Рус |   Eng
   
 

 

Умумий маълумотнома
Ташкилотлар манзиллари
АКТ бўйича ўқув семинарлари
Мақолалар
  1. Соғлом она – соғлом бола
  2. “Баркамол авлод тарбияси учун”
  3. Шерият мулкининг султони
  4. 2010 йил —Баркамол авлод йили
  5. Асрларга тенгдош мерос
  6. Пойтахтимизнинг энг обод ва кўркам маскани
  7. Азиз ва муқаддас зиёратгоҳлар
  8. Ҳофиз Кўҳакий
  9. Гўзал санъат қасри
  10. Пойтахтимизга ярашган ноёб дурдона
  11. Катта, обод, кўркам шаҳар...
  12. Жанубнинг бетакрор жавоҳири
  13. Меҳр ва саҳоват бошкенти
  14. Навқирон ёшинг муборак бўлсин!
  15. Тотувлик ва ҳамжиҳатлик манзили
  16. Маърифат ва тарбия масканлари
  17. Тошкент номи дунё узра жаранглайверсин
  18. Нурли ва ойдин кўчалар
  19. Пойтахтимизнинг йирик маърифат масканлари
  20. Қаффол Шоший
  21. Тошкент метрополитени – мўъжизавий ер ости қасри
  22. Ватан ва миллат тимсоли

Азиз ва муқаддас зиёратгоҳлар

          Шоштепа — қадимий археологик ёдгорлик. Бу жойда милоддан аввалги VI-IV асрларда яшаган ўтроқ аҳоли турар-жойларининг қолдиқлари топилган. Милоддан ав­валги 11-1 асрларда атрофи айланма девор билан ўраб олинган доира шаклидаги қалъа-қўрғон қад ростлаган. Қалинлиги 4 метрли қўрғон девори йирик хом ғиштлардан бунёд этилган. Қўрғонда шаҳарсозлик маданиятининг асосий белгиси ҳисобланган ҳунармандчилик ривожланган. Археологик қазишмалар чоғида ўша даврга оид ҳунармандчиликнинг ноёб буюмлари топилган.

Мустақиллик майдони - Тошкентнинг, Ўзбекистоннинг бош майдони. Бу жойда Мустақиллик ва Эзгулик монументи, Мотамсаро она ҳайкали, Вазирлар Маҳкамаси ва Сенат бинолари жойлаш­ган. 1992 йилда рамзий Ер шаридаги Ўзбекистон Республикаси харитаси акс этган обида ўрнатилиши муносабати би­лан майдонда катта ободончилик ишлари бошланди. 2004-2005 йилларда майдон­да кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари давом эттирилди. Эзгулик аркаси, Сенат биноси қурилди, маъмурий бино янгича қиёфада таъмирдан чиқарил­ди, Бахтиёр она ҳайкали ўрнатилди, хиёбон, кўкаламзорлар, фавворалар барпо қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 3 февралда қабул қилган «Мустақиллик ва Эзгулик монументи тўғисида»ги харорида бу майдоннинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги муҳим аҳамияти ўзининг тўлақонли ифодасини топди.
Амир Темур хиёбони ва темурийлар тарихидавлат музейи — пойтахтимиз марказидаги қутлуғ ва кўркам маскан. Мустақиллигимиз дастлабки йилларидаёқ Президентимиз саъй-ҳаракатлари билан Амир Темур бобомизнинг мамлакатимиз ва жаҳон тамаддунига қўшган улкан ҳиссаси ўз ўрнига қўйилди. Тошкентдаги сўлим хиёбонга унинг номи берилиб, 1993 йилда улуғвор ҳайкали ўрнатилди. Шу муносабат билан хиёбонда ва унинг атрофида катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. 1996 йил­да уч қаватли, баландлиги 31 метр доира шаклидаги (диаметри — ташқи томони 70 метр, ички томони 50 метр) -Темурийлар тарихи давлат музейи барпо қилинди.
Хотира майдони - 1999 йилда Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган барча ўзбекистонлик жангчилар хотирасига барпо қилинган ёдгорлик. Майдон тўрига Мотамсаро она ҳайкали ўрнатилган, пойида мангу аланга ёдгорлиги ва икки чети   гулзор, узунлиги 40 метр хиёбон. Унинг атрофида шарқона услубда қурилган айвонлар. Бу айвонларнинг токчаларидаги юпқа металл қатламларга ша­ҳид кетган барча жангчиларнинг исм-шарифи зархал ҳарфлар билан ёзилган.
«Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуи. Бўзсув каналининг Амир Те­мур шоҳкўчасига туташ соҳилида мустабид тузумнинг карчалонлари буйруғи би­лан содир этилган мудҳиш жиноятларни кўпчилик билмасди. Ўтган асрнинг 40-йилларида бу ерда юртимизнинг миллатпарвар, зиёли фарзандларидан бир гуруҳи отиб ташланган эди. Узоқ йиллар эътиборсиз, қаровсиз ётган бу ерда Президентимиз ташаббуси билан ёдгорлик мажмуи барпо этилган. Мажмуа марказида нефритдан ишланган рамзий саға­на ва унинг устида миллий меъморчилик услубида тикланган, баландлиги 27 метр бўлган гумбазли айвон бор. Ён-атрофи хиёбон ва кўкаламзор-гулзорлар. Бўзсув устига узунлиги 100 метр кўприк қурилган. Мажмуа ҳудудида бунёд қилинган
«Қатағон қурбонлари хотираси» музейи 2002 йил 31 августда очилган. Музейдан қатағончилик сиёсати даҳшатларини акс эттирган ва бу даврда қатагон қилинган фидойи юртдошларимизга тегишли ашёлар ҳам ўрин олган.
   “Ўзбекистон овози”
№ 108 (30.069) 05.09.09
Олдин Кейин


Воқеалар тақвими

 сентябрь 2010
Дш Сш Чр Пш Жм Шн Як
    01 02 03 04 05
06 07 08 09 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30      


Установите Macromedia Flash Player для просмотра ролика.
МаълумотномаМаълумотнома
телефонлар, манзиллар, электрон манзил
МаълумотномаМаълумотнома
Савол ёки хабар юбориш
Онлайн сўровномаОнлайн сўровнома
фикрингиз