнида барча спорт ташкилотлари талабларига жавоб берадиган «Ўзбе­кистон» спорт мажмуаси, бироз ўтиб «Универсал» спорт мажмуаси қад ростлади. Бу спорт мажмуаларида нуфузли халқаро мусобақалар, кўплаб спорт турлари бўйича жаҳон, Осиё чемпионатлари ўтказиб келиняпти.
Мустақиллигимизнинг 18 , йиллиги ва Тошкентнинг 2200 йиллиги тўйларини муносиб кутиб олиш учун туманда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Шундай экан, Шоштепадай қадимий археологик ёдгорлиги олам аҳли эътиборини қаратган, ҳудуддаги бири-биридан гўзал иншоот-кошоналари билан дунёга донг таратаётган меҳнаткаш юнусободликлар қутлуғ байрамларни ёруғ юз билан кутиб олишди.
“Ўзбекистон овози”
№ 108 (30.069)

05.09.09

Олдин Кейин


Воқеалар тақвими

 март 2010
Дш Сш Чр Пш Жм Шн Як
01 02 03 04 05 06 07
08 09 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31        


Установите Macromedia Flash Player для просмотра ролика.
МаълумотномаМаълумотнома
телефонлар, манзиллар, электрон манзил
МаълумотномаМаълумотнома
Савол ёки хабар юбориш
Онлайн сўровномаОнлайн сўровнома
фикрингиз