Рус |   Eng
   
 
Виртуал қабулхонаВиртуал қабулхона
Фуқаролар учунФуқаролар учун
ЛицензиялашЛицензиялаш
Норматив қонунчилик базасиНорматив қонунчилик базаси
Обод маҳаллаОбод маҳалла
Халқаро алоқаларХалқаро алоқалар
Расмий рамзларРасмий рамзлар
МанзилМанзил
ТадбиркорликТадбиркорлик
Баркамол авлодБаркамол авлод
Маданият кунлариМаданият кунлари
Статистик маълумотларСтатистик маълумотлар
ЎзбегимЎзбегим

 

Умумий маълумотнома
Ташкилотлар манзиллари
ОАВ ва жамоа ишлари бўлими
Мақолалар
  1. Соғлом она – соғлом бола
  2. “Баркамол авлод тарбияси учун”
  3. Шерият мулкининг султони
  4. 2010 йил —Баркамол авлод йили
  5. Асрларга тенгдош мерос
  6. Пойтахтимизнинг энг обод ва кўркам маскани
  7. Азиз ва муқаддас зиёратгоҳлар
  8. Ҳофиз Кўҳакий
  9. Гўзал санъат қасри
  10. Пойтахтимизга ярашган ноёб дурдона
  11. Катта, обод, кўркам шаҳар...
  12. Жанубнинг бетакрор жавоҳири
  13. Меҳр ва саҳоват бошкенти
  14. Навқирон ёшинг муборак бўлсин!
  15. Тотувлик ва ҳамжиҳатлик манзили
  16. Маърифат ва тарбия масканлари
  17. Тошкент номи дунё узра жаранглайверсин
  18. Нурли ва ойдин кўчалар
  19. Пойтахтимизнинг йирик маърифат масканлари
  20. Қаффол Шоший
  21. Тошкент метрополитени – мўъжизавий ер ости қасри
  22. Ватан ва миллат тимсоли

Катта, обод, кўркам шаҳар...

          Тошкент ўзининг 2200 йиллик шонли тарихи давомида «Ши», «Чоч», «Шош» ҳамда «Бинкат» каби номлар билан аталган. «Чоч» сўзи «қимматбаҳо тош шаҳри» деган маънони англатган. Араблар эса уни «Шош» ва «Мадинат аш-Шош» тарзида қўллаганлар. VIII аср бошларида юз берган араб истилоси оқибатида Мингўрикда жойлашган илк ўрта асрлардаги марказий шаҳар вайронага айланиб, ҳувиллаб қолади. IX-X асрларда яшаган тарихчи Табарий бу ҳақда «кўп қишлоқлар ёқиб юборилган эди» дея ёзади.

IX асрда Мингўрик вайроналаридан 8 км. шимоли-ғарбда, ҳозирги Бўзсув ва Кайковус канали атрофида янги, кўркам шаҳар барпо этилади. Аввал бу жой ботқоқлик бўлиб одамлар уни ўзлаштириб, обод шаҳарга айлантиради. Тошкентнинг ҳозирги Эски шаҳар қисми ўрнида бўлган ушбу тарихий кент ёзма манбаларда кўпрок, — Бикас, Бинкат номлари билан учрайди.
X асрда яратилган «Ҳудуд ул олам» («Оламнинг машриқдан мағрибгача бўлган чегаралари ҳақида китоб») асарида бу ҳақида шундай дейилади: «Бинкат - Чоч вилоятининг касабаси эрур, катта, обод ва кўркам шаҳар...»
Асар муаллифи таъкидлаганидек, Бинкат IX—XII аср­ларда Чочнинг пойтахти даражасига кўтарилади. Узунасига ҳам, кўндалангига ҳам 1 фарсах (6-8 км.) га тенг жойни эгаллаган шаҳар тузилиши жиҳатдан Ўрта Осиё шаҳарсозлигига хос бўлган ҳукмдор ўрдаси — арк, ички шаҳар, яъни шаҳристон ҳамда ички ва ташқи работларга бўлинган.
Манбаларда келтирилишича, хом ғиштва пахсадан қурилган иморатлар ўзининг улуғворлиги билан кишиларни ҳайратга солган. Шаҳар сувга ниҳоятда сероб бўлиб, ҳар бир ҳовлидаги ариқдан зилол сув оқиб турган. Ўрта аср тарихчилари Бинкатни ғоятда кўкаламзор ва Мовароуннаҳрдаги энг тоза, баҳаво шаҳарлар қаторида таърифлайдилар.
IX-X асрларда яшаган гео­граф олим Истахрий ҳайрат ила шундай ёзади: «Масжидларнинг кўплиги, турар жойларнинг кўркам ва кенглиги, одамларининг мард ва жасурлиги жиҳатидан бошқа бирор жой унга тенг келолмайди. Шош вилоятининг пойтахти бўлган Бинкат шаҳри текисликда жойлашган бўлиб, бутун майдони яшиллик билан қопланган. У Мо-вароуннаҳрдаги энг тоза ша­ҳар ҳисобланади».
Манбаларнинг гувоҳлик беришича, иқтисодий жиҳатдан жуда тез ривожланган Бинкат XI асрга келиб ўз тараққиётининг юксак чўққисига кўтарилади. Бу даврда шаҳар йирик маъмурий, савдо ҳамда ҳунармандчилик марказига айланади.
Шаҳар атрофида суғориш тармоқлари ҳамда карвон йўллари бўйлаб катта-кичик кқшлоқлар жойлашган бўлиб, уларнинг ҳар бири ҳунармандчиликнинг маълум бир тури бўйича ихтисослашган. Ишлаб чиқарган махсулотлари билан бу қишлоқлар Бинкатнинг ички ва ташқи савдосини жонлантирибгина қолмай, унинг иқтисодий тараққиётида ҳам муҳим ўрин тутган.
Шаҳарнинг географик кулай ўрни унинг имкониятларини янада оширган. Чотқол ва Қурама тоғ конларига яқин бўлган Бинкатда маъданларнинг қайта ишланиши ҳунармандчиликда муҳим аҳамият касб этган. Конларда олтин ва кумуш билан бирга мис, темир, қалай ҳамда бошқа кўплаб ер ости бойликлари қазиб олинган. Айниқса, Шош ферузаларининг бутун Шарққа донғи кетган бўлиб, Абу Райҳон Берунийнинг маълумот беришича у ниҳоятда юқори баҳоланган. Шунинг учун айрим тарихий манба­ларда Бинкат «Феруза ша­ҳар» деб ҳам номланган.
Бинкат ҳунармандлари Пискомнинг юқори оқимидаги манзилда металл хом-ашёси - крицалар (юмшоқ те­мир) тайёрлаганлар. Конларнинг битмас-туганмас хазинаси темирчиликнинг тараққий этишида муҳим омил бўлиб хизмат қилган. Чунон­чи, археологик қазишмалар чоғида металлдан тайёрланган кўплаб қурол-яроғҳамда уй-рўзғор буюмлари — қайчи ва игналар топилганлиги шундан далолат беради.
Таниқли географ ва сайёҳ Мақдисий ўз асарларида «Бинкатнинг сопол идишларига тенг келадигани йўқ» деб таъкидлайди. Зеро, IX-XI асрларда Бинкатнинг бадиий сопол буюмлари такомиллашиб, ангоб ва жилвирлашнинг янги технологиялари ўзлаштирилган. Безатишнинг ўзига хос хусусиятлари пайдо бўлган.
Ҳусусан, Бинкат кулолчилик намуналарининг бетакрор услубий жиҳатлари Са­марқанд ва Хоразм каби ҳунармандчилиги тараққий этган шаҳарлар маҳсулоти билан солиштириб кўрилганда, кўзга яққол ташланади. Бу ерда ишланган оппоқ ангобли ва ялтироқ сирли сопол буюмларга турфа хил геометрик нақшлар ва жониворлар тасвири туширилган. Бинкатнинг қўли гул усталари томонидан яратилган норин товоқлар, коса ва нимкосалар, қаймоқдон, сиёҳдон ва тақсимчалар, бежирим чироқлар ўз даврининг энг ажойиб санъат дурдоналари ҳисобланган.
Аҳамиятлиси, айрим сопол буюмларга миллатимизга хос бўлган ибратли сўз ва мақоллар куфий ёзувида безак сифатида туширилган. Хусусан, ЎзРФА археология бўлими қошидаги музей экспонатлари орасида сиртига «Ким кўп гапирса, кўп янглишади», «Ишга киришиш пушаймонликдан халос этади», «Сукут сақласанг тинч бўласан, сўзласанг фош бўлаверасан» каби теран маъноли панд-насиҳатлар ёзилган нодир санъат намуналари сақданади.
Бинкат тўқимачилик ва гиламдўзлик соҳаларида ҳам минтақада етакчи ўринлардан бирини эгаллаган. Ман­баларда жун ва пахтадан тўқилган газламалар, чодирлар, жойнамозлар, чарм буюмлар, қопламаси теридан бўлган эгарлар, намат ва ўтовлар ҳақида маълумотлар берилган. Бинкатда тўқилган кийим-кечаклар сифатлилиги билан донг таратган эди.
Муҳим савдо йўлида жой­лашган шаҳар ҳунармандларининг моллари хорижга мунтазам чиқариб турилган. Бу ҳақида «Йўллар ва йиллар ҳақида китоб» асарида шундай дейилган: «Бинкатдан бошқа юртларга темир буюмлар, эгар-жабдуқлар ва ҳунармандчилик маҳсулотлари олиб кетиларди, Тошкент камонлари ва нафис идиш-товоқлари билан шуҳрат қозонган эди».
Бу ерда етиштирилган шойи, пахта, ёнғоқ ва унинг мағзи, шунингдек, халанж чўпи — яъни тол новдасидан тўқилган саватлар хорижда энг харидоргир маҳсулотлар ҳисобланган. Айниқса, Бинкат ҳунармандлари томонидан ясалган камон бутун Шарқ дунёсида «Камони Шоший» номи би­лан жуда ҳам машҳур бўлиб, уларнинг узоққа отилиши ва нишонга бехато тегиши та­рихчи олимлар томонидан таърифланган.
Ҳунармандларнинг бозор учун кўплаб маҳсулот етиштириб берганлиги ва савдонинг юксалганлигини муомалага чиқарилган кўпдан-кўп маҳаллий кумуш ва мис тангалардан ҳам билса бўлади. Кумуш тангалар ҳатто сотиш маҳсулоти сифатида Шарқий Европага ҳам олиб кетилган. Ўша даврга оид кумуш дирҳамларнинг анчаси Москва, Новгород ҳатто Финляндия ва Даниягача бўлган кенг ҳудудлардан топилган. Бу Бинкатнинг ушбу мамлакатлар билан қизғинсавдо алоқалари олиб борганлигидан дало­лат беради.
Ўз навбатида маҳаллий бозорлар ҳам ноёб ҳунармандчилик маҳсулотлари билан тўлдирилган. Ўрта Осиёдаги қадимий савдо марказларидан бири - ҳозирги Эски Жўвада бежирим шарқона матолар, шиша ва металл бу­юмлар ниҳоятда мўл бўлганлиги манбаларда қайд этилган.
Бинкатнинг X-XI асрлар­да тараққий этган ҳунармандчилик соҳолари орасида шишасозлик ҳам катта мавқега эга бўлган. Академик А. Муҳаммаджоновнинг фикрича, Тошкент шишасозлари Самарқанд, Бухоро ва Ахсикат шаҳарлари усталаридан қолишмайдиган даражада ҳунар ва маҳоратга эга бўлган.
Хусусан, археологик қазишмалар чоғида аниқланган устахона қолдиқлари орасидан графинлар, бокаллар, кружкалар, флаконлар, кўзачалар, бешик анжомлари — тувак ва сумаклар топилган бўлиб, уларнинг сир­тига ўйма ва қабартма нақшлар берилган. Шунингдек, нозик дид билан ишланган кимёвий идишлар Бинкатда тиббиёт ва алкимёнинг юксак даражада ривожланганидан далолат беради. Бугунги кунда ушбу нодир экспонатлар ЎзРФА археология бўлими қошидаги музейда сақланмоқда.
Мухтасар қилиб айтганда, X-XI асрларда Бинкат деб номланган Тошкентнинг ижтимоий-иқтисо­дий ҳамда маданий тараққиётида ўзига хос юксалишлар даври бўлган.
Олдин Кейин


Воқеалар тақвими

 март 2010
Дш Сш Чр Пш Жм Шн Як
01 02 03 04 05 06 07
08 09 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31        


Установите Macromedia Flash Player для просмотра ролика.
МаълумотномаМаълумотнома
телефонлар, манзиллар, электрон манзил
МаълумотномаМаълумотнома
Савол ёки хабар юбориш
Онлайн сўровномаОнлайн сўровнома
фикрингиз