Рус |   Eng
   
 
Виртуал қабулхонаВиртуал қабулхона
Фуқаролар учунФуқаролар учун
ЛицензиялашЛицензиялаш
Норматив қонунчилик базасиНорматив қонунчилик базаси
Обод маҳаллаОбод маҳалла
Халқаро алоқаларХалқаро алоқалар
Расмий рамзларРасмий рамзлар
МанзилМанзил
ТадбиркорликТадбиркорлик
Баркамол авлодБаркамол авлод
Маданият кунлариМаданият кунлари
Статистик маълумотларСтатистик маълумотлар
ЎзбегимЎзбегим

 

Умумий маълумотнома
Ташкилотлар манзиллари
ОАВ ва жамоа ишлари бўлими
Мақолалар
  1. Соғлом она – соғлом бола
  2. “Баркамол авлод тарбияси учун”
  3. Шерият мулкининг султони
  4. 2010 йил —Баркамол авлод йили
  5. Асрларга тенгдош мерос
  6. Пойтахтимизнинг энг обод ва кўркам маскани
  7. Азиз ва муқаддас зиёратгоҳлар
  8. Ҳофиз Кўҳакий
  9. Гўзал санъат қасри
  10. Пойтахтимизга ярашган ноёб дурдона
  11. Катта, обод, кўркам шаҳар...
  12. Жанубнинг бетакрор жавоҳири
  13. Меҳр ва саҳоват бошкенти
  14. Навқирон ёшинг муборак бўлсин!
  15. Тотувлик ва ҳамжиҳатлик манзили
  16. Маърифат ва тарбия масканлари
  17. Тошкент номи дунё узра жаранглайверсин
  18. Нурли ва ойдин кўчалар
  19. Пойтахтимизнинг йирик маърифат масканлари
  20. Қаффол Шоший
  21. Тошкент метрополитени – мўъжизавий ер ости қасри
  22. Ватан ва миллат тимсоли

Пойтахтимизга ярашган ноёб дурдона

        Шаҳримизнинг қайси томонидан кириб келманг улкан, маҳобатли бир минорага кўзингиз тушади. Атрофга улуғворлик бахш этиб турган бу кўркам, фусункор кошона кўлами жиҳатидан Ўрта Осиёда ягона ҳисобланган 375 метрли Тошкент телеминорасидир. Ўзининг пурвиқорлиги ва муҳташамлиги билан пойтахтимизнинг рамзий тимсолига айланган мазкур телеминора Мустақиллигимизнинг 18 йиллиги ва Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигидек қўш байрамни алоҳида туҳфалар билан кутиб олмоқда.

—Телеминора замонавий меъморчиликнинг энг илғор усуллари асосида қад ростлаган,—дейди Тошкент радио ва телевидение узатиш маркази директори вазифасини бажарувчи Рус­там Раҳимбердиев биз билан суҳбатда. -Тошкент теле-минораси Марказий Осиёда энг ба­ланд иншоот сифатида тан олинган. Буни унинг Бутунжаҳон буюк миноралар жамиятига аъзо этиб қабул қлиниши кўрсатиб турибди. Телеминоранинг ББМЖ таркибига киргани катта маънавий ва амалий аҳамият касб этиб, бизга дунё миқёсида кўрилган ва кўрилаётган миноралар ва уларнинг фаолияти ҳақида бевосита бохабар бўлиш ва уларга юртимизни янада танитиш имконини берди.
      Телеминорага кираверишда жойлашган ББМЖга бағишланган музейда эса дунё мамлакатларининг 22 та минорасининг макети ва уларга тегишли бўлган маълумотлар ташриф буюрувчилар эътиборига ҳавола этилади. Яна шуни алоҳида таъкидлаш керакки, телеминорада ташкил қилинган ушбу музей Бутунжаҳон буюк миноралар жа­миятига аъзо мамлакатлар ичида ягонадир. Миноранинг асосий қисми 100 ва 200 метрни ташкил этади. 200 метрдан сўнг эса антенна қисми бошланади. Иншоотимизнинг юқори қисми да Тошкент телерадио узатиш маркази ишлаб турибди. Бу эса радио ва телеканаллар тўлқинларини ён-атрофга узатиш им-конини беради. Ва айни вақтда у орқали республика об-ҳавосини кузатиш ишлари ҳам олиб борилмоқда. Марказда барча зарурий махсус кийим-кечаклар, асбоб-анжом ва ўқув қуроллари мавжуд бўлиб, ходимлар ўртасида тез-тез тушунтириш ишлари ва ўқув йиғинлари ташкиллаштирилиб турилади. Тошкент радиотелевизион узатиш марказида амалга оширилаётганган ишларда бевосита алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг кўмаги ҳамда телеминора­да меҳнат қилаётган ҳар бир ходимнинг хизматларини алоҳи­да таъкидлаб ўтиш жоиз. Теле-минорамизда сайёҳлар учун юқори даражадаги барча шарт-шароитлардан иборат қулайлик яратиб берилди. Шаҳримизнинг 2200 йиллик юбилейига муносиб coвғa сифатида катта ҳажмда таъмирлаш ишлари олиб борилди. Икки қаватли кириш мажмуасининг ишга тушиши, минорага ташриф буюрувчилар учун махсус ёпиқ йўлакнинг фойдаланишга топширилиши шулар жумласидандир. Янги қурилган бинога рес­публика радиоэшиттириш ва телевидение маркази кўчиб ўтди. Энг муҳими, телеминоранинг архитектура қурилиши сақлаб қолинди. «Коинот» ресторани заллари байрам муносабати билан алоҳида безатилди.
Осмон қадар баландликда туриб, жаннатмакон шаҳримизни то­моша қилишнинг гашти бўлакча, албатта. Шаҳримизнинг қутлуғ юбилейи муносабати билан жуда кўп мамлакатлардан меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда ва уларнинг барчаси ушбу буюк иншоотимизни кўриш учун албатта, ташриф буюришади. Бинобарин, бу барчамиз учун ўзгача шараф ва ифтихордир, Дарҳақиқат, Тошкент телеминораси шаҳримиз меъморчилигида ўзига хос улкан ва бетакрор иншоотга айланиб қолди. Бугунги кунда ушбу ми­нора нафақат техник иншоот, балки шаҳримиз кўркига кўрк қўшиб турган ноёб архитектура дурдонаси ҳамдир.
Олдин Кейин


Воқеалар тақвими

 март 2010
Дш Сш Чр Пш Жм Шн Як
01 02 03 04 05 06 07
08 09 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31        


Установите Macromedia Flash Player для просмотра ролика.
МаълумотномаМаълумотнома
телефонлар, манзиллар, электрон манзил
МаълумотномаМаълумотнома
Савол ёки хабар юбориш
Онлайн сўровномаОнлайн сўровнома
фикрингиз