Рус |   Eng
   
 

 

Умумий маълумотнома
Ташкилотлар манзиллари
АКТ бўйича ўқув семинарлари
Мақолалар
  1. Соғлом она – соғлом бола
  2. “Баркамол авлод тарбияси учун”
  3. Шерият мулкининг султони
  4. 2010 йил —Баркамол авлод йили
  5. Асрларга тенгдош мерос
  6. Пойтахтимизнинг энг обод ва кўркам маскани
  7. Азиз ва муқаддас зиёратгоҳлар
  8. Ҳофиз Кўҳакий
  9. Гўзал санъат қасри
  10. Пойтахтимизга ярашган ноёб дурдона
  11. Катта, обод, кўркам шаҳар...
  12. Жанубнинг бетакрор жавоҳири
  13. Меҳр ва саҳоват бошкенти
  14. Навқирон ёшинг муборак бўлсин!
  15. Тотувлик ва ҳамжиҳатлик манзили
  16. Маърифат ва тарбия масканлари
  17. Тошкент номи дунё узра жаранглайверсин
  18. Нурли ва ойдин кўчалар
  19. Пойтахтимизнинг йирик маърифат масканлари
  20. Қаффол Шоший
  21. Тошкент метрополитени – мўъжизавий ер ости қасри
  22. Ватан ва миллат тимсоли

Ҳофиз Кўҳакий

          XIV-XIX срларда Тошкент воҳаси ижтимоий-маънавий ҳаётида шоирлар, табиблар, хаттотлар ва тарихчи олимлар муҳим ўрин тутади.

XVI асрда Тошкентда Ҳофиз Кўҳакий номи билан машҳур бўлган Ҳофиз Султон Муҳаммад яшаб фаолият кўрсатган. У Тошкент олимларининг фахри саналган. Ҳофиз Кўҳакий Абдураҳмон Жомийнинг "Шаҳри мулла" асарига шарҳ ёзган ва бир қатор бошқа асарлар муаллифидир. 528 йилда Ҳофиз Кўҳакий Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг Аградаги саройига юборилган Тошкент ҳокими вакили сифатидаги элчилар қаторида бўлган. Бобур уни "Ҳофиз", "Хожа Ҳофиз", "Ҳофиз Тошкандий" деб номлайди.
Тошкентда яшаб ижод этган Ҳофиз Кўҳакий ўз замонасининг иқтидорли олими ва тарихчиси бўлган. У машҳур ўзбек олими Улуғбекнинг  (1394—1449) шогирдиАли Қушчининг (XV) набирасидир. Ҳофиз Кўҳакий ҳаёти вa фаолиятига доир дастлабки тадқиқотлар ЎзРФА Шарқшунослик институти ходимлари Қ.Муниров, А. Ирисов ва А.Носировлap томонидан олиб борилганини алоҳида таъкидлашимиз жоиз. Айниқса, ўз даврида марҳум олим Абдулла ота Носиров Ҳофиз Кўҳакий фаолияти тўғрисида қатор мақолалар ёзган.
Ҳофиз Кўҳакийнинг тўлиқисми Султон Муҳаммаддир. Қудурийнинг «Мухтасар ал-Қудурий» номли асари Ҳофиз Кўҳакйнинг ўғли Абдуллоҳтарафидан 1116/1704—1705 йили кўчирилган. Қўлёзманинг охирида бундай деб ёзилган: «Котиб — Абдуллоҳвалади Ҳофиз Султон Муҳаммад».
Ҳофиз Кўҳакий халқорасида Ҳофиз Кўйкий номи билан маш­ҳур бўлган. У тарих, араб тили ва грамматикаси, мантиқҳуқуқшунослик ва диний илмлар билан шуғулланган, бу борада қатор асарлар тасниф этган.
Ҳофиз Кўҳакий араб тили ва грамматикасини, мантиқ илмини яхши билганлиги учун мадрасаларда ҳам дарс берган. Му­ҳаммад Ҳошим ибн Муҳаммад Қосим ўзининг «Насамот ал-қудс мин хадойиқ ал-унс» асарида Ҳофиз Кўҳакий ҳақида бундай деб ёзади:
«Ҳофиз Кўҳакий номи билан шуҳрат топган Мавлоно алломаи Тошкандий Мавлоно Асомиддиннинг шогирдларидан бўлиб, қатор асарлар тасниф қилган».
Ҳофиз Кўҳакий ўз замонаси­нинг илмли ва обрўли кишиси бўлганлиги учун бўлса керак, 935/ 1528 йили Тошкентдан тўй муносабати билан Ҳиндистонга Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳузурига юборилган эди. ҲофизКўҳакийнинг бу тўйда қатнашганлигини Бобур «Бобурнома»да келтиради.
Шунингдек, ҳинд тарихчиси Абдулқодир Мулукшоҳ Бадавоний ўзининг «Мунтахаб ат-таворих» номли тарихий асарида келтиришича, Ҳофиз Кўҳакий Акбаршоҳ даврида 977/1569 йили иккинчи марта Ҳиндистон­га боради. Акбар томонидан қабул қилинади ва олимлик маҳорати учун катта туҳфалар олишга муяссар бўлади.
Бадавоний ёзади: «Ҳофиз Тошкандий номи билан танилган Хофиз Кўҳакий зўр донишманд бўлиб, айниқса, араб тили ва адабиётини яхши билган. Мавлоно Асомиддиннинг шогирди бўлиб, ўз даврининг ҳамма илмларидан яхши баҳраманд бўлган олимдир. Ўз даврида Мовароуннаҳрда яшаган олимлар унинг бузурглигини тан олган эдилар, У Ҳиндистондан Маккага боради ва у ердан Туркияга келади. Турк султони билан учрашади. Ҳинд диёрида топган иззат ва обрўни у ерда ҳам топади. Вазирликка қилинган таклифни рад этиб, ўз диёри Мовароуннаҳрга (Тошкентга) қайтиб келади ва у ерда вафот этади. У ўз ҳаётида икки катта олимдан таълим олишга мушарраф бўлган. Биринчиси Қозихон лақабли Қози Низом Бадахший бўлиб, иккинчиси Мавлоно Асомиддин Иброҳимдур... Аҳли маъни орасида яхши эътибори ҳам бор эди... Фасих забон, хуш тақрир олим бўлиб, мўьтабар таснифлари ҳам бордир... 992/1584 йили вафот этган».
Бир нарсага эътибор бериш керакки, Ҳофиз Кўҳакий ҳинд сул­тони ҳузурида ҳам, турк султони ҳузурида ҳам, нихоятда обрў кўрсада, ҳатто, вазоратда ишлаш таклиф қилинсада, у ўз Ватанини, ўзи туғлиб ўсган ва ижод этган диёрини ҳар қандай молу дунёдан ва мансабдан юқори қўя олган олимдир. "Ҳофиз Кўҳакий Ироқ Миср, Сурия, Афғанистон, Эрон ва бошқа мамлакатларга саёҳат қилган".
Тошкентлик Мавлоно Соний Ёрмуҳаммад ибн Пирмуҳаммад номли олим Мирҳусайнийнинг «Муаммо» асарини 984/1576—77 йили шарҳқилади ва Тошкент­да ўзи кўчиради.
Бу асарнинг бошланишида Ҳофиз Кўҳакий томонидан форс тилида «Таажжуб ва ҳайратли иш. Бу қандай гавҳарки Мавло­но Соний маҳфий сирларни балоғат ва латофат тариқи била маоний хазинасини фош қилибдурлар»,— деб ёзиб қўйилган. Демак, Ҳофиз Кўҳакий 1576— 1577 йилларда Тошкентда бўлган ва бу китобни ҳам мутолаа қилган. Ҳофиз Кўҳакийнинг имзоси бор мазкур қўлёзма асар тошкентлик Расулов деган кишидан сотиб олинган. Муҳаммад Олим Сиддиқий ўзининг «Ламахот» номли асарида ҳам «Алломаи ал-маъруф бил-Ҳофиз ат-Тошкандий ва «Устод ал-уламо ҲофизТошкандий» деб келтирган.
Тошкент тарихига оид қимматли манбалардан бири тошкент­лик тарихчи Муҳаммад СолиҳҚорахўжа ўғлининг «Тарихи жадидаи Тошканд» асаридир.. У асарнинг муаллиф қўли билан ёзилган нусхаси ва ундан кейин кўчирилган нусхалар сақланиб қолган. Муҳаммад Солиҳўз аса­рида Ҳофиз Кўҳакий ҳақида бун­дай деб ёзади: «Тошкент диёридаги Ҳофиз Кўҳакий маҳалласидан Мавлоно Кўҳакий ақлий ва нақлий илмларда зўр олим бўлган. Жомий Ҳиротийнинг араб тили грамматикасига оид «Шарҳи мулла» асарига ҳошия ёзган. Баҳс ва жадал илмининг қоидаларини аъло даражага етказгандир. Ҳофиз Кўҳакий Тош­кент аҳолиси ва олимларининг ифтиҳори бўлиб, Дашти қипчоқ, Фарғона, Мовароуннаҳр, Бухоро, Эрон ва Хуросонда кенг шуҳрат қозонган олимдир».
Ҳофиз Кўҳакий турли масалаларга оид қатор илмий асарлар тасниф этади. У «Тарихи Тош­канд» («Тошкент тарихи»), «Тари­хи оли Чингиз» («Чингиз авлоди тарихи»), «Рисола фи фанн ат-тафсир ва-л-усул ва-л-фуруь ва-л-мантик, ва-л-калом («Тафсир, фикх асослари ва тармоқлари, мантиқ ва калом илми ҳақида ри­сола»), Абдураҳмон Жомийнинг «Шарҳи Мулла» номи билан шуҳрат топган «Фавоиди зиёийя» номли араб тили грамматикаси­га оид шарҳига ҳошия», «Шарҳ аш-шарҳ одоб ал-мунозара» шарҳи»), Мавлоно Асомиддин­нинг грамматикага оид «Мезон ул-адаб» («Билим мезони») асарига «Ужолат ул-баён фи шарҳ ал-мезон» («Мезон шарҳининг тезкор баёни») номли шарҳ каби қатор асарларнинг муаллифи­дир. Шунингдек, Ҳофиз Кўҳакий ёки Ҳофиз Тошкандий Муҳаммад ибн Адноннинг икки томлик «Тарихи Туркистон» номли асарини форс тилидан ўзбек тилига таржима қилган ва унга баъзи маълумотларни қўшиб бошқа ном билан атаган. Ҳофиз Кўҳакий ўз замонасининг ажойиб олими бўлганлигини «Самароти машойих»да келтирилган бир маълумотдан ҳам билса бўлади. Асар муаллифи ёзишича, ҳиротлик
Муҳаммад Тоҳир деган олим илм талаби билан Бухорога келади. Ўз илмини янада такомиллаштириш учун бу ерда олим ва фозил кишилар кўп деб эшитиб, 971/ 1563—1564 йиллар атрофида Тошкентга келади. У Тошкентда Ҳофиз Кўҳакий билан танишади ва унга шогирд бўлиб, таҳсил олади.
Тошкентда Ҳофиз Кўҳакий устозлигида бир неча йил таҳсил кўргандан кейин ўз замонаси­нинг яхши олими бўлиб етишади ва бу «Маъдани илм ва ҳикмат» («Илм ва ҳикмат кони — булоғи») бўлган Ҳофиз Кўҳакий билан хайрлашиб Бухорога қайтиб кетади. Юқорида биз тош­кентлик Расуловдан сотиб олган қўлёзманинг аввалги саҳифасига Ҳофиз Кўҳакий томонидан ёзиб қўйилган сўзларни келтирдик. У қўлёзма 1577 йили кўчи­рилган. Демак, Ҳофиз Кўҳакий бу даврда ҳали ҳаёт бўлган. Ба­давоний ўз асарида кўрсатишича, Ҳофиз Кўҳакий Тошкентда 992/1584 йили вафот этган ва баъзи маълумотларга Қараган­да, Қаффоли Шоший жаворида унинг мақбарасига кираверишда ўнг тарафга дафн этилган.
Ҳозир Тошкент шаҳрининг Собир Раҳимов туманида Ҳофиз Кўҳакий яшаган маҳалла «Ҳофиз Кўйки» деб   аталади. Ушбу ҳудуддаги масжид ҳам Ҳофиз Кўҳакий номи билан аталади.
 
“Тошкент оқшоми” №170-171 (28.08.09)
Олдин Кейин


Воқеалар тақвими

 сентябрь 2010
Дш Сш Чр Пш Жм Шн Як
    01 02 03 04 05
06 07 08 09 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30      


Установите Macromedia Flash Player для просмотра ролика.
МаълумотномаМаълумотнома
телефонлар, манзиллар, электрон манзил
МаълумотномаМаълумотнома
Савол ёки хабар юбориш
Онлайн сўровномаОнлайн сўровнома
фикрингиз